01:03
ИЛК САБОҚ (МАКТУБГА МУХТАСАР ЖАВОБ)

Ассалому алайкум! Сизлардан бир
масалада маслаҳат сўрамоқчи эдим.
Баъзан жинсий майл жуда кучли бўлиб,
унга хеч кандай тўсиқ тўғоноқ
бўлолмайдигандек туюлади.
Гоҳо эса жинсий майл бошланишида ўта
кучли бўлиб, жинсий яқинлик вақтида ёхуд
ундан олдин мияга нохуш фикрлар кела
бошлайди. Ҳаттоки, яқинлик қила
олармикинман деган иккиланиш пайдо
бўлади. Шундай пайтда табиийки, жинсий
қўзғалиш сусаяди.
Бундай дардни даволаш усуллари борми?

Мутахассисларнинг фикрларича, жинсий
мушоарат эркак ва аёлларда турфа
кўринишда маълум бир босқичларга
бўлинган ҳолда кечади. Жумладан,
эркакларда жинсий яқинликнинг қуйидаги
босқичлари тафовут қилинади:
Нейрогуморал босқичда эр киши ўзи
ёқтирган “жинсий доминант яъни майлини
қўзғатувчи аёл“ни хаёлига келтириш
натижасида асаб-руҳий тизими ва ички
секретор безларда мутаносиб ўзгаришлар
юзага келади. Ана шу ҳолат ҳақиқий
иштиёқ, истак ва ҳоҳишни юзага келтиради.
Аммо жинсий майлнинг кучли эканлиги
асло шаҳвоний бақувватликдан далолат
эмас. Чунки, бу кечинма қисқа фурсатли,
ўткинчи бўлиши боис, майли кучли эркак
гоҳо тўшакда ўзи хаёл қилганчалик
“иш”ларга қодир бўлмайди. Бу босқични
“муҳаббат ўйинлари” босқичи деб ҳам
аташади. Киши уйланганидан сўнг аста-
секинлик билан тажрибаси ошиб, ўз
индивидуал меъёрига эга бўлади. Бу меъёр
эса ҳар бир киши учун ўзига хос
индивидуал бўлганлиги боис, китоблардаги
келтирилган меъёрлар нисбий кўрсатмалар
эканлигини унутмаслик лозим.
1. Эрекция яъни эр “аъзо”сининг таранг
ҳолатга келиши ва жимо яъни духул қилиш
қобилиятига қодир бўлиши ҳам ҳаммада
турлича кечади. Эркакларда эрекция
даражасининг нисбатан икки хил кўриниши
тафовут қилинади. Айримларда айниқса,
уйланмаган шаҳвоний жўшқин йигитларда
таранглик даражаси арзимас қўзғатувчи
омилга ҳам жавоб сифатида юзага келади.
Иккинчи хил тоифа кишиларда эрекция ўз
чўққисига аёл вужудидагина чиқа олади
яъни жимодан ташқари ҳолатда
тарангликнинг нисбий сустлиги кузатилади.
Аммо бу асло жинсий ожизлик белгиси
эмас.
2. Эякуляция жараёни ҳақиқий жинсий алоқа
интиҳосига етиш давомида рўй беради. Эр-
хотин қовушишида маълум бир муддат
ўтгач, шаҳватнинг чиқиш жараёни рўй
беради. Бу тотли жараён навбатдаги энг
ёқимли босқичга уланиб кетади.
3. Оргазм ёхуд лаззатланиш босқичи бундан
олдинги босқичларнинг интиҳоси сифатида
рўй беради.
4. Рефрактер ёхуд бефарқлик босқичи
эркакларнинг ёшига қараб ярим соатдан
икки соатгача давом этади.
Умуман олганда, эркаклардаги жинсий
алоқага қодирлик муддати асосан эрекция,
эякуляция, оргазм мажмуини ўз ичига олиб,
ўртача 2-5 дақиқадан иборатдир. Хулоса
қилиб айтганда, жинсий ҳаёт муаммолари
катта мавзу ва кўпчилик баҳс-
мунозарасига асос бўлмасдан, мутахассис
билан суҳбатда ўз ечимини топиши лозим.
Manba: tib.uz
Просмотров: 4333 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 88
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama