00:28 Sport Zaliga Kelgan Odamning Axmoq Ko'rinmasligi Uchun 12ta Qoida! | |
Спорт залига янги келган одам дарров маълум бўлади. У гангиб, чўчиб туради, ноодатий шароитдаги этика меъёрларини билмайди. Шу ўринда кулгига қолмаслик ва ўзини ноқулайлик сезмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак. 1. Шиппак кийманг Сиз ахлат ташлаш учун кўчага чиққанингиз йўқ. Ўзингизни ҳурмат қилинг. Шиппагингиз билан мақтанмоқчи бўлсангиз, яхшиси уни бошқа ерда кийинг. Тушунганингиздек, спортзалида шиппак кийиш хавфли. Шунинг учун крассовка кийинг. Сўнгра уни қуйидагича штангеткага алмаштиришингиз мумкин: 2. Оғирликни босқичма-босқич ошириш керак Бу оддий ва шу билан бирга жиддий қоида. Сиз “терминатор” эмассиз. Қолаверса, лат ейишни истамайсизку, тўғрими? Максимал оғирликни бирданига эмас, босқичма-босқич ошириб бориш лозим. 3. База(негиз) яратинг Ҳаттоки шиппакда туриб штангани чигилёздисиз кўтараётган киши ҳам тренежёрларда келишиксиз ҳаракатлар қилаётган одамдан яхшироқ кўринади. Шунинг учун аввал база яратинг, яъни ўтириш, штангани силтамасдан кўтариш кабиларни ўрганиб олинг. 4. Аёллар тренажёрларида шуғулланманг Сон ва бўксалардаги ёғларни кетказишга мўлжалланган тренежёрларни аёлларга, бошқача айтганда, қомати устида шуғулланувчи профессионалларга қолдиринг. 5. “Animal” ёки “GASP” деб ёзилган футболкаларни кийманг Бу каби футболкалар ўсмирларга хос. 6. Янги машқлар ўйлаб топманг Бирор машқни бажараётганда унга қўшимчалар киритишга ҳаракат қилманг. Бу тренернинг сизни бармоқ билан кўрсатиши ёки телефонига суратга туширишига сабаб бўлиши мумкин. 7. Бажариш техникасини кузатинг Тренажёрларнинг 3-пункти ва бошқа нарсалар ҳақида билмаслигингиз мумкин. Бу ҳақида ёзилган китобларни ўқиса, “Youtube” ёрдамига суянса бўлади. Лекин энг яхшиси, ҳеч бўлмаса, биринчи мартага тренерни кузатинг, машқлар бажариш техникасини ўзлаштиринг. 8. Спорт анжомларидан фойдаланиб бўлганингиздан кейин уларни тартибга келтиринг Яъни уларни тартибсиз ҳолда, тўғирламасдан ташлаб кетманг. Спорт залларида мана шундай қоида мавжуд. 9. Штангадан ҳатламанг Асосан, бегоналари ва катта оғирликка эга штангалардан ошиб ўтманг. Бу жуда хунук кўринади. Жиддий мусобақаларда штангадан ҳатлаб ўтиш ҳатто иштирокни рад этишга ҳам олиб келиши мумкин. 10. Сўрашдан қўрқманг Залдаги тренер сизга ёрдам бериб, нима қилишингиз кераклигини айтиб туради. Сизда “Бу машқ қандай бажарилади?”, “Мен тўғри бажараяпманми?”, “Бу тренажёр нимага мўлжалланган?”, “Бир йилдан бери шуғуллансам ҳам нимага мушакларим чиқмаяпти?” деган саволларингиз бўлиб туриб, сўрамаслик уятдир. 11. Ҳадеганда телефонда гаплашаверманг Спортзалида яхши қабул қилинмайдиган яна бир ҳолат бу телефонда кўп мулоқот қилишдир. 12. Кунни оёқда ўтказманг! Кун бўйи юриб, тренажёрларни томоша қилишгагина вақтингизни кетказиб қўйманг. Оёқларингизга ҳам ишлов беришга алохида эътибор беринг. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama