00:36 Куёвларга 15 маслаҳат | |
1. Уйдан чиқаётганизда аёлингизга: “Яхши қолинг”, деб чиройли сўзлар айтиб чиқинг. Ҳамиша унинг кўнглини ҳушнуд этинг! 2. Кутиб кўзи тўрт бўлмасин, эртароқ уйга қайтинг. 3. Ташқарида еб-ичган нарсаларингиздан уйингизга ҳам олиб келинг. 4. Аёлингизни хато-камчиликларини бошқаларга ҳеч қачон айтманг. Яхши фазилатларини эсланг ва аёлингизга чиройли насиҳатлар қилиб, билган илмларингиздан ўргатинг. 5. Уйингизни сарф-харажатсиз қолдирманг, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин. 6. Ишхонадаги нохушликларни уйга келиб айтманг. Уйингиз севинчга тўлсин. 7. Тўй ёки саёҳатга борганингизда, иложи бўлса, аёлингизни ҳам олиб боринг. 8. Уйга салом бериб, очиқ юз билан киринг. Уйингиздаги инсонлар келганингиздан севинишсин. 9. Уйингизни Қуръонсиз, китобларсиз ва намозсиз қолдирманг. Бомдодга турганингизда оила-аъзоларингизни ҳам уйғотинг. Раҳмат ва баракот кун буйи сиз билан бирга бўлсин. 10. Ғайратли, рашкли бўлинг, бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борманг. Айбу камчилик қидиришдан сақланинг. 11. Инсофли бўлинг, аёлингизни кучи етмайдиган ишларга буюрманг, унга уй ишларида кўмакчи бўлинг. 12. Қарорларингизда аёлингиз билан ҳам маслаҳатлашишни унутманг. 13. Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг. 14. Дунё уйига кириб, дунёга муккасидан берилиб кетиб, охиратни унутиб қўйманг. Дин ва инсоният учун меҳнат қилишни унутманг. 15. Озгина ҳалол даромад ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма еманг, аҳли аёлингиз ва фарзандларингизга ҳам едирманг! Аёлнинг тилида ҳам асал, ҳам заҳар бор. Қалбида ҳам меҳр, ҳам қаҳр бор. Қай бирини танлаш эса эркак кишига боғлиқ. Акбаршоҳ Расулов тайёрлади. Manba: Muxlis.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama