01:13 Лаззатдан мосуволик дарди | |
Жинсий муносабатдан лаззат олмаслик «аноргазмия ҳолати», деб аталиб, аёллар орасида кенг тарқалган. Бу ҳолат кўпинча алибидемия, яъни жинсий майлнинг номавжудлиги ёки сусайиши билан биргаликда учрайди. Келиб чиқиш сабабларига кўра аноргазмиянинг ретардацион, симптоматик, руҳий, конституционал ва дисгамик турлари тафовут қилинади: Ретардацнон аноргазмия - вақтинча рўй берадиган ҳолат бўлиб, руҳий-жинсий такомилнинг ортда қолиши билан боғлиқ. Зеро, инзол ҳиссини ҳар бир аёл ҳар хил ёшдан бошлаб ҳис илади. З.В.Рожаковскийнинг тадқиқотларига қараганда оргазм ҳиссини оила қурган аёлларнинг 22 фоизи 3 ойгача бўлган«муддатда, 42 фоизи бир йил ичидаги вақтда, 72 фоизи 5 йилгача вақт ичида, 89 фоизи эса 10 йилгача бўлган вақтда сеза бошлашаркан. Аксари аёлларда илк лаззат ҳиссини сезиш биринчи туғруқ жараёнидан сўнг вужудга келиши аникланган. .Айрим олимлар ўта эрта турмуш қурган аёллар орасида 20 ёшдан сўнг оила қурганларга нисбатан бу хол икки баробар кўп учрашини эътироф этганлар. Одатда, айрим оналарнинг қизларига нисбатан ўта қаттиққўл тарзда, асоссиз таъқиқлар асосида олиб борган жинсий тарбиялари ҳам бу дардли ҳолатларга олиб бориши-илмий асосланган. Кўпинча ийманувчан, ўта тортинчоқ аёлларда учрайдиган аноргазмиянинг бу тури мавжуд кишиларда жинсий майлнинг жуда сусайганлиги ёки йўқлиги, шаҳвоний тушлар кўрмаслик, жинсий алоқага бефарқлик кабилар вақт ўтиши билан аста-секин йўқолиб бориши мумкин. Симптоматик аноргазмия - бошқа аъзолардаги касалликларнинг аломати сифатида ифодаланувчи ҳолат. Кўпинча бош ёки орқа миянинг органик касалликлари, наркотиклар таъсирида сурункали заҳарланиш, ички секреция безларининг айрим дардлари, жинсий аъзоларнинг етарлича ривожланмаганлиги, баъзи гинекологик касалликларда жинсий алоқанинг кучли оғриқ билан кечиши кабилар натижаси ўлароқ оргазм сезмаслик ҳолати учраб туради. Гоҳида эса вужудда дармондориларнинг танқислиги, бирон бир касалликдан сўнг ҳолдан тойиш, гўдакка қарайман, дея кечаларни бедор ўтказиш ҳам аёлдаги ўткинчи аноргазмияга сабаб бўлади. Юқорида кўпгина аёллар илк инзол ҳиссини биринчи фарзандини туққандан сўнг сеза бошлашини айтган эдик. Аммо, ҳаётда бунинг акси, яъни туғруққача тўшаққан лаззат топиб юриб, кейинчалик оргазм сезмай қолиш ҳолатлари ҳам учрайди. Бу ҳол туғруқ пайтида чот ва чаноқ бўшлиги мускуллари, асаб толалари шикастланиши ҳамда шиллиқ қаватдан мосуво бўлган қиннинг кенгайиб кетишига боғлиқдир. Гоҳида узоқ вақт мобайнида жинсий алоқа имкони бўлмасдан тос аъзоларида димланиш ҳоллари рўй бериши ҳам инзол сезгисининг сусайишига олиб келиши мумкин. Руҳий аноргазмия - ҳар хил руҳий таъсирларнинг жинсий фаолиятга салбий таъсир этиши натижасида вужудга келади. Ўз навбатида руҳий аноргазмиянинг қуйидаги турлари тафовут қилинади: 1) танланган, муайян шахсга нисбатан вужудга келувчи руҳий инзол сезмаслик; 2) ҳимояланиш тусидаги совуққонлик; 3) кутув асабийлиги шаклидаги руҳий аноргазмия; 4) қўрқув, ваҳима шаклидаги руҳий аноргазмия. Одатда, руҳий аноргазмия ўзи хушламаган кишига турмушга чиқилганда, ундан нафратланилганда, оиланинг келажагига нисбатан ишонч йўқолганда ҳам вужудга келади. Аммо эркакнинг жинсий қобилияти яхши бўлиб, аёл кўнглининг тилсимларига йўл топилса, бу ҳол изга тушиб кетади. Гоҳида эса, аксинча, турмуш қургунларига қадар бир-бирини севган ёшларда оила қургач, юлдузи-юлдузига тўгри келмай қолиши, яъни аёл қониқмай қолиши ҳам мумкин. Гоҳида аёл кишининг умр бўйи тўшак лаззатини сезмаслигига эркакнинг бефаросатларча хатти-ҳаракати, кучли руҳий сиқилишларга олиб келадиган қилғуликлари ҳам сабаб бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, инзолнинг интенсивлик даражасига боғлиқ ҳолда аёллар ўзини турлича тутадилар. Ҳаётда бир аёл лаззатланиш пайти беихтиёр кескин тўлғониб, оҳ-воҳ қила бошлаган. Бундан ғазабланган бефаросат эр, шартта алоқани тўхтатиб «Нега ўзингни фоҳишаларга ўхшаб тутяпсан?» — дея танбеҳ берган. Шундан сўнг аёл ўзини мажбурлаган ҳолда, инзол ҳиссига етиб бормасликка ҳаракат қилган. Натижада, бу аёлда бора-бора умуман лаззат ҳис қилмаслик дарди пайдо бўлган ва оила издан чиққан. Айрим аёллардаги инзол сезмаслик муайян шахсга нисбатан — танланган тусда ҳам учрайди. Аёллардаги руҳий лаззат сезмаслик дардининг келиб чиқишига қуйидагилар ҳам сабаб бўлади: а) илк висол оқшомида номуснинг қўпол, оғриқли топ-талганлиги; б) ийманувчан, ўта тортинчоқ келинчакни қўрқитиб юбо-радиган даражадаги қўполлик билан, куч ишлатиб бағрига олиш; в) ҳали турмуш қурмаган қизларда ҳомиладор бўлиб қолишдан ёки таносил касаллигини юқтиришдан чўчиш; г) жуфтига ишонмаслик; д) бир хонада, бола-чақалар биргаликда ётилганлик сабаб ўзини эркин тута олмаслик; ж) бир ҳовли ёки уйда бир неча оила яшаганлиги сабабли бошқаларнинг эшитиб қолишидан ҳадиксираш; з) алоқа пайтида диван ғирчиллаши, телефон жиринглаб қолиши кабиларнинг акс таъсири; и) эркакнинг шаҳватни ўта тез тўкиши боис, аёлнинг қўзгалиб, кейин қониқмаслик изтиробидан ўзини сақлаш учун «муҳофазакор совуққон» бўлиши; к) жинсий муносабат ҳақида нотўғри тушумчага эга бўлган келинчакнинг «кутиш неврози» ҳолатида бўлиши; л) инзол ҳисси ҳақида ўта ваҳимали ўйда юриб, даҳшатга тушиш натижасида руҳий касалликка чалиниб, ҳатто жинсий алоқани охирига етказишга ҳам йўл бермайдиган аёллардаги фобик аноргазмия ҳам шулар жумласидандир. Конституционал аноргазмия, яъни фригидлик ҳолати аёлнинг мутлақо жинсий жиҳатдан совуққон бўлишидир. Бу ҳолда ҳам жинсий майл иштиёқи, ҳам лаззат ҳис қилиш ҳиссиётлари умуман бўлмайди. Одатда, фригидлик туғма патологик ҳолат деб ҳам гумон қилинади. Бундай аёллар жинсий ҳаётга бефарқ бўлсалар-да, яхши рафиқа, яхши она тарзида умргузаронлик қилаверишади. Айрим ҳолларда жинсий совуққонлик асосида ўз жинсига эҳтиёж яширин ётган бўлиши мумкин. Дисгамик аноргазмия — ҳолати жинсий муносабатда аёл эҳтиёжининг ҳисобга олинмаганлиги боис унинг лаззатлан- маслиги, қониқмаслиги билан ифодаланади. Бу ҳол оиладаги ҳар хил жанжаллар пайдо бўлишига ва ҳатто оиланинг бузилиб кетишига асосий сабаблардан биридир. Одатда, бундай аёллар эрларида шаҳватнинг тез тўкилиб кетишидан ва улар шаҳвоний қўзғалиб, қониқмай аросатда қолишларидан шикоят қилишади. Маълумингизким, жинсий алоқа муддати меъёрда 1-5 дақиқани, 30-50 фрикцион ҳаракатни ташкил этади. Мана шу муддат ҳар қандай аёлни қониқтириш учун етарли бўлади. Аммо, жинсий алоқадан олдин камида ярим соат давом этувчи муҳаббат ўйинлари босқичи, яъни аёлни эркалаш босқичи бўлиши шарт. Афсуски, аксари ўзбек эркаклари жинсий муносабатни ҳайвоний тусдагина англаб, аёлни «эритиш»ни мутлақо унитиб қўйганлар. Суҳбатимда бўлган ўзбек олимларидан бири ҳафтада икки марта муносабатда бўлишини, алоқа деярли бир соат давом этишини айтиб берди. Айтишларича, муносабат кунидан уч кун олдиноқ, аёлларига ҳазил билан «қачон пайшанба бўларкан, бугунмасми?» — дея шама қилиб, кўнгилларига ғулғула солиб қўярканлар. Муносабат оқшоми олдидан яхши озиқланиб, асабийлашмай, ҳордиқ оларканлар. Сўнгра, аёлларини қучиб, эркалашни шу қадар оҳиста ва узоқ муддат давом эткизар эканларки, алоқанинг асосий қисми заифаларининг эҳтиёжи маромига еткачгина бошланаркан. Натижада, олат қинга киритилиб бир неча бор ҳаракат қилиниши биланоқ, аёллари инзолдан буткул ўзларини йўқотар эканлар. Маълум бўлишича, қучиб-эркалаш жараёни 50-55 дақиқани, асосий жинсий алоқа эса 1 ёки 2 дақиқани ташкил этаркан, холос. Улар бундай узоқ эркалаш зиёнмаеми, дея маслаҳатга келган эканлар. Юқоридаги ҳаётий мисол, ҳозирги ёшларимиз учун ибрат олса арзигуликдир. Кўпгина мутахассислар, эркак кишининг кўчадан янги жуфт қидиришига қуйидагилар ҳам сабаб бўлишини эътироф этишган: 1. Қин, айниқса, биринчи туғруқдан сўнг ўта кенгайиб кетиши боис, эркакнинг аъзони сезмаслиги. 2. Айрим аёллар жинсий алоқа учун махсус, озода, ўзи учун алоҳида, эри учун алоҳида латта тутиб, кучли, нохуш намланишни меъёрга солмасликлари туфайли қин бўшлиғининг «балчиққа» айланиб колиши. 3. Эркак алоқани тугаллаш арафасида қин ва махсус дум мушакларини сунъий тарзда таранг торттириб, олат қисилишига имкон яратиш зарурий шарт эканлигини англамаслик ва ҳоказолар. Manba: tib.islom.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama