00:33 Шаҳвоний ҳудудлар сири | |
Ушбу мавзудаги мулоҳазаларимизни «Лаззат ун нисо» асаридаги қимматли тавсиялар билан бошлашни маъқул топдик: «Аёлни шаҳват билан маст этиш хоҳланса, билмоқ керакки, шаҳват ойнинг ҳар оқшомида аёл кишининг ҳар хил аъзоларида бўлади. Аёлнинг шаҳвати мавжуд бўлган аъзоси силанса, сийпаланса ва қучоқланса аёл тезда мойил бўлади ва волаю шайдога айланади». «Аёл шаҳвати оёқ бармоқлари, пойчаси, тизза ичкариси, сонлари, бели, андоми ниҳонийси, ёнбошлари, сийналари, қорни, қўлтиғи, бўйни, лаблари, қулоқ юмшоқлари, оғзи, забони, кўзлари, манглайи, бошнинг сочли қисми каби баданнинг ҳар хил жойларида айланиб юради. Эркак киши унинг шу жойини устакорлик билан топиб, ушбу жойлардан бўса олиб, яхшилаб эркаласа, аёлда инзол юз бериб, муҳаббати жуфтига нисбатан тўлиб тошади». Юқоридаги ибратли ўгитлар аждодларимиз аёлларнинг лаззатланиш имконларини нақадар теран ҳис этганликларидан даракдир. Таъкид этилган хуш ёқтирувчи аъзолар замонавий табобат тилида «эроген, яъни шаҳвоний ҳудудлар» деб аталади. Ҳар бир аёлнинг ўзига хос фаол шаҳвоний ҳудудлар мажмуи бўлади. Аксари аёллардаги энг асосий бу ҳудўд клитор, қинда жойлашган бўлади. Шунингдек, замонавий табобатимиз бу аъзолардан ташқари уятли лаблар, сон, кўз гирди, қулоқ юмшоқ-лари, сийна учлари, бўйин, томоқ, тўпиқлар, манглай, курак жабҳаси, товон, лаб, оғиз бўшлиғи, тил, танглай ва бошқа аъзолар хам шаҳвоний жўшқин ҳудудларга киришини таъкидлайди. Энг кучли шаҳвоний ҳудуд клитор, яъни андоми ниҳоний ҳисобланади. Ўсмирларнинг бир-бирига ишқаланишни хуш кўришга ўргатувчи асосий сабаб ҳам шу аъзонинг, ҳатто либос ичида турса-да, қўзғалиб лаззатлантириш имкони мавжудлигидандир. Клиторнинг бош қисми асаб толаларига ўта бой бўлгани учун ҳам тез қўзғалади. Шунингдек, сийналар, яъни кўкрак учи, тугмачалари ҳам аёлларни жунбушга келтирувчи фаол ҳудуд ҳисобланади. Аммо бу ҳудуд нафис ҳаракатлар билан қўполлик қилинмасдан қўл кафтлари билан оҳиста силанса, бўса олинса, тил ёрдамида енгил қитиқлансагина кучли қўзғалишга сабаб бўлади. Шаҳвоний қўзғатиш учун дудоқлардан, кўзлардан, даҳан ости каби қатор жойлардан моҳирона бўса олиш ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. Тилсимли шаҳвоний ҳудудларни кашф қилиш эркак кишидан сабр-тоқат, илтифот, меҳр-муҳаббат ва малака талаб этиши шубҳасиз. Унитмаслик лозимки, эр илтифотига хотиннинг бефарқ бўлиши кони зиёндир. Таассуфки, эркакнинг интим изланишлари жуфти томонидан далда, завқу шавқ билан рағбатлантирилсагина лаззатли ҳаёт сарҳадлари забт этилади. . Эркакларнинг шаҳвоний ҳудудлари кучли ва кучсиз эроген ҳудудларга ажратилади. Кучли эроген ҳудудларга жинсий аъзолар, айниқса, олатнинг бош қисми ва мояклар киради. «Триггер ҳудуди», деб аталувчи энг кучли шаҳвоний ҳудуд олат боши орқа томонининг терига бирикиб кетган жойидир. Эркакларнинг кучсизроқ шаҳвоний ҳудудларига тил, қориннинг пастки қисми, бўйин, юз ва лаблар киради. Аммо эркакни қўзғатадиган ҳиссиётларнинг уйғониши кўз қувнаши, хуш бўйларни ҳис қилиш кабиларга ҳам боғлиқдир. Табобат илми таъкидлаган шаҳвоний ҳудудларни қўзғатиш, қолаверса, жинсий майлни жунбушга келтириш, яъни нейрогуморал босқич ҳаттоки ҳадисларда ҳам ўзининг қойилмақом ифодасини топган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бир куни саҳобаларига дедглар: «Сизлардан ҳеч бирингиз аёлига туя каби бирдан сакрамасин. Аввал элчи юборсин». Саҳобалар сўрашди: «Ё Расулуллоҳ, нима у, элчи?» Пайғамбаримиз айтдилар: «Ширин калом айтмоқ, табассум ила жамолига назар солмоқ, аёлини қучиб эркаламоқ ва бўсалар олмоқ элчи юбориш бўлади». (Ҳадиснинг мазмуни олинди) Расули Акрам яна бир ҳадисда қуйидагича марҳамат қилганлар: «Кимки аёлининг юзига табассум билан боқса, унга ўн савоб ёзилади. Ўпса, йигирма савоб, қучоқласа, ўттиз савоб, қовушса, уч юз савоб ёзилади. Бирга бўлгандан сўнг ғусл қилганларида, сувнинг ҳар томчиси учун битта фаришта яратилади. Бу фаришталар эр-хотин ҳақига қиёматгача истиғфор айтадилар». Яна бир ҳадисда қуйидаги фикр баён этилган: «Бир киши аёлига муҳаббат билан боқса ва аёли ҳам унга шу кайфиятда юзланса, Аллоҳ таоло иккаласига ҳам раҳмат на-зари билан карайди. Ва қўлларини қўлларига қўйганларида икки- сининг ҳам гуноҳлари бармоқлари орасидан тўкилиб кетади». Аҳамият берилса, ушбу ҳадисларда аёллар руҳиятининг нозик тилсимларига тўғри йўл топиш йўсинлари моҳирона тарзда уқдирилган. Шунингдек, Аллоҳ таоллонинг ризолиги йўлида оила қуриб, жуфтини ҳар жиҳатдан, жумладан, жинсий жиҳатдан ҳам рози қилишнинг савоб эканлиги таъкидланган. Демак, жуфтнинг муҳаббати жўш уриши учун қучиш, эркалаш, шаҳвоний ҳудудларни қўзғаган ҳолда қовушиш ва инзол ҳис этиб, қониқиш ҳар бир мусулмон киши учун жоиздир. Manba: tib.islom.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama