23:47 Свитерни кўйлаксиз кийса бўладими? | |
Айримларни шу масала қизиқтириб савол йўллашган. Саволда озғин эмасликлари, спортчиларга хос қоматга эгаликларини ҳам қистириб ўтишган. Ҳозир шу саволга жавоб берамиз. Аввало, свитер остидан кўйлак ёки бошқа нарса кийганда ҳам қад-қомат шакли сезилиб туришини айтиб ўтмоқчимиз, албатта, кийим ўлчами лойиқ келганда. Спорт услубида кийинишни ёқтирсангиз, свитер ичидан кўйлак киймаслигингиз мумкин. Унинг ўрнига футболка кийинг. Бунинг афзаллиги шуки, свитерни ҳадеб ювавермайсиз, футболка гўё астар вазифасини ўтайди. Иккинчидан, свитер баданга ишқаланиб қичитмайди, айниқса, бу юнг матоларга тегишли. Шунда ҳам свитер ичидан ҳеч нима кийгингиз келмаса, бўйни V шаклидагисини эмас, айлана шаклида кесилганини кийишни тавсия қиламиз. Футболка свитернинг ичидан ғалати кўриниб туради, деган гапга эътибор берманг. Бу субъектив фикр. (Аммо расмдаги сингари ич кийимни шимга тиқмасдан юриш ярамайди) V шаклидаги бўйиндан кўриниб турса зарари йўқ. Қайтарамиз: бу идеал вариант эмас, аммо нуқсон дейиш ҳам ноўрин. Свитер ичидан ёқани чиқариб, текис тутиб юрсангиз, жуда ораста кўринади. Шу ҳолатга қора костюм бўлса, Пўлат Аламдор кийиниш услубини эсламасликнинг иложи йўқ. Яна бир гап. Агар ёқанинг ўзигина свитер (ёки жемпер) ташқарисига чиқиб турса бу эски модадир. Manba: erkak.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama