18:32
Рўзғордаги буюмларни тозалашнинг оддий усуллари

“Хитрости жизни” нашри тозаликка
“муккасидан кетган” уй бекалари учун
рўзғордаги буюмларни тозалашда
асқотадиган усулларни тақдим этди .
Тунука патнис ёки това
Ош содасини водород пероксиди билан
аралаштириб, уни тунука патниснинг
кирланган жойларига суринг ва бир неча
соатга қолдиринг. У барча кирни ўзига
сингдириб олади.
Микрофибрадан қилинган юмшоқ мебель
Микрофибра матосидан мебель
қопламаларида кўп фойдаланилади,
бироқ уни тозалаш анча мураккаб.
Мебелдан доғларни кетказишда спирт
қўл келади. Шунчаки пуркагич ёрдамида
спиртни доғ устига сепинг ва губка билан
яхшилаб ишқаланг.
Дераза тирқишлари
Дераза тирқишлари ҳақида унута
кўрманг, ахир у ерда жуда кўп кир
йиғилиб қолади. Ҳеч бўлмаганда бир
йилда бир марта, масалан, баҳорда,
уларни тозалаш билан шуғулланинг.
Бунинг учун ош содаси, сирка ва илиқ
сув аралашмасидан фойдаланиш
мумкин.
Микротўлқинли печь
Энг кенг тарқалган маиший муаммо —
кирланган микротўлқинли печдир. Бироқ
уни тозалаш уни ифлослантириш каби
осон: бунда сизга сув ва сирка
аралашмаси керак бўлади холос!
Ёстиқлар
Сарғайиб кетган ёстиқда ухлаш унчалик
ёқимли эмас, ахир улар биздан
ажраладиган тери туфайли сарғаяди.
Аммо бу муаммони ҳал қилиш мумкин,
бунинг учун ёстиқни кир ювиш
машинасида 1 ўлчов қалпоқчасидаги
кир ювиш кукуни, 1 қалпоқча идиш ювиш
воситаси, 1 қалпоқча оқартирувчи
восита ва ½ қалпоқча боракс қўшган
ҳолда ювинг. Ушбу жараённи йилига
икки марта такрорлаш мумкин.
Ҳавони тозаловчи аппарат панжараси
Ошхонадаги тутун ютувчи аппарат
панжарасини ёғ ва кирдан тозалашда ош
содаси ва қайноқ сув аралашмаси
асқотади.
Духовка панжараси
Духовка панжарасига сингиб кетган
турли кирларни бартараф қилиш учун,
уни сиркали идишга ботиринг, ош содаси
билан ишқаланг ва 10 дақиқага
қолдиринг, сўнг яна 10 дақиқага иссиқ
сувга солиб қўйинг. Шундан кейин губка
билан яхшилаб ишқаланг ва сув билан
ювиб ташланг.
Дазмол
Дазмолдан кўп фойдаланилавергач,
унинг текисловчи юзасига турли
нарсалар ёпишиб куйиб қолади, у
кийимингизга зиён етказиши мумкин.
Муаммодан халос бўлиш учун қоғоз
сочиқни сирка билан намланг ва уни
дазмол остига қўйинг, бир неча
дақиқадан сўнг юзасини ишқалаб артиб
ташланг. Агар кири ҳалиям кетмаган
бўлса, у ҳолда сиркага бироз ош
содасидан ҳам қўшиб юбориб, жараённи
такрорланг. Охирида дазмол тагини тоза
ҳўл мато билан артиб, уни қиздиринг ва
кераксиз буюмни дазмоллаб кўринг.
Manba: ayol.uz
Просмотров: 1789 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish
Hisobot


Reklama