07:30 Алпомишзодалар жинсий тарбияси | |
— Фарзандга жинсий тарбия беришни унинг туғилиши билан бошлаш керакми ёхуд кейинроқми? —Дунёга келажак фарзанднинг жинсий тарбияси ҳали у бунёд бўлмасдан аввал, ота-она вужудида ҳужайралар тарзида мавжуд бўлган даврданоқ бошланиши шарт. Ҳозирги кунда "соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади", — деган ҳикматни янада мазмунан бойитиб, "соғлом ота ҳамда онадан соғлом фарзанд бунёд бўлишини" англамоғимиз мақсадга мувофиқ. Фарзандини ҳар жиҳатдан, жумладан, жинсан соғлом бўлишини истаган муслим ота-оналар ўз вужудларини ҳар хил заҳри қотил таъсиротлар — бангилигу пиёнисталикдан, зинокорликдан бутунлай йироқ тутишлари билан илк тарбияни бошлашган. Зеро, ота-боболаримиз Аллохдан солиҳ ва соғлом фарзандлар сўраш билан бир қаторда ўзига хос парҳезкорликка риоя қилганликлари сабабли ҳам буюк аждодларнинг авлодлари тарзида ифтихор ва шараф билан умргузаронлик қилмоқдамиз. Бундай парҳезкорлик асл соғлом турмуш тарзи бўлиб, шаҳват суюқлиги — манийнинг рутубат ва дардлардан буткул фориғ — соф ҳолда она вужудида қарор топишини таъминлайди. Носоғлом фарзандларнинг аксариси жинсий муносабат-ларни оддий кўнгилхушлик дея баҳолаб, пиёнисталик, бангилик каби турли кони зиён ишратларга ружу қўйган ота-оналардан дунёга келаётганлигини асло унутмаслик лозим. — Юқорида бола туғилгунга қадар ота-она вужудида кечадиган жинсий тарбия асослари ҳацида фикр юритилди. Ўғил бола туғилгандан сўнг илк жинсий тарбия қандай бошланади? — Ўғил бола туғилганда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш, ўзига хос жинсий тарбиянинг бошланишидир: а) жинсий олат — закарнинг ҳолати, унинг бошчаси, кертмагининг тери билан қисилиб қолган ёки қолмаганлигига, яъни фимоз дарди бор-йўқлигига разм солинади; б) пешоб чиқарув каналининг ташқи тешиги закар бошида қандай жойлашганлигига аҳамият бериш лозим бўлади. У закар бошининг ўртасида (нормоспадия), тепасида (эписпадия) ёки паст қисмида (гипоспадия) жойлашган бўлиши мумкин; в) мояклар ривожи, уларнинг ёрғоққа тушган-тушмаганлиги, яъни крипторхизм дарди бор-йўқлигидан бохабар бўлинади; г) пешоб қопи ва ичаклар тўлиши ҳисобига гўдакларда ҳам уйқудан сўнг ва тонг арафасида закарнинг бироз таранглашуви (спонтан эрекция) меъёрий ҳолатлигини ота-оналар англаган тарзда ушбу ҳолатдан асло ташвишга тушмасликлари жоиз. — Ҳозирда қатор ҳўл ушловчи болалар тагликлари ("Памперс" кабилар) кенг ташвиқ этилаётир. Бу тагликларни ўғил болаларда кенг кўллаш мақсадга мувофиқ эмаслиги асослими? — Дарҳақиқат, бу тагликлар гигиеник тозалиги, иссикни муқобил ушлаши билан қиз болалар учун жуда қулай. Аммо ўғил бола ва қизалоқлар жинсий тарбиясида бир-биридан фарқланувчи ўзига хосликлар мавжуд. Масалан, ривожланиш жараёнида ўғил болаларнинг жинсий аъзоларини ўта иссиқ тутиш зарарлидир. Ўғил болада ёрғоқ ичидаги ҳарорат тана ҳарорати бўлмиш 36оС-36,5оС дан тахминан 2оС гача паст бўлади. Айнан шу паст ҳарорат мояклар ривожига етарли имкон беради. Ҳаво ўтказмайдиган ҳар қандай тагликлар эса ёрғоқнинг қизиб кетишига олиб келиб, ўғил болалар жинсий ривожига салбий таъсир этиши боис хатарли ҳисобланади. Шунингдек, жинсий тарбияда озодалик муҳим ўрин тутади. Ота-онанинг 1,5-2 ёшли боласи олдида "тушунмайди-ку", — дея ножоиз ҳаракат қилишлари ёки "носвойингдан бер", — дея олатчасига қўл текизиши ҳам хатарли ҳисобланади. Зотан, думба, қорин пасти ва лаб ҳирсий- шаҳвоний ҳудуд ҳисобланади ва эт жимирлаши сабаб бўлиб, болада илк туйғуларнинг куртаклари барвақтроқ уйғониши мумкин. — Ёш ота-оналарнинг кўпчилиги ўгил болалардаги жинсий ривожланиш босцичларидан бехабардирлар. Ушбу босцичларда ота-оналар нималарга алоҳида аҳамият бермоцликлари керак? — Аввало, балоғат сари одимлаётган ўспирин йигитларда ота-оналар қуйидаги ўзгаришларни сезмасалар, имкон қадар тезроқ мутахассисга мурожаат этиш мақсадга мувофиқ бўлади: а) 10 ёшдан ҳатлаган ўғил болаларда жинсий аъзоларнинг сезиларли ўсиши рўй бераётганлиги кузатилади; б) одатда 12 ёшларга келиб қориннинг пастки қисмлари ва қов ҳудудида яккам- дуккам туклар пайдо бўлиши лозим; в) тахминан 12 ёшларга келиб эса жинсий аъзоларнинг кескин ривожи кузатилади. Ушбу даврда кўкрак безларининг зичлашуви, яъни гинекомастия ҳолати бўлиб ўтади. Ота- оналар ўғилларининг кўкраклари бироз шишгандек бўлиб, оғриқ ҳис этаётганликларини меъёрий ҳолатлигини англашлари лозим; г) ўртача 14 ёшга келиб эса ўсмир йигитнинг овози дўриллай бошлайди. Шунингдек, мўйлаблар сабза уриб, қўлтиқда яккам-дуккам туклар ҳам пайдо бўлади; д) 15 ёшларга келиб (камдан кам ҳолларда 12-16 ёшларда) шаҳват ишлаб чиқарилиши кучаяди. Ушбу даврда шаҳвоний тушлар натижасида ўсмир йигитларда кечалари булганиш ҳоллари кузатилади; ж) 16-17 ёшларга келиб, шаҳвоний туйғулар устувор бўлиши боис энг хатарли давр — ўсмирлар гиперсексуаллиги даври кузатилади. Бу даврда тананинг бошқа қисмлари, юз ва кўкракларда ҳам туклар пайдо бўла бошлайди. Ота-оналар тарбия масаласида, айниқса, ушбу босқичда ҳушёр бўлишлари лозим. Бу ёшда бекорчи бўлган ҳар қандай ўсмир шаҳвоният исканжасига тушиши боис шу ёшдагилар орасида номусга тажовуз этиш каби жиноят турлари кўп кузатилади. Manba: tib.islom.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama