07:31
Лаззатли азиятлар

Табиатда ҳар қандай жонзот ҳам жуфти
ҳалолга муҳтож қилиб яратилган бўлиб,
уларнинг жинсий муносабатлари зурриёт
пайдо этишдек шарафли бурчни
таъминлашга йўналтирилган. Бироқ жинсий
яқинлик бениҳоя лаззатли ҳисларни туйиш
билан кечганлиги учун ҳам бу нозик
муомала аксарият ҳолларда зурриёт
қолдириш мақсадидан холи тарзда ҳам
амалга оширилаверилади. Зеро, бу интим
туйғулар сарчашмаси ҳинд
мутафаккирлари таъкидлаб ўтганларидек
"... муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга
етишиш бўлиб, қалб, ақлу идрок ва
вужуднинг жамланиб лаззат топиши"дан
иборат бўлади.
Аллоҳ таоло олий тафаккур соҳиби
одамзотнинг ўзга жонзотлардан фарқли
ўлароқ фақат ўз жуфти ҳалоли
висолидангина лаззат топмоқлигини
мақбул йўл билган. Охирги пайтларга келиб,
"шаҳват қули" бўлиб қолган кимсаларда
жинсий йўл орқали юқувчи
касалликларнинг 25 дан зиёд хавфли
турлари аниқланаётганлигига, шунингдек,
асримиз вабоси — СПИДнинг даҳшатли
кўланкаси ҳаётимизга тобора чуқурроқ
суқилиб кираёт-ганлигига асосий сабаб ҳам
Аллоҳ буюрган ушбу қонуниятнинг
топталаётганлигидир.
"Ҳаё имондандур". Ушбу ҳадисда
оламжаҳон маъно ва ҳикмат мавжудлиги
шубҳасиз. Зеро, ҳаё ва ибони унутган ҳар
қандай юрт аҳлининг ҳалокат жарига
қулаши муқаррар.
Маълумингизким, динимиз гуноҳларнинг
улкан ва кичик турларини тафовут этади.
Ҳадисларда: "Тавбаю истиғфор ила улкан
гуноҳлар ҳам ювилур, давомли қилинган
кичик гуноҳлар эса каттага айланур", —
дейилган. Демак, беихтиёр улкан гуноҳ
қилиб қўйган ҳар қандай ғофил банда
Яратганга сидқидилдан тавба қилиш билан
бирга, арзимас бўлиб туюлган
ёмонликлардан Ҳам сақданиши лозим
экан. Зотан, аксарият гуноҳларимизнинг
жазосини нафақат боқий дунёда, балки
ушбу ўткинчи дунёнинг ўзидаёк олишимиз
муқаррардир. Ушбу рисоламизда
жаҳаннамга элтувчи гуноҳи кабираларга
фоний дунёдаги жазо — инсон сиҳатига
етказиладиган мислсиз зарарлар ҳақида
имкон қадар тўхталмоқчимиз. Жумладан,
"ёмонликларнинг онаси" бўлган маст
қилувчи ичимликлар, шунингдек, бошқа
турли аклу ҳушдан айро этувчи моддалар
истеъмолининг фожеий оқибатлари;
бузуқлик, фаҳш ва зинокорликнинг маҳсули
бўлган даҳшатли дардлар; уламолар
меватагорлик деб атайдиган турли хил
жинсий ахлоқсизликлар ҳақида мухтасар
тўхталамиз. Шунингдек, касалликларнинг
пайдо бўлишига мойиллик туғдирувчи
баъзи кони зиён одатлар, зино маҳсули
бўлган қатор хасталиклар, пушт ҳамда
мижоз кушандаларидан огоҳ бўлиш
услублари ҳақида ҳам маълумотлар бериш
ниятидамиз. Зеро, алломалар
таъкидлашганидек, ҳар қандай касалликни
ҳам даволашдан кўра олдини олиш
афзалроқдир.
Manba: tib.islom.uz
Просмотров: 4425 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama