01:02
Мазза килиб ухлай десангиз ...

Куз ҳавоси одамни ухлашга мойил қилиб
қўяди. Лекин баъзида куни билан мазза
қилиб ухлаш ҳақида ўйлайсиз,
жойингизга ётишингиз билан эса уйқунгиз
қочади. Соатлаб ётсангиз ҳам уйқунгиз
келмайди.
Қуйидаги тавсиялар эса тез ва мириқиб
ухлашингиз учун ёрдам беради.
Таркибида магний моддаси бўлган
маҳсулотларни истеъмол қилинг. Илмий
тадқиқотлардан маълум бўлишича,
магний моддаси туни билан тиниқиб
ухлашга ёрдам беради. Қовоқ уруғи ёки
исмалоқда бу модда кўп бўлади.
Кундузи 10-30 дақиқа мизғиб олиш тунги
уйқуга ижобий таъсир кўрсатади.
Ётоғингиз фақат ухлаш ва дам олишга
мўлжалланганлигини
унутманг. Ётоғингизни иш жойи ёки
овқатланадиган жойга айлантирманг.
Ётоқхона салқин бўлсин. Яхши ухлаш
учун хонадаги ҳарорат 15-20 даража
илиқ бўлиши лозим.
Ухлашдан олдин иссиқ душ ёки ванна
қабул қилинг.
Ҳар доим, дам олиш кунлари ҳам бир хил
вақтда уйғонишга
одатланинг. Кўпчилигимиз дам олиш
кунлари узоқ ухлагимиз келади, лекин бу
уйқу ритмининг бузилишига олиб келади.
Кеч уйқуга ётган кунларингиз ўрнини
тўлдиринг. Бунинг учун узоқ ухлаш шарт
эмас, ҳар кунгидан бир соат эртароқ
уйқуга ётинг.
Ярим соат бўлса ҳам ухлолмай у ёқдан-
бу ёққа ағанаб ётибсизми? Қўшиқ
эшитгингиз ёки китоб ўқигингиз
келяптими? Жойингизда ўйланиб
ётгандан кўра китоб ўқиганингиз яхши.
Турли хил гаджетларни каравотингиздан
узоқроққа қўйинг.
Лаванда ҳиди. Лаванда тинч ухлашга
ёрдам беради.
Хонага тушиб турган ёки гаджетлардан
чиқаётган ёруғлик ҳам уйқусизликка
олиб келади.
Қуёш нури. Ҳа, биз куни билан қабул
қиладиган қуёш нури ҳам уйқу жараёнига
таъсир кўрсатади. Агар кечаси яхши
ухлай олмаётган бўлсангиз, демак,
кундузи етарли даражада қуёш нури
қабул қилмаган бўлишингиз мумкин.
Илиқ сут ичиш. Гап шундаки, сут
таркибида одамни тинчлантирадиган
триптофан моддаси мавжуд.
Просмотров: 2600 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama