03:11
СЕМИРИШГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ 9 ОМИЛ

Бугунги кунда бутун дунё
аҳолиси орасида ортиқча
вазндан қийналаётган, ундан
қутулишга ҳаракат
қилаётганлар билан бир
қаторда етарлича вазн йиға
олмаётган, семиришга
ҳаракат қилиб бунинг
уддасидан чиқа
олмаётганлар ҳам анчагина
миқдорни ташкил этади.
Етарлича вазнга эга
бўлмаслик одатдаги
турмушда кўплаб
ноқулайликларни юзага
келтириши билан озғин
одамларни ранжитади.
Жумладан, озғин
одамлардаги, айниқса
йигитлардаги энг катта
муаммолардан бири бу
кийим билан боғлиқ бўлиб,
аксарият ҳолатда кийим
уларга “ўтирмаганини” ҳис
қилишади. Бундан ташқари
қарама-қарши жинс вакили
олдида хижолат бўлиш,
омма томонидан
аҳамиятини ҳис
қилинмаслиги шулар
жумласидандир. Ҳақиқатдан
ҳам, кўпчилигимиз ёшига,
бўйига нисбатан озғин
бўлган эркакларни
кўрганимизда, айниқса
биринчи учрашувда улардан
унчалик ҳайиқмаймиз ёки
жиддий қабул қилмаймиз, бу
эса эркак киши учун жиддий
муаммолардан бири
ҳисобланади.
Аслида нормал вазн қанча
бўлиши керак? Бунинг жуда
оддий формуласи мавжуд
бўлиб, бўйингиз узунлигидан
100 ни айриб ташлаб, қанча
массага эга бўлишингиз
кераклигини билиб
олишингиз мумкин. Масалан,
бўйингиз 175 см бўлса,
демак сиз ўртача 75 кг
массага эга бўлишингиз
керак ва шунда нормал
ҳолатда кўринасиз,
бўйингизга мос кийимлар
энингизга ҳам мос тушади.
Кўпчилик семиришни
истайдиган йигитларда
қуйидаги 9 омил семиришга
тўсқинлик қилади.
1. Нотўғри турмуш тарзи
Халқаро соғлиқни сақлаш
ташкилотининг
маълумотларига кўра инсон
саломатлигининг 50% и
унинг яшаш тарзига, 20% и
насл хусусиятига, 20% и
киши яшаётган ташқи
муҳитга ва 10% и тиббий
ёрдамларга боғлиқ экан.
Шундан кўриниб турибдики,
тўғри ташкилланмаган
турмуш тарзи ўз-ўзидан
сизда вазн йиғишингизга
тўсқинлик қилади. Нотўғри
турмуш тарзига кун
тартибининг
мавжуд эмаслиги, вақтида
овқатланмаслик, спорт
билан шуғулланмаслик,
зарарли одатлар: чекиш,
спиртли маҳсулотларни
меъёридан ортиқ истеъмол
қилиш, гиёҳванд моддалар
қабул қилиш, жинсий
ҳаётнинг йўқлиги ёки
бутунлай пала-партиш
юритилиши кабилар киради.
Семиришни мақсад қилган
ҳар қандай йигит аввало
ишни турмуш тарзини тўғри
йўлга қўйишдан бошлайди.
2. Ирсият
Одам организмидаги барча
белги хусусиятлар унинг
ҳужайраларидаги
хромосомалар, яъни ирсият
билан белгилаб қўйилган
бўлади. Кишининг семириш
хусусияти ҳам ирсиятга
бевосита боғлиқ бўлган
белги ҳисобланади.
Кимдадир ирсий жиҳатдан
семиришга мойиллик кучли
бўлса, кимдадир бу суст
бўлади. Лекин бу билан
бутунлай
семириб бўлмайди дегани
эмас, агар авлодингиздаги
эркаклар 20-25 ёшгача
озғин, кейин гавдали
бўлишган бўлса, сизда ҳам
шундай бўлиш эҳтимоллиги
юқори бўлади. Агар бундай
бўлмаса, бунинг учун сиз
кўпроқ ҳаракат
қилишингизга тўғри келади.
3. Мижоз
Халқ орасида мижози совуқ
ёки мижози иссиқ деган
гаплар аҳён-аҳёнда бўлса
ҳам қулоққа чалинади. Бу
ҳолатни жинсий фаолиятни
ифодалашда қўлланиладиган
мижози суст ибораси билан
адаштириб юбормаслик
керак. Табиатан совуқ
мижозли йигитлар озғин
(эктоморф) бўлиб, одатда
уларнинг қўл оёқларининг
учи совуқ бўлади, аксарият
ҳолатда улар ёғли, мазали
таомларга ўч бўлади, шундай
бўлсада улар унча мунчага
семираверишмайди, буни
уларнинг организмида
энергия парчаланиш
жараёни шиддатли кечиши
билан изоҳлаш мумкин.
Иссиқ мижозли кишилар
юқоридаги мижозларнинг
тескариси бўлиб, семиришга
мойил ва буни
қийинчиликсиз амалга
оширадилар.
4. Ичак муаммолари
Семиришни мақсад қилган
ҳар қандай йигит
ичакларининг соғлом
эканлигига эътибор бериши
шарт! Касал ичак билан
семириш асло мумкин эмас,
чунки сиз қабул қилаётган
барча озуқа организмга
ичаклар орқали ҳазм бўлиб
сўрилади. Ичакда муаммо
борлигининг белгилари
сифатида ич қотиши ёки ўта
суюқ келиши, қорин
соҳасида мунтазам оғриқлар,
оғиздан бадбўй ҳид келиши
кабиларни кўрсатиш
мумкин. Сиз бу борада
проктолог врачга мурожаат
қилишингиз керак.
5. Овқатланиш
Соғлом ичакларга эга бўлган
ҳар қандай йигит тўғри ва
сифатли овқатланиш орқали
100% ҳолатда семира олади.
Тўғри овқатланиш деганда
уч жиҳатни тушиниш лозим.
Булар: режим, миқдор ва
сифат. Семиришни истаган
йигит ҳар 4-5 соатда бир
марта овқатланишни эсда
тутиши лозим, тез-тез,
бироқ оз-оздан, яъни қорин
тўлиб кетиб овқатланишдан
тийилиш керак. Овқатнинг
сифатсизлиги семиришга
тўсиқ бўлувчи энг асосий
омиллардан бири
ҳисобланади. Сиз кундалик
сарфлаётган энергиядан
кўпроқ энергия берувчи
овқат истеъмол қилишингиз
керак.
6. Ичак паразитлари
Одам организмида 20000 га
яқин турли зарар кунанда
гелминтлар паразитлик
қилиши аниқланган. Сиз
истеъмол қилаётган
озуқанинг асосий қисмини
улар ўзлаштириб юборади.
Озиб кетишга сабаб бўлувчи
ичак паразитларига
аскарида, қорамол ва чўчқа
тасмасимон чувалчанги,
турли гижжалар киради. Бу
паразитлар сизнинг озиб
кетишингиз билан билан
бирга сочларнинг тўкилиши,
терида, айниқса юзда доғлар
пайдо бўлиши, уйқу
режимининг бузилиши,
жинсий майлнинг сусайиши
каби ҳолатларни юзага
келтиради, чунки улар
мунтазам равишда ичак
бўшлиғига заҳарли токсин
ишлаб чиқаради. Ичакдаги
токсин эса жуда тез қонга
сўрилади ва бутун танага
тарқайди. Ичак
паразитларини аниқлаш
учун ахлат ва қон
анализларини топшириш
керак, натижага кўра
шифокор тавсия қилган
дориларни ичиш лозим.
7.Озишга сабаб бўлувчи
касалликлар
Одамдаги баъзи бир
касалликлар бевосита озиш
билан боғлиқ ҳисобланади.
Сиз минг ҳаракат қилсангиз
ҳам семирмаётганингизни
сезган бўлсангиз албатта
шифокорга мурожаат қилиб,
сизда эндемик буқоқ
(тиреотоксикоз) мавжуд ёки
мавжуд эмаслигини
аниқлаштиришингиз лозим,
аксарият ҳолатларда
гормонал бузилиш билан
боғлиқ касалликлар
кишиларнинг ўта озиб
кетишига ёки ўта семириб
кетишига сабаб бўлади.
Буқоқ касаллиги
қалқонсимон бездан
ажраладиган тироксин
гормони ишлаб чиқарилиши
билан юзага келадиган ва
аксарият ҳолатда озиб
кетишга сабаб бўлувчи,
Марказий Осиё халқлари
орасида энг кўп учрайдиган
гормонал касаллик
ҳисобланади. Меъда-ичак ва
асаб соҳасидаги касалликлар
вақтида ҳам киши озиб
кетади.
8. Уйқу режимининг
бузилиши
Бази кишилар уйқуни умрни
беҳудага сарфлаш деб
ҳисоблаб адашадилар. Чунки
катта ёшли (18 ёшдан катта)
соғлом одам организми
нормал ҳолатда кундалик
7-8 соатлик физиологик
уйқуга муҳтож ҳисобланади.
Доимо ёдда тутинг,
мускуллар фақат уйқу
вақтидагина тикланади,
ҳосил бўлади. Ярим
кечасигача вақтингизни
тунги клублар ёки кечаларда
ўтказсангиз, телевизорда
узоқ вақт кино томоша
қилсангиз ёки бошқа иш
билан шуғуллансангиз,
эрталаб эса уйқуга тўймаган
ҳолатда турсангиз ва бу
ҳолатда эса сурункали давом
этаётган бўлса семириш
ҳақида ўйламасангиз ҳам
бўлади. Шу билан бирга яна
шуни қўшимча қилиш
лозимки, ҳаддан ортиқ кўп
уйқу аксинча озишга сабаб
бўлади, кўп ва ҳа деганда
уйқу келавериши
камқонликнинг белгиси
ҳисобланади.
9. Бошқа шахсий омиллар
Турмуш тарзингизни,
ҳаётингизни кузатсангиз
юқоридагилардан ташқари
айнан сизнинг ўзингизга хос
бўлган семиришингизга
тўсқинлик қилаётган яна
бошқа бир қанча омилларни
топишингиз мумкин.
Юқоридаги омиллар асосида
сиздаги семиришингизга
тўсиқ бўлган муаммоларни
бартараф этиш ўз
қўлингизда эканлигини
унутманг. Доимо соғ-саломат
ва кўркам бўлинг!
Бахтиёр ШЕРАЛИЕВ
Manba: Erkak.uz
Просмотров: 3541 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama