02:25
ОЛИМЛАР БОЛАГА НИМА УЧУН БАҚИРМАСЛИК КЕРАКЛИГИНИ АНИҚЛАШДИ

Агар доимий равишда
болага бақирилса, бу
жиддий оқибатларга
олиб келиши мумкин, бу
эса унинг жисмоний
ҳолатига таъсир қилади
ва ҳатто семиришга олиб
келиши мумкин. Бундай
хулосага Айовалик
олимлар келишди.
Тадқиқот натижалари
тўғрисида Fox News
ёзади.

"Тарбия жараёнидаги
қўполлик саломатликда
жиддий жисмоний
муаммоларни келтириб
чиқаради", — дейди
тадқиқот муаллифи Томас
Шофилд.
Iowa Youth and Families
Project гуруҳи ўтказган
тадқиқотда 12 ёшли 451
нафар ўсмир ва уларнинг
ота-оналари иштирок
этди. Олимлар болалар 20
ёшга етгунга қадар бир
неча йиллар давомида
оиладаги муҳитни
кузатишди.
Ҳар бир ота-онага
қўполлик рейтинги бўйича
баҳо берилди, унда
жисмоний агрессия,
таъқиқлар, нимадир
амалга оширишга зўрлаш,
худбинлик ёки болага
овоз кўтариш кузатилган.
Тажриба якунларига кўра
болаларнинг жисмоний
аҳволи ўрганилди.
Шофилднинг
таъкидланишича,
тарбиядаги шафқатсизлик
бола учун сурункали
стресс муҳитини яратади,
бунинг асоратлари эса
бола катта бўлганида ҳам
намоён бўлиши мумкин.
Бундай тарбия боланинг
ривожланаётган миясига
таъсир қилиши мумкин.
Тадқиқотларда
аниқланишича, бошқа
салбий оқибатлари билан
бирга гормонал
ўзгаришлар,
шамоллашлар ҳамда
юрак қон томир фаоллиги
сусайиши кузатилиши
мумкин.
"Биздан талаб этиладиган
энг яхши нарса бу ота-
оналарни ўта
қаттиқўлликдан
қайтариш. Агар биз
тўлақонли соғлом
фарзанд улғайишини
истасак, бунинг энг тўғри
йўли, — шафқатсизлик ва
қаҳр кўрсатишдан
қочишдир", — дейди
Шофилд.
Manba: Darakchi.uz
Просмотров: 1874 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 375
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama