02:00 Ажрашган аёлдан ҳар бир оилали аёл эшитиши керак бўлган 10 маслаҳат | |
Ҳар бир аёл турмуш қурар экан, аввало бахтли бўлиш,кўз очиб кўрган турмуш ўртоғи билан фарзандлар камолини кўриш ҳақида орзу қилади. Бироқ, ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Икки инсон бир неча йиллар мобайнида бир ёстиққа бош қўйиб, бир-бирини билмаслиги, тушунмаслиги ва кун келиб бошқа-бошқа йўллардан ҳаётларини давом эттиришлари ҳам мумкин. Қуйида турли сабабларга кўра, оиласи билан ажрашган аёл оилали аёлларга никоҳни сақлаб қолиш ва тинч-фаровон турмуш қуриш борасидаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади. Эрингизни ҳурмат қилинг Эътибор беринг, мен эрингиз чин маънода ҳурматга сазовор пайтидагина уни ҳурмат қилинг, демаяпман. Эркак киши ҳар доим рафиқасининг ҳурматига, қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлади. Фақат ҳурматга муносиб кишинигина ҳурмат қилиш керак, деган фикр нотўғри. Эрингиз ҳамма бошқалар қатори оддий инсон эканлигини унутманг. Тўғри, у баъзида хато қилади, қоқилади. Бу дегани—уни беҳурмат қилиш керак дегани эмас. Маслаҳатимга амал қилинг, шунда сиз ижобий натижаларни қўлга киритасиз. Сизнинг ҳурматингиз турмуш ўртоғингизни қанчалик руҳлантирганига ўзингиз амин бўласиз. Борига қаноат қилишга ўрганинг! Балки сизнинг эрингиз дугонангизникидек машина олиб бера олмас. Унинг топиши ҳам ўша қимматбаҳо кийимлар кийиб юрадиган қўшни аёлнинг эриникидан камроқдир. Балки, эрингиз сиз қачонлардир орзу қилган ёки атрофингиздагилар сизнинг қулоғингизга қуйганидек келишган ва кўркам эмасдир. Бироқ, у сизга уйланган ва озми-кўпми сизни бахтли қилиш учун ишлаяпти, меҳнат қиляпти. Турмуш ўртоғингизнинг мана шу ҳаракатининг ўзиёқ унинг ҳурматга сазовор инсон эканлигини англатади. Борига қаноат қилинг. Шукр қилишни ўрганинг. Ўз ҳаётингизни бошқаларники билан солиштирманг, ўз ҳаётингиз билан яшанг. Худо,эр, фарзандлар—ҳаётингиздаги асосий тартиб Биламан, ҳозирги кунда бу фикр бироз қадрини йўқотгандек. Айниқса аёллар ўртасида. Аммо сўзларимни диққат билан тингланг. Дин менинг ҳаётимда асосий ўрин эгаллайди. Аммо сиз эътиқод қиладиган диндан қатъий назар турмуш ўртоғингиз фарзандларингиздан устун бўлиши керак. Аммо ҳеч бир ҳақиқий эркак ўзини деб фарзандларингизни ташлаб қўйишингизга имкон бермайди. Буни ҳам ёдда тутинг. Лекин турмуш ўртоғингиз ҳаётингизда асосий ўринда турсин. Фарзандларингиз кун келиб, ўқишга кетишади, турмуш қуриб, алоҳида яшаш учун сизнинг уйингизни тарк этишади. Турмуш ўртоғингиз эса сизнинг бир умрлик дўстингиз, ҳамроҳингиз. Унга бўлган туйғуларингизни янгилаб, сайқаллаб турмасангиз, кун келиб унинг учун зерикарли инсонга айланиб қолишингиз мумкин. Кечиримли бўлинг Ҳеч ким мукаммал эмас. Биз ҳаммамиз хато қиламиз. Агар кечиримлилик сизнинг ўзингизга хос одатингизга айланса, қалбингиздаги нафрат улғаймайди. Масалан, турмуш ўртоғингиз кийимларини бетартиб равишда тўзғитиб кетди, дейлик. Сизга унинг бу одати ёқмайди. Бироқ, сиз унга буни билдирманг. Унинг маиший ҳаётдаги кичик хатоларидан тортиб, сизнингча кечириб бўлмас даражадаги хатоларни ҳам кечиринг. Шунда иккингиз учун ҳам яхши бўлади. У билан кўпроқ суҳбатлашинг Биласизми, мен турмуш ўртоғимга қалбимдаги кечинмалар ҳақида деярли гапирмасдим. Бу менинг ёмон одатим эди. Мен кўпчилик аёлларга ўхшаб фикрлардим: нима сабабдан жаҳлим чиқаётганини у ўзи билиши шартдек эди. Бу эса имконсиз ва мантиқсиз ҳаракат. Эркаклар биз аёллардек фикрламайди, улар ўзларини бепарво тутаётганини ҳар доим ҳам англайвермайди. Қалбингиздаги кечинмалар, ўй- фикрларингиз ҳақида унга айтинг. У билан тез-тез учрашувларга чиқинг Бу гап кўп эшитганингиздан сийқаси чиққандир, балки. Аммо бу жуда муҳим. Ҳеч қачон у билан учрашувларга чиқишни канда қилманг. Ресторанда кечки овқатни тановвул қилиш ёки кинога боришга имконингиз бўлмаса, шунчаки биргаликда сайр қилинг. Аммо, ҳар куни фақат иккингиз ёлғиз қолиб, сўзлашинг,бир-бирингиздан вақтингизни аяманг. Суҳбатда имкон қадар оила бюджети, болаларнинг кун тартиби ҳақида эмас, балки келажакдаги режалар ҳақида гаплашинг. Шунда сиз бир-бирингизнинг ҳали очилмаган қирраларингизни кашф этасиз. Ҳеч қачон унга ажрашиш билан таҳдид қилманг! Арзимаган сабабларга кўра айтишиб, аразлашиб қолганингизда ажрашиш ҳақида ўйламанг. Турмуш ўртоғингизга ажрашиш билан таҳдид қилманг! Мен мана шу одатимдан кўп панд еганман. Бундан кейинги ҳаётимда айнан мана шу хатоимни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Мен эримдан хафа бўлганимда ҳар сафар уни ҳам кўпроқ хафа қилишга ҳаракат қилардим. Бироқ бу ҳаракатим ўзимни яхши ҳис этиш имконини бермаган. Унинг ўзига хос “муҳаббат тили” ни ўрганинг! Ҳар биримизда фақат ўзимизга хос бўлган севги тили бор. Сиз уни қандай қабул қилишингиз, эрингиз сизни қандай қабул иқлишидан бироз фарқ қилади. Унга кўпроқ нима ёқади? Сизнинг руҳий қўллаб-қувватлашингизми, ёки у моддий совғаларни хуш кўрадими? Унинг ўзига хос муҳаббат тили қандай бў9лса, у билан шу тилда суҳбатлашинг. Ҳеч қачон у ҳақда ёмон сўзларни сўзламанг Агар эрингиз билан муносабатларингиз хавас қилгудек бўлмаса, яхшиси оилавий психологга мурожаат қилинг. Бу иккингизнинг ўртангиздаги муаммони ҳал этишнинг энг яхши усули. Онангиз, опа-сингилларингиз ёки дугонангиз ҳар доим ҳам сизга тўғри маслаҳат бера олмайди. Буни ёдда тутинг! Яқинларингиз муаммонинг фақат бир томондангина билишади ва кўпинча нохолис маслаҳатлар беришади. Шунинг учун ҳам онангиз, опа-синглингиз ёки дугонангизга ҳеч қачон эрингизни ёмонламанг! Уни севинг Ҳаётда баъзан турмуш ўртоғингиз сизни севмай қўйгандек туюлади. Бироқ, сиз шундай бўлса ҳам уни севиб, ардоқлашда давом этинг. Ҳатто эрингизни ёқтирмай қолгандек туюлсангиз ҳам, уни севишда давом этинг. Эсингиздами, қачонлардир бир- бирингизни севиб,бир умр бирга бахтли яшаш мақсадида турмуш қургандингиз. Ҳаммада ҳам қийинчилик ва муваффақиятсизликлар бўлади. Бу ўткинчи. Уни севишда давом этинг. Manba: darakchi.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama