15:48 Шикаста дил фиғонлари | |
«19 ёшдаман. Минг бир истиҳола билан бўлса- да, дардимни айтишга жазм қилдим. 13-14 ёшларда эдим. Синфдош қизларнинг деярли барчаси ойбоши кўрганликларини айтишарди. Аммо жисмонан дуркун кўринишга эга бўлсам-да, мен ҳайз кўрмаётган эдим. Қорнимнинг пастида оғриқ пайдо бўлиб, ой сайин кучайиб борар, бошланғич ҳайздан эса дарак йўқ эди. Оғриқ аста-секин белимга, думғаза соҳаларига тарқаб, кескин кучая бошлади. Қишлоқ шифокори берган оғриқни қолдирувчи доридан бироз енгил тортгандай бўлсам-да, кейинги хуруж янада кучайиб борарди. Охири ота-онам Самарқанд шаҳридаги шифохонага ётқизишди. У ерда мени кўпгина шифокорлар қатори гинеколог опа ҳам кўрди ва дардим уларга тегишли эканлигини айтиб, ўз бўлимига ўтказди. Сўнгра зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлигини айтишди. Ота-онамга тушунтиришиб, уларнинг розиликлари билан жарроҳлик столига олишди. Маълум бўлишича, ҳайз чиқадиган қизлик пардасининг туғма берклиги туфайли ташқарига чиқолмаган қон оғриққа сабаб бўлган экан. Тезкор операциядан сўнг тузалиб кетдим, аммо қалбимда мангу армон қолди. Чунки бу операция бажарилиши учун қизлик пардаси кесиб ташланар экан. Албатта, шифокорлар бундай жарроҳлик усули қилинганлиги ҳақида ота-онамнинг қўлига маълумотнома, ҳатто касаллик тарихидан кўчирма ҳам ёзиб беришган. Аммо эл оғзига элак тутиб бўлмас экан. Айрим қўшниларимиз ҳар хил гап- сўзлар тарқатишди. Баъзи турмуш қуриб ажрашганлар мени бокира ҳисобламай, совчи юборишди. Ота-онам ҳам, ўзим ҳам изтиробдамиз. Яқинда бир мақолангизда: «Оила қурмасдан туриб қизлик пардасидан мосуво бўлиш фоҳишаликдан далолат», — деган сатрларни ўқиб қолдим. Наҳотки, мендай шўрпешоналар ҳам бузуқи ҳисобланишса?» А. Синглимизга маслаҳат беришдан олдин, юқоридаги кам учрайдиган хасталик хусусида мухтасар фикр юритсак. Дарҳақиқат, ўта кам ҳолларда бўлса-да, қизлик пардаси туғма битишиб кетганлиги, яъни қон чиқиш тешикларининг мавжуд бўлмаслиги кузатилади. Гоҳида ташқи жинсий аъзоларнинг кучли яллиғланиши — вулвит дарди натижасида ҳам балоғат ёшига етмаган бокира қизларда парданинг чандиқсимон бириктирувчи тўқима ҳисобига буткул ёпилиб қолиши кузатилади. Баъзан эса қиннинг бирор-бир қисми чандиқланиб бекилиб қолиши ёхуд бачадон бўйнининг атрезияси, яъни берклиги ҳам ҳайз келишига монеълик туғдиради. Бундай ҳолатларда муаммо фақат жарроҳлик услуби билан ечим топади ва бокиралик пардасидан воз кечишдан ўзга чора қолмайди. Одатда, қизлик пардаси атрезияси, яъни берклиги жуда кучли оғриққа сабаб бўлади, чунки ой сайин бачадондан ажралаётган қон қин бўшлиғи, бачадоннинг ўзи ва найчалари, ҳаттоки, баъзида қорин бўшлиғига ҳам оқиб ўтиши мумкинлиги билан хатарлидир. Йиғилаётган қон катта ва кичик иффатли лабларни ташқарига қия очиб турган каби, кўкимтир ўсмасимон шиш тарзида кўзга ташланиши мумкин. Қорин деворини пайпаслаб кичик чаноқ ичида қази бўлаги мисол шиш мавжудлиги илғанади. Бу ҳолатнинг бирдан- бир давоси жарроҳлик услубидир. Бунда бокиралик пардаси қўшув («+») белгиси каби кесилиб, ичкаридаги қон, йиринг каби хилтлар тозалаб, даволанилади. Энди эса мактуб йўллаган синглимизга маслаҳатларимизни келтирмоқчимиз: 1. Аввало, олдинги мақолаларимизда келтирилган: «Қизлик пардасидан тўйгача мосуво бўлиш фоҳишаликдан далолатдир», — деган сатрларимизда ҳаётини зинокорликдан бошлаётган енгилтакларнигина назарда тутганмиз. Сиз каби тақдирнинг аччиқ синовларини бошидан ўтказган сингилларимизни эса иффатли, латофатли қизлар сирасидан ҳисоблаймиз ва ўз бахтингизни топишингизга ишончимиз комил. 2. Афсуски, миллатдошларимиз қизалоқларни болалигиданоқ гинеколог кўригидан муттасил ўтказиб туришнинг аҳамиятини ҳанузгача англаб етишмаётир. Турмушга чиқмаган қизнинг гинеколог қабулида бўлиши унинг шубҳали ахлоқидан дарак беради, деган хато фикр ҳамон мавжуд. Зеро, болалар гинекологияси соҳаси бўлғуси оналардаги кўплаб дардларни ўз вақтида бартараф этишга қодир. 3. Одамови бўлманг, одамларнинг кўзига маҳзун қиёфада кўринишдан қочинг. Ўтмишингиз бошқа қизларга сабоқ бўлишини кўзда тутган ҳолда уларга бемалол гапиринг. Имкон бўлса, онангиз билан бамаслаҳат ҳолда, сизни даволаган шифокорни уйингизда ташкил этилган бирор-бир тадбирга таклиф этиб, аёллар орасида суҳбат уюштиринг. 4. Уйингизга совчи қўяётган йигитлардан кўнглингиз маъқул топганига ҳам ушбу сир- асрордан далолат бўлган ҳужжатларни кўрсатинг. Агар у оқил ва сизга муносиб бўлса, ҳурмати ошади ва майда-чуйда, икир-чикирларга аҳамият бермайди. Жаноби Ҳақ сизга бахт ато этсин, илоҳим! Иккинчи мактуб муаллифи эркак киши бўлса-да, ундаги битиклар ҳам юқорида келтирилган воқеага ўхшаш. севган синфдош қизга уйландим. Аммо қанча уринмайин, қовуша олмадим. Кейин ҳарбий хизматга чақирилдим. Рафиқам ҳеч нарсадан бехабар ота-онам хизматини қилиб яшашда давом этди. Тўғриси, аёлим ўта нозик, ҳаттоки сийналари ҳам билинар-билинмас эди. Ҳарбийда сирдош дўстларимдан бирининг маслаҳатига қулоқ осиб, бир ёш жувон билан учрашиб юрдим. Ҳаммаси рисоладагидек эди, назаримда. Хизматдан қайтгач, қанча уннасам-да, яна рафиқам билан қовуша олмадим. Ҳатто унинг умуман ҳайз кўрмаслигини ҳам англаб қолдим. Ўзимни домлаларга ўқитдим — нафи бўлмади. Хуллас, ажрашишга бориб етдик. Бошқа турмуш қурдим, икки нафар фарзандим бор. Йиллар ўтгач, у ҳам аёли ўлган бир эркакка турмушга чиқди. Кўп ўтмасдан яна ажрашиб кетди. Эшитишимча, собиқ рафиқамнинг жинсий аъзолари туғма йўқ экан. Наҳотки, бу миш- мишлар асосли бўлса?» А. Ёш келин-куёвларнинг қовуша олмасликларига сабаб бўладиган омиллар ҳақида олдин ҳам бафуржа тўхталганмиз. Аммо аёлларнинг қовушишига монеълик қиладиган айрим сабаблар назаримиздан четда қолган эди. Биринчидан, камдан-кам ҳолларда бўлса-да, қизлик пардаси ўта қалин ва этдор бўлиб, қовушишга имкон бермаслиги мумкин. Иккинчидан, қизлар жинсий аъзоларидаги оғир нуқсонлардан бири — бачадон ва қиннинг туғма номавжудлиги ҳам қовушишга монеълик қилган ҳоллар учрайди. Бундай вазиятларда бутун организм тараққиёти орқада қолиши кузатилади. Сийналар яхши ривожланмайди, иккиламчи жинсий белгиларни илғаб бўлмайди, ҳайз жараёнининг мутлақ рўй бермаслиги кузатилади. Қизалоқлар бундай ҳолатларга рўбарў келмасликлари учун, имкон қадар барвақтроқ гинеколог ёки эндокринолог шифокор кўригидан ўтишлари лозим. Юқоридаги мактуб муаллифининг собиқ рафиқасидаги белгилар шу нуқсонлар натижаси бўлиши мумкин. Учинчидан, қиннинг чандиқланиб бекилиб кетиши ҳам аҳён-аҳёнда учраб туради. Бу ҳолат туғма — она вужудидаги даврдаёқ зарарланиш ёхуд нуқсонли ривожланишнинг натижаси бўлиши мумкин. Туғруқ пайти ёки бошқа сабаб туфайли шикастланиш натижасида ҳам қин бекилиб қолиши мумкин. Шунингдек, турли юқумли болалар касалликларида маҳаллий қин ҳудудида яллиғланиш жараёни рўй бериши ҳам бекилишга олиб келиши кузатилган. Одатда, бу дард ташхиси қиз балоғатга етгач, ҳайз кўролмай, қорин пастида азобли оғриқ вужудга келиши билан аниқланади. Бачадоннинг туғма номавжудлигида эса ҳайз келишидан далолат берувчи оғриқ ҳислари каби белгилар бўлмайди. Бачадон ва қиннинг биргаликда ривожланмай қолганлиги кўпроқ кузатилади. Умуман, бундай қусурлар, нуқсонларнинг олдини олиш учун оналаримиз ёш қизалоқларни ҳам болалар гинекологи кўригидан ҳеч истиҳоласиз, мунтазам ўтказиб туришлари лозим. Manba: tib.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama