00:57 Она ва хотин орасида сарсонлар учун | |
Mani uyimdigila yahshi korgan qizimi oberishmagan. 2010 yilda onam topgan qizlariga uylandim. yolgon bolmasa 3oy bahtli yashadik, uyogiga mayda gapla chiqishi boshladi. keliniz bizaga ohshab oddiy oiladan, uniyam otasi olamdan otgan, manikiyam. shunga qaramasdan odamla kuyoviga uni qigan, moshina obergan, lsd plazma opkepti palonchini qudasi, shunga ohshash mayda chuyda gapla chiqa boshladi. orada qizlik boldim . shunda ham bir yahshi boladi bir yomon. mana 3 yildan oshibdiki, haliyam shu muammola. olilada 2qiz 1ogilman, kenjasi man. onamga ettim, ona biza opalarimga nima qildikki, biza bundan talab qivomiz, unda usha paytta boy honadondan kelin qilish keregidi, disam, san hardoim hotinini yonini olasan diyishadi. shu kunlada keliniz homilador, anunda oshhonada urishvotganlarini eshitib qoldim. hali u bola oglimdanmi yoki boshqasidanmi dib haqoRat qivotganakanla. shundayam ichimga yuttim keliniz shuncha gap soz bosayam mangayam uyigayam borib miq etmidi, ichiga yutadi. yigit kishini boshida harhil muamola boladi, rizqi kochada diyishadiku, shunga yashashga harakat qilib yotibman, faqat 1ta ogilga sal qiyinroq bolarkan. yozda uchastka oldik, domni sotib kochib ottik. shunda qaynonam plazma tv bn katta gilam obkeldi. ketishgandan keyin choy ichib otirsek oneni kallasi ishlasa shu narsalani orniga pulini bermidimi didila. ohiri chidolmadim. ona oziz qoymasdizku shu narsalani opkemadi, dib ayol boshi bn shunchalik qipti, puli bosa yana yordam qilar didim. ozimizdan qiyoslaylik diganimi bilaman san hardoim shu hotinini yonini olasan dib biza bn gaplashmi qoydila. salom bersak alik omilla. shunda ham choy tayorlab ovqat tayorlab kiramiz dise, eshiklarini quliflab olala. ishonasmi boshqa kuyovlaga uhshab keliniz uyiga borsa oborib tashomiman, uyidan opkelomiman. shuniyam gapiralla dib. yengi kuyovligimda bir martta obkelishga borsam sani hotinin ogdirib bopti didila. shundan keyin qaynonamnikiga umuman qadam bosmadim. yaqinda qiz chiqarishdi, toyga etamiz dib keganakan qaynonam, uydanam chiqmasdan bahtli bosin didila. manam qaynonam ham galati bopqoldik. balki onam ayol boshlari bn otasiz katta qiganlari uchun, yoki 1ta ogil bolganim uchun qizganvotilami e hullas boshim qotib qoldi. hayot oila judayam qiyin masalekan. yoshim 30 da 26 yoshda uylandim. shulani yozib chiqarolismi? man uni qogozga chiqartirib, qaren ona yahshi narsa yozishibdi diman. shuni oqib balki yumshab bizani kechirarla. sayyod yahshi maslahatlani yozsala zor bolardi muhlis minbariga. oldindan rahmat. ancha yengil torttim, ehtirom ila (ism o'zgargan) Saman Sayyod:-Адолатсиз хақиқатлардан бири. Гохо ўзим хам келажакда фарзандимга шунақа бўлармикинман деб ўйласам қўрқиб кетаман. Сизни холатингиз деярли 90 фоиз оилаларда кузатилади ва хаммасини тагида асосан қизғониш ётади. Четдан келган инсон билан фарзандинг бўлиши оила деб тушунилгани билан ўша бегонага бўлган ўғлингни эътибори ва диққатини дарров хазм қилиш қийин кечади. Яна она отасиз катта қилган боласини диққати бўлинганини у кўтара олмайди. Ман хозир онангиз назари билан айтяпман, бу бор ва қарши чиқиш мушкул нарса. Аммо уддасидан чиқса бўлади. Хақоротларини ёдда сақлаш нотўғри, сабаби уни ичидаги рашк кучи шу сўзларни айтяпти, истаги хотинни ёмон кўрсатишу, ўғил онасига диққати қайтиши . Аммо бу онгли равишда кечмайдиган рухий холат ва албатта ўша хақоротига ўзи ишонмайди. Яъни бола ўзи ўғлимданми ё бошқасиданми дегани аслида гумон хам эмас, аниқ фикри хам эмас, балки атай ички ғазабидан айтилгани холос. Аввало ота-она ёмон бўлса боғлаб қўйиб боқ деган халқда гап бор, лекин ота- онани тарбиялаш мумкин эмас деганимас. Ғалати туюлар бу гапим, қандай қилиб ота-онани тарбиялаш мумкин деб, бироқ инсоният умри охиригача тарбияланади, ўзи билмай нетмай ўзининг эмоцияларига берилиб қилаётган хатоларига ётиғи билан тушунтириш мумкин. Хамиша ўзаро мулоқот мухим, шунчаки хатти харакат камлик қилади. Биласизми, воқеангизни ўқиб чиқиб биринчи келган фикр "У матери уже старческий маразм" бўлди, чунки нотўғри, аммо онангизни холатини хам хис қилса тушунса бўлади, у шунчаки хафалик, боласини йўқотиб қўйишдан, унинг мехридан айро бўлиб ўз боласига бегонадек бўлиб кетишдан қўрқади. Алам қилади албатта. Шунча йил катта қилиб, яна бир ўзи тарбияласаю, хотин олиб унга эргашиб, иккинчи "ойижон" деб атайдиганига ўғил бўлиб кетса кимга ёқади? шундайлар йўқ дейсизми? БОР ва керак бўлса етарли! Оналар нохақлиги турмушда қанчалик кўп учраса, фарзандларнинг ўзгаларга оғиб кетиши хам кўп учрайдиган холат. Майли, тахлилга чуқурлашсак, гапирса гап кўп, бироқ хамма нарсани хамиша ечими мавжуд. Бу мавзуни ўқитишингиз нотўғри, вазиятни қўлга олиб, онангизни тарбияланг! ЯХШИ МАЪНОДА! демак, -Аввало онангиз олдида камроқ хотинингиз билан кўрининг, диққат эътиборни ота она олдида хотинга кўрсатилмаслик сабаби, аввало хурмат ва этикада, кейин эса юқоридаги ички (рашк) холатларни оловлатмасликда. Керак бўлса онангиз олдида хотинга бироз қўполроқ муносабатни "кўрсатинг", хечқиси йўқ, тунда уни ўрнини ётоқхонада қоплайсиз)) -Онангизга кўпроқ диққат эътибор операциясини бошланг, фақат хотинингиз билан бирга эмас! айро! Бир хафтада бир маротаба онангиз суйган нарсалардан хадя қилиб туринг, рўмолми, чойми, керак бўлса оддий мева-чевами, барибир нарсадан кўра ўшани диққати аввало қабул қилинади. Онангиз эшикни ёпса деразадан киринг, деразани ёпса тешикдан, тушуняпсизми? Олдингизда ер қилиб, отиб юборса хам ғинг деманг! Гап қайтарманг! Икки одам уришганида бир тарафи жим туриб индамаса, иккинчи тарафи бироз ўтиб мана шу индамаганни олдида виждони қийналади, ичи ачийди , бу исботланган факт. Сабаби хар бир урушдан кейин мияда ЎЗИ гапиргани эмас, ЭШИТГАНИ айланиб тураверади! Гап қайтарсангиз тамом, она ўз айби ва эмоцияда айтган гапларини эсламайди, фақат миясида сиз қайтарган гап, ундаги мимикангиздан тортиб овоз тонингизгача яққол ва керак бўлса янада дахшатлироқ тарзда кучайганча тасвирланиб қолади! Ана энди тасаввур қилинг, шу холатда яхши гапириб, керак бўлса узр сўраб, ёки жимгина бошингизни эгиб чиқиб кетган тасвирингиз онангизни миясида айланиб турсинчи. Боласини шу қадар қизғонадиган онани, ўз фарзандини бу холатда кўришни азобини фақатгина она билар. Бу билан онангизни азобланг демаяпман, бу ижобий тарбия усули холос, гап қайтариб нафратини уйғоти,б онани дилини оғритганидан кўра, ўз виждонига рўпара қилиб тарбиялаган маъқул эмасми? Ўзи хам ўзгаради сизларни хам қабул қилади. СизЛАРни дейишга шошдим, сабаби энди иккинчи тарафламани ечимини кўрсатсам: Хотин! -Сиздан хам икки маротаба юқоридаги ишларни қилиши мухим! Ўзини онасидан кўра кўпроқ диққатни онангизга бериши керак. Ота-она ўтар, шу хотин билан қоларсиз ва у хотинни сизни ота-онангизга қилган муомала ва хатти харакатига қараб, келажакда олдингизда ким биргаликда қаришини биласиз. Келажакда у қандай қайнона бўлишини сезасиз. Тушуняпсизми? Боласидан қайтади дейишадику, бежиз эмас, бу фақат "Ана Худодан қайтди!" дегани эмас, балки ўзимиз экканни махсулотини вақти келиб йиғишимизга омил бўлаётган давримиздан дарак. Қайнонага қандай муносабатда бўлса, келажакда бу характер худди шу ахволда ўзгармас экан, келинига хам шундай бўлиши аниқку. Воқеа тафсилотини бир ёқлама ёритганингиз табиий, сизам онангизга жим турмассиз? Хотинингиз хам фариштамасдир, онангиздан бирон нарсада кичик бўлса хам нолиб гапирса, шартта оғзини ёпинг! Онамни манга ёмонламаям, чақимчилик қилмаям денг! Иккингиз келажакда ўз фарзандларингиз ва уларнинг турмуш ўртоқлари сизларга қандай муносабатда бўлишини ўзингиздан кўрингчи. Нима қилган бўлардингиз? Нима кутган бўлардингиз? Шунда ечимини топиш осонроқ кечади. Аёлингиз имкон қадар онангизга боши икки эгик даражада ЖИМгина умуман гап қайтармай, нима деса жим бўлиб хизматини қилсин! Шу онангиз борки у эрлик ва фарзандлик, буни унутмасин. Уйимиздаги мехмонларни инжиқлигига чидайлик. Ота- она бизга мехмон. Болаликдаги ўзингизни қайсарлик ва ўжарлигингизни эслай олмайсиз, у хархашаларга она чидаган. Сизнинг холатингизда эса бир ўзи чидаган. Мехмон онадан шикоят қилиш нотўғри фикримча, вақт ўтади ўзингиз уйигизда мехмон бўлганингизда, фарзандларингиз мезбонликни ўтайди, шунда ўзингиз яна болаликка қайтасиз, инжиқ бўласиз, мезбон фарзандлар кўтара олмай, четдан нолиганини эшитганингизда эса, кўз олдингиздан фарзандингизни катта қилганча кетган мехнат ва мехрингиз ўтиб, шартта ўша захотиёқ мехмонликни тугатиб қўйишни истайсиз. Тушунгандирсиз. Бу мани шахсий ва субъектив фикрим бўлиши мумкин. Manba: Sayyod.com | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama