00:02 Соч парвариши: эркаклар учун маслаҳат | |
Бошимизда 100 минг дона атрофида соч толаси бор. Шундан кунига 50-100 та тўкилиши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бундан ортиқ тўкила бошласа, чора кўришга киришинг! Одатда эркаклар сочлари ҳақида аёллар каби қайғуришмайди. Эътиборсизликнинг оқибати эса оғир бўлиши мумкин. Ваҳоланки, оддийгина қоидалар билан соч умрини узайтирса бўлади. Соч парваришини деярли ҳар куни амалга ошириш лозим: сочни ювиш, тараш ва қуритиш. Тўғри танланг. Шампунь ва бальзам сочингиз турига мос бўлсин. Агар бу борада иккилансангиз, сартарош билан маслаҳатлашинг. Ювиш. Тана каби сочга ҳам тозалик керак. Ёғли сочни ҳар 2-3 кунда, қуруқ сочни эса ҳар 5-6 кунда ювиш лозим. Сув жуда иссиқ бўлмасин. Яхшилаб таранг. Сочни ҳар куни тараб туринг. Бу бош терисида қон айланашини яхшилашга ва ёғ безлари секретининг сочлар бўйлаб тенг тарқалашига ёрдам беради. Сочни илдизидан учига қараб тараш керак. Ҳўл сочни эҳтиёткорлик билан таранг. Қуритиш. Ёғли ва нормал сочларни фен билан, қуриқларини сочиқ билан қуритган маъқул. Мунтазам калталатинг. Сочни мунтазам равишда калталатиб туриш нафақат ташқи кўриниш учун, балки сочнинг соғломлиги учун ҳам керак. Ҳар уч-тўрт ҳафтада сартарошга бориб туришни унутманг. Бош терисига эътибор. Бош терисидаги ҳар қандай ўзгаришлар, жумладан, қичишиш, яллиғланиш, кепак ёки шўралашишга беэътибор бўлманг. Сочнинг ҳолати саломатлигингиз акси эканлигини ҳам унутманг. Соч тўкилиши, себорея пайдо бўлиши ёки бошқа бирор салбий ўзгариш кузатилиши билан шифокор (дематолог)га мурожаат қилинг. Бош кийим. Сочларингизни қишда қаҳаратон совуқдан, ёзда эса жазирама совуқдан бош кийим билан асранг. Manba: Tib.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama