10:40 Рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкинми? | |
Рўзадор поклик мақсадида ғусл қилса ёки кун иссиғида салқинланиш учун ҳўл латтага ўранса ҳам унинг рўзаси очилмайди. Ҳанафийлар наздида бу иш макруҳ эмас. Оиша ва Умму Салама розийаллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳтилом бўлмасдан жунуб ҳолларида тонг оттириб, кейин ғусл қилиб, кейин рўзани давом эттирганларига гувоҳ бўлганмиз” (Бухорий ва Муслим ривояти). Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу Рамазон ойида рўзадор ҳолида ҳамомга кирган. Демак, рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкин. Аммо сувга шўнғиб чўмилиш ҳақида бундай деб бўлмайди. Сабаби сув ҳавзалари, бассейн кабиларда чўмилганда қулоқ ва оғиздан сув кириб кетиш хавфи бор. Шу сабаб уламолар рўзадор ҳолида сувга шўнғиб чўмилиш мумкин эмаслигини таъкидлашган. Рўза пайтида ғусл қилганда баданнинг сув кириб кетиш эҳтимоли бўлган жойларини қуруқ сочиқ билан яхшилаб артиш керак. Жумладан, орқа аврат жойини қуритиш талаб этилади. Бўлмаса, бу ердан баданга сув кириб кетиши мумкин. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama