22:27 Чиройли қомат сари 4 қадам | |
Иш, уй, болалар ва яна иш… Фитнесга, машғулот залларига боришга вақтингиз йўқми? Қайғурманг! Ушбу машқларни қаерда истасангиз ва қачон xоҳласангиз, бажаришингиз мумкин. 1 ҳафта ўтибоқ натижа сезила бошлайди. 1. Қориндаги ёғлардан халос бўламиз! Стул ёки креслога суяниб ўтиринг. Қўлларингизни текис тутган ҳолда стулнинг ўнг тарафига қўйинг. Тиззаларни секин кўтаринг. Товонлар полдан 15-20 см. кўтарилсин. Бир неча дақиқа тиззангизни шу ҳолатда ушлаб туринг. Ва яна секин тушуринг. 2. Бўксангиз қоматингизга мос бўлиши учун… ..лифтни эсингиздан чиқаринг. Иложи борича зиналардан тушиб-чиқинг. Оёқлар чигилни ёзамиз! Ишxонада, жамоат транспортида, ошxонада, телевизор қаршисида умуман қаерда бўлса ҳам, қандай оёқ кийимда бўлса ҳам, бу машқни бажара оласиз. Аввал оёқ учини кўтаринг, сўнг товонни навбатма-навбат кўтариб тушуринг. Оёқларингиз толмагунича машқни такрорлайверинг. Бу машқ нафақат оёқларни гўзаллаштиради, балки варикознинг ҳам олдини олади. Умуртқа поғонаси учун… Қоматингизни тик тутинг, елкаларни орқага то кураклар бир-бирига текканини ҳис қилгунингизча ушлаб туринг, бошингизни юқорига кўтаринг-да, тўғрига қараб юринг. Бошида бундай юриш сизга қийинлик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик кўникасиз. Manba: darakchi.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama