22:58
«Азил»нинг азиятлари

Маълумингизким, ота-боболаримиз ҳам азалдан ҳомиладорликнинг олдини олиш борасида бош қотирганлар. Шу боис, ҳомила бўлиб қолмаслиги учун эркаклар «азил» услубини кенг қўллаганлар, яъни манийни аёл аъзосидан ташқарига тўкканлар. Замонавий контрацептив моддалар жуда сероб бўлган ҳозирги даврда айримларнинг мазкур услубдан фойдаланишлари қанчалик асосли?

Фикри ожизимизча, ҳомиладан сақловчи воситаларнинг юзлаб турлари пайдо бўлган бугунги кунда «азил» услубини қўллашнинг ҳеч ҳам зарурати йўқ. Зеро, замонавий табобат, «азил»нинг қуйидаги нохуш асоратларини эътироф этмоқда:

1.Олимларнинг таъкидлашларича, азил пайти жинсий алоқани бўлиб-бўлиб тўхтатавериш 67 фоиз аёлларда лаззат ҳиссиётининг сезилмаслигига олиб келиши билан таҳдидли экан.
2. Жинсий алоқа пайти шаҳватнинг беихтиёр қинга тўкилиб кетишидан ҳадиксираш эса асаб-руҳий беқарорлиги каби нохушликларга сабаб бўлар экан.
3. Шаҳват таркибидаги қатор моддаларга аёл вужудида табиий эҳтиёж мавжудлиги боис, азил натижасида аёл танасида гормонларга чанқоқлик ҳисси пайдо бўлар экан.
4. Шаҳватни ташқарига тўкиш пайтида эркак аъзоси қин айлана мушаклари оғушида бўлмаслиги ҳам нохушликларнинг асосий сабабларидан ҳисобланиб, эр-хотин низоларига ва ҳаттоки ажралишларга олиб келиши кузатилган.
5. Аёллар шаҳват тўкилганидан сўнг ҳам эркакни анча вақтгача ўз вужуди «таркибий қисми» сифатида оғушида бўлишини хуш кўришларида ҳам турфа ҳикматлар яширин эканлиги шубҳасиз.
Бугунги замонавий тиб олимларининг фикрлари ҳам аслида ҳанафий уламолари фикри билан уйғун келади. Турли мазҳаб уламоларининг бир гуруҳи «азил»ни мубоҳ десалар, бошқа бир гуруҳи шаҳватни қиндан ташқарига тўкиш, бўлғуси гўдакни қурбон қилинишига менгзашиб, уни ҳаром деб ҳисоблашади. Юқоридаги фикрлар бизнинг мазҳабимизга мувофиқ эмас. Фиқҳ китобларида айрим олимлар бу борада бизнинг мазҳабимизда аёл ризолиги муҳим ўрин тутишини таъкид этадилар. Агар аёл киши жинсий алоқа пайтида ҳомила бўлмаслиги учун шаҳватни ташқарига тўкишни талаб этса, бу услуб — ҳалол, аммо аёл хоҳиш-иродаси ҳисобга олинмай ташқарига тўкилса — ҳаром иш дея тахмин қилинади. Айнан эрни ҳам, хотинни ҳам қаноатлантирувчи услублар инсон танаси физиологик имкониятларига мувофиқ келиши билан аҳамиятлидир.
Муаммонинг шаръий жиҳатларига Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси масъуллари билан бамаслаҳат ёндошдик.
Manba: Tib.uz
Просмотров: 1530 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 130
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama