Dushanba21:37
Таҳририятга анъанавий савол билан мурожаат бўлди: «Қонуний никоҳимиз йўқ, 4 ой яшаб ҳомиладор пайтимда ажрашганман. Ҳозир 1 ёш ўғлим бор. Менинг алимент борасида бирор ҳуқуқим борми?» Мурожаат эгасининг ҳуқуқий саволига жавоб бердик-да, масаланинг қўшимча тафсилотларини таҳлил қилишга киришдик. Зеро, воқеа қаҳрамонларининг хатоларини бошқалар такрорлашмасин. 25 ёшли қиз 2015 йилнинг бошида турмушга чиққан. Қайнопаси билан қўшни бўлиб яшашган, у эса янги оила ҳаётига аралашаверган. Қайнота-қайнона билан кичик муддатда тил топиша олмаган келинчак жанжалнинг қаҳрамони бўлиб қолаверган. Бир куни эри уйида йўқлигида келин ва оила аъзолари ўртасида низо келиб чиққан. Келиннинг отаси келган, бўлган-бўлмаган гаплар билан куёвнинг устига мағзава ағдаришган. Ўғил ишдан қайтгач, қайнота-қайнона «Ё хотинингни дейсан, ё бизни», деб шарт қўйишган. Эри эса бошини қуйи солганча фақат ота-онаси томон бўлган, улардан узр сўраган, хотинининг ёнини олмаган... Келин «Қадримни бир пул қилди», деб аразлаб уйига кетган ва эрсиз қолган. Чунки йил бошида уйланган йигит, йил охирида ҳам ўзини бошини очиқ ҳисоблаб, тўй қилган. Бу сафар эса никоҳ расмийлаштирилган. Бу орада биринчи хотини ўғил туққан, йигит ота-онасидан яширинча фарзандини бир-икки кўриб кетган
...
Читать дальше »
Dushanba21:30
— Эҳ, хотин! Мен бўлмасам, нима қилардинг-а?
— Шуни айтинг, сизсиз уйимдаги диваним ҳувиллаб қолармиди... Яхшиям бор экансиз, дадаси, — шундай дея идишларни ювиш учун неча ойдан бери бузилиб ётган жўмракдан жилдираб оқаётган сувга тутаман. «Ҳа, эркакларга мазза», дейману қўлим ишдан бўшамайди, хаёлим ўйдан. Қизиқ-да, ўйлаб кўринг:
1. Анжелина Жоли аллақачон «модадан қолган» бир пайтда севимли актёримиз Мурод Ражабовни омма қанчалик яхши кўришига аҳамият берганмисиз? 2. Бир ҳафталик дам олишга борса ҳам биттагина сумка билан чеклана олади. Қайтар чоғида ҳам юкнинг керакли вазндан ортиб кетиш хавфи бўлмайди. 3. Эрталаблари уни «эгнимга нима кийсам экан?» деган савол қийнамайди. 4. Эркаклар либоси сотиладиган дўконларда кийимни кийиб кўриш учун узоқ навбат кутмайди. 5. Тўй ёки бошқа бирор маросимга бориб келиб, «энди қандай озаман, қайси парҳезни тутсам экан», деб ўйланиб ўтирмайди. 6. Тўйга кетаётиб, «бу костюмимни қариндошларим кўрган», деб бош қотирмайди. 7. Дўстлари қоматининг ўзгаришига танқидий фикр билдиришмайди. Ошна-оғайнилари учун янги шимини қайси бозордан неча пулга олганининг ҳам аҳамияти йўқ. 8. Эркаклар «хотиним кеча ишдан кеч қайтди, сабаби нимада экан-а…» деб ўй
...
Читать дальше »
Shanba23:59
Доимий равишда онанизм билан шуғулланиш натижасида, миямиздаги дофамин даражаси вайрон бўлади. Инсон доимий равишда бир жараённи бажаришда давом этаверса унинг мияси шунга мослашаверади, бу табиий жараён албатта, бу ҳоҳ спорт бўлсин ҳоҳ китоб ўқиш ва ҳоказо. Лекин онанизм билан шуғулланишниш мияга таъсирлари шу қадар ачинарлики, инсон бунга ишонгиси келмайди. Онанизм билан доимий шуғулланган инсоннинг миясида бир катта ҳудуд пайдо бўлади, бу ҳудуднинг номи онанизмдир. Доимий равишда бу одатни бажарган инсон оҳир бориб бунга муккасидан кетади яъни бу кундалик одатга айланиб қолади, худди гиёоҳванлик каби. Онанизм инсонларга мотивация беради яъни бу одатни кейинги сафар ҳам албатта бажариш учун туртки бўлади, Нега? Чунки бунинг охири лаззатбахш. Бу одатга инсон шу қадар ўрганиб қоладики, буни ташлаш жуда ҳам қийин бўлиб қолади.
Онанизм билан шуғулланиш эркак танасидаги “Тестостерон” даражасини ошиқча даражада тушуриб юборади. Эркакнинг кундалик ҳаёти, репродуктив саломатлиги ва жинсий ва барча томонлама ривожланиши учун асосий ягона озуқа бу тестостерондир. Гарвард университети маълумотига кўра бир маротаба онанизм билан шуғулланиш тестостерон даражасини шу қадар камайтирар эканки, уни қайта ишлаб меъёрига келтириш учун эркак организми икки кунлик вақт сарфлар экан. Тестостероне даражасини камлиги киши организмга қуйидаги зарарларни олиб келади: жинсий ҳаётга активлик камаяди, бора бора камайиб оҳири йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Жисмонан етукли
...
Читать дальше »
Shanba21:32
Яқин-яқингача оиладаги бефарзандлик муаммоси биргина аёлниннг «айб»и бўлган. Тиббиётда ўтказилаётган сўнгги илмий тадқиқотлар эса бундай ҳодисанинг тахминан тенг ярмига эркаклар ҳам сабабчи бўлишини кўрсатмоқда. Бироқ ҳамиша ҳам муаммо вақтида аниқланмай, турли баҳоналарга эш қилинади... Ўзининг ёки ўғлининг саломатлигига шубҳа билан қараганларга жавобан она ва ўғил даволанишдан бош тортади. Ана энди дўппини бошдан олиб, бир ўйлаб кўринг: бу телбавор инжиқликдан кимга наф-у кимга зарар?! Мавзу юзасидан кучли жинс вакиллари ҳамда уларнинг яқинларига олий тоифали шифокор, уролог-андролог Зарифжон МУРОДОВ маълумот беради.
«САБР ТАГИ САРИҚ ОЛТИН»
Уйланганига бир йил тўлмай, рафиқасини ҳомиладор бўлмаганида айблаган йигитлар, афсуски топилади. Камига эса уларга қайин-бўйин ҳам қўшилиб, шусиз ҳам тушкунликда бўлган келинни янада сиқувга олишади. Бўлажак онани асраб- авайлашнинг ўрнига у билан бундай муносабатда бўлиш тўғримикан? Севимли ёрини боши берк кўчага ташлаб қўйгандан кўра, рўбаро келган муаммо билан биргаликда курашиш яхши эмасми? Зуғум ва терс гаплар билан аёлнинг дилини сиёҳ қилиш-у куёвтўранинг шифокор назоратидан «ҳоли» қилишни қандай тушуниш мумкин?
ШОШИЛМАНГ!
Турмуш қурганинг
...
Читать дальше »
Juma23:45
Juftingiz siz bilan munosabatlarda o`zini qanday tutadi? Quyidagi matematik amalni bajarib, turmush o`rtog`ingiz fe`l-atvorini yanada yaxshiroq bilib olishingiz hech gapmas. Buning uchun uning tug`ilgan yili, oy va sanasini raqamlar bilan yozib, bir-biriga qo`shib chiqasiz.
Yoringiz 1987 yil, 9 aprelda tavallud topgan bo`lsa, 1+9+8+7+9+0+4=38=3+8=11=1+1=2 shaklida hisoblaysiz. Demak, uning raqami — 2.
1. Serg`ayrat va harakatchan, mustaqil fikriga ega. U yonida o`ziga ishongan, aqlli, o`z fikriga ega ayolni ko`rishni istaydi. Dilidagi tilidagi bu tofia erkaklar siz uchun bor qahramonliklarga shay. Іamma narsa doim nazoratida, kichik voqelikni ham e`tibordan chetda qoldirmaydi. U bilan hayot qiziqarli kechishi barobarida doim ham osoyishta bo`ladi deya olmaymiz. Urush- janjalsiz uy yo`q deganlaridek…. Xatolaringiz bee`tibor qoldirilmasligini inobatga olib, siz ham biroz ehtiyotkor bo`lishingiz lozim.
2. Soddadil va ishonuvchanlikgi sabab ko`pincha sizning emas, atrofdagilarning gapiga quloq soladi. Ko`ngli bo`shroq. Shu bilan birga, qo`li ham ochiq. Birovlarning tashvishida yonib- kuyishini aytmaysizmi? Quvonarlisi esa sizning doim chiroyli bo`lishingizni istaydi. Va ayolligingizni his etib yashashin
...
Читать дальше »
Payshanba21:47
Ushbu nozik muammo haqida gapirish noqulay, biroq uzoq jim turib ham bo’lmaydi. Negaki o’zini o’zi oshkor qilib qo’yishi hech gap emas. Uni qanday bartaraf etish masalasi bo’yicha dermotolog Nodira AKRAMOVAga yuzlandik.
Asosiy sabablar Tirnoq va oyoq kaftida zamburug’lar qo’nim topsa, tirnoq shakli va rangining o’zgarishi, terining dag’allashishi kuzatiladi. Agar o’zingizda shu belgilarni kuzatsangiz, dermotolog shifokorga murojaat qiling. Oyoqda haddan ziyod ter ajralishining yana bir sababi gipergidroz bo’lishi mumkin. Gormonal muvozanatining buzilishi, masalan, testosteronning ortib ketishi. Buyrak o’z vazifasini bajara olmaganda ham organizmdagi suyuqlik ter orqali chiqib ketishga urinadi, natijada odatdagidan ko’proq terlash kuzatiladi. Qandli diabet. Tomirlarning varikoz kengayishi.
O’smirlarda biroz farqli
Avvallari farzandinizda uchratmagan bu noxushlikni o’smirlik davriga kelib seza boshladingizmi? Agar noxush hid kuchli ter ajralishi bilan kechayotgan bo’lsa, bu gormonal o’zgarishdan darak berishi mumkin. Endokrinolog qabuliga yozilsangiz, muammoning echimi tomon birinchi qadamni qo’ygan bo’lasiz. Davosi bor! Modomiki, sizni bu savol o’ylantirayotan ekan, oyoqlarni kuniga ikki bor yuvib, qurutish haqida ortiqcha gapirib o’tirmasak ham bo’ladi
...
Читать дальше »
Dushanba00:58
Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. «Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди», деб хабар қилади ladyportal.info.
Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устидан тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс — эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини вазифаларини ечиши керак эди.
Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги кортизол миқдорини кузатган олимлар қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ аёл хонани тарк этганида гормон нормал ҳолаттга тушган. Агар нотаниш қиз хонага қайтса талаба қонида кортизол миқдори яна ошиб кетган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг хосил бўлишига сабаб бўлади экан, бу эса стресс ҳолатидан дарак беради. Кортизолнинг кўпайиб кетиши хужайра метаболизмини ишдан чиқаради ва оқибат диабет ва гипертония касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда мазкур гормон организмга ижобий таъсир қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб боришига ёрдам беради, баъзи жойл
...
Читать дальше »
Payshanba00:58
Диетологнинг фикри Ҳўппа семиз қорин ўрнига қориннинг тўртбурчак шаклдаги мушакларига эга бўлиш — барча эркакнинг орзуси. Боиси бу кучли жинс вакилларининг ташқи кўринишдаги муҳим афзалликларидан биридир. Ортиқча вазн йиғиб, мешқоринни орттириб олиш жуда осон бўлса ҳам, ундан воз кечиш узоқ вақт ва иродани талаб қилади.
Жисмоний фаол бўлиш керак! Ҳеч бир мўъжизали парҳез ёки оздирувчи таблетка }ёрдам бера олмайди. Қайтага улар ошқозонни ишдан чиқариб, янада семиришга сабаб бўлади. Озишда муваффақият қозониш овқатланишни меъёрига келтириш ва шунга уйғун ҳолда жисмоний машқларга одатланишга боғлиқ. Нимадан бошлаш керак?
Қорин ва ёнбош ёғларидан халос бўлишдан олдин ўзингизга мақсад қўйинг. Бу мақсадга етиш учун олдингизда узоқ муддат ва машаққатли меҳнат ётибди. Аниқроғи, бунинг учун сизга аҳволингиздан келиб чиқиб, 12 ҳафтадан ярим йилгача вақт керак бўлади. Модомики, бу фойдали машғулот учун ҳафсала ҳамда вақт ажрата олмас экансиз, унда семиришда давом этинг. Кўп ўтмасдан сумочилар қаторидан жой оласиз.
Эркакларда қорин нимадан катталашади? Вазни ортиб бораётган ҳар бир эркакни шу савол қизиқтиради.
<
...
Читать дальше »
Seshanba01:01
Бўйи 1.70 см бўлган Патрик Магнонинг вазни 80 кг.дан ошиб кетганида шифокорлар Патрикка қон таркибида қанд моддаси кўпайгани, шу тахлит семиришда давом этса, яқин орада қандли диабетга чалиниши мумкинлигини айтишади.
Бу касаллик билан унинг отаси ҳам хасталангани учун Патрик унинг асоратларини яхши билар эди. Шу сабабли, у озиш ва спорт билан шуғулланишга жон- жаҳди билан киришиб кетади. Машаққатли машғулотлар, сабр-тоқат ва тартиб- интизом, махсус овқатланиш тартиби натижасида 12 ҳафта орасида Патрик Магно 22 кг, яъни 30 фоизлик ортиқча вазндан халос бўлишга, шу билан бирга келишган қад-қоматга эришади.
Ижтимоий соҳанинг бир вақтлар тўлача бўлган ходими 12 ҳафта ичида қандай қилиб пишиқ-пухта тана соҳибига айланганини ўқувчилар билан ўртоқлашди.
Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшлик Патрик диабет хасталиги симптомларига қарши курашиш учун умрининг янги босқичини бошлаб, қатъий қоидаларга амал қила бошлайди.
«Шу қадар семириб кетдимки, ўзимни таний олмай қолгандим. Семизлигимдан уяла бошладим. Бунинг олдини олиш учун эса иродали бўлишга мажбур эдим»,
...
Читать дальше »
Payshanba00:57
Mani uyimdigila yahshi korgan qizimi oberishmagan. 2010 yilda onam topgan qizlariga uylandim. yolgon bolmasa 3oy bahtli yashadik, uyogiga mayda gapla chiqishi boshladi. keliniz bizaga ohshab oddiy oiladan, uniyam otasi olamdan otgan, manikiyam. shunga qaramasdan odamla kuyoviga uni qigan, moshina obergan, lsd plazma opkepti palonchini qudasi, shunga ohshash mayda chuyda gapla chiqa boshladi. orada qizlik boldim . shunda ham bir yahshi boladi bir yomon. mana 3 yildan oshibdiki, haliyam shu muammola. olilada 2qiz 1ogilman, kenjasi man. onamga ettim, ona biza opalarimga nima qildikki, biza bundan talab qivomiz, unda usha paytta boy honadondan kelin qilish keregidi, disam, san hardoim hotinini yonini olasan diyishadi. shu kunlada keliniz homilador, anunda oshhonada urishvotganlarini eshitib qoldim. hali u bola oglimdanmi yoki boshqasidanmi dib haqoRat qivotganakanla. shundayam ichimga yuttim keliniz shuncha gap soz bosayam mangayam uyigayam borib miq etmidi, ichiga yutadi. yigit kishini boshida harhil muamola boladi, rizqi kochada diyishadiku, shunga yashashga harakat qilib yotibman, faqat 1ta ogilga sal qiyinroq bolarkan. yozda uchastka oldik, domni sotib kochib ottik. shunda
...
Читать дальше »
Chorshanba01:25
Қизиқ, эркаклар идеал аёлни қандай тасаввур қилар экан? Улар ўзларига жуфт танлаётганда унинг ақлий қобилиятини биринчи ўринга қўядими? “AdMe.ru” нашри сизга аёл мияси қандай мўъжизаларни дунёга келтириши мумкинлиги ҳақидаги мақолани ҳавола этади .
Ҳеч кимга сир эмаски, ақллилик энг қимматли фазилатдир. Янги тадқиқотлар аёлнинг ақлий қобилияти юқорилиги жуфтининг умрини узайтиришини ва ақли заифликдан ҳимоя қилишини аниқлади. Бир тухумли эгизакларнинг саломатлиги текширилганда, одамнинг атрофидаги киши унинг ақлий қобилиятига жиддий таъсир кўрсатиши маълум бўлган.
Олимлар ақлли аёлга уйланган эркак узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришини, Альцгеймер касаллиги ва ақли заифликдан жабр кўрмаслигини исботлади. Масалан, интеллектуал бошқотирма ўйинлар бу касалликларни бартараф этиб, эркак онгини чархлайди. Мантиқан ўйлаб кўрилганда, билимини ошириб борадиган ақлли аёл эрининг ҳам ақлий қобилиятига таъсир кўрсатар экан.
Ақлли аёлларга уйланган эркаклар мияси сканер қилинганда жисмонан “заифлик” аниқланган бўлса-да, бирор бир касаллик белгиси йўқлиги аниқланган. Улар ўзларининг ўта ақллилигига ва меҳнатга яроқлилигига ишонишган.
Абердин университетининг руҳият бўйича профессори Лоренс Уолли (Lawrence Whalley) “Агар эркак узоқ у
...
Читать дальше »
Shanba02:31
Ҳар бир одам катта бўлар экан, оила қуриб жинсий ҳаётга қадам қўяди. Оиланинг тинч- тотув бўлиши, эр ва хотиннинг бир-бирини тушуниши кўп томондан жинсий ҳаётнинг нормал ва барқарор кечишига бевосита боғлиқ эканлигини олимларимиз аллақачон исботлаб бўлишган. Жинсий ҳаётга кириб борар экан, ҳар бир киши контрацепция воситаларидан етарлича хабардор бўлиши, уларнинг қўлланилиши, турлари, фойда ва зарарлари ҳақида билиши лозим бўлади. Бу эса исталмаган ҳомиланинг олдини олиш ва шу билан бирга турли юқумли касалликлардан ҳимояланишнинг олдини олади.
Ушбу мақолада эркаклар контрацептик воситаларидан бири бўлган презервативлар ва уларнинг турлари ҳақида сиз қадрли сайтимиз мухлисларини хабардор қилмоқчимиз.
Презервативлар бугунги кунга келиб пайдо бўлган контрасепсия воситалари эмас, тарихий қўлёзмалардан маълум бўлишича Англия қироли Генрих VIII нинг шифокори Чарлз Кондом қирол учун биринчи презервативни қўй ичагининг шиллиқ қаватидан ясаб берган экан. Вақт ўтиши билан презервативнинг такомиллашуви, турлари ва хилларининг кўпайиши унинг оддий халқ орасида ҳам тарқалишига олиб келган.
Презервативни ишлатишни жуда кўпчилик яхши билсада, лекин унинг қандай турини танлашга келганда “боши қотади”. Презервативлар бир қанча хусусиятлариг
...
Читать дальше »
Chorshanba01:57
“ Ҳуснбузар эркак юзининг чиройи” деган гаплар ҳақиқатдан анча йироқ ҳисобланади. У қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар эгасига жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради. Аввало шуни қайд этиб ўтиш керакки, юздаги ҳуснбузарлар эркаклик ёки балоғатга етишнинг эмас, балки организмдаги қайсидир органнинг нотўғри ишлаётгани ёҳуд организмда зарарли бактериялар мавжудлигининг белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўсмирлик ёшида бўлсангиз ёки ўсмирликдан анча ўтиб кетган бўлсангизу ҳуснбузарлар ҳали ҳам сизни таъқиб қилаётган бўлса дарҳол улар билан курашиш чораларини кўришни бошланг.
Юздаги ҳуснбузарларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, бунга стресс, ортиқча асабийлашиш, ичак паразитлари (аскарида, нана, гижжалар), қабзият (ичнинг қотиши), қонда зарарли бактерияларнинг мавжудлиги, юз терисида зарарли бактерияларнинг мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин. Шу боис аввало дерматолог врач кўригига ҳамма ишингизни йиғиштириб, тез орада боришингизни маслаҳат бераман.
Юзингиздаги ҳуснбузарлар йўқолгач ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, ўз- ўзидан юзингизга табассум югурганини сезмай қоласиз.
Ушбу мақолада ҳуснбузарлар билан курашишда самарали бўлган, жуда кўп синалган усуллар ва воситалар ҳақида маълумот бермоқчиман.
...
Читать дальше »
Yakshanba01:18
Ёшим 24 га тўлди. Мана, 2-3 йилдан бери “Тўй қачон?”, “Нега уйланмаяпсан?”, “Айюбхон, тезроқ уйлан энди” деган гапларни эшитавериб, ахийри шу мақолани ёзишга қарор қилдим.
Хўш, ростдан ҳам нега ҳалигача уйланмаяпман? Жавобим антиқа, чунки мен “куёвчак” бўлишни хоҳламаяпман!
“Куёвчак” нима дегани деб сўраяпсизми? Унинг қандай маҳлуқ эканлигини билмоқчи бўлсангиз мақоламни охиригача ўқинг. Ўзимни жуда ақлли деб билмайман, мансабдор ва бадавлат ҳам эмасман, оддий йигитман, Аллоҳ берган ризқимни териб юрган. Лекин баъзилардан фарқли бир одатим бор, одамларни ўрганишни яхши кўраман ва уларни кузатаман. Уйланишга ният қилганимдан бери ҳозирги ёш оилаларни кузатишни бошладим, кузатишларимнинг натижасида янги бир нарсани “кашф” қилдим. Аҳмоқона урф- одатлар таъсирида «мутация» бўлиб, янги «маҳлуқот» пайдо бўлганини кўрдим ва унга янги ном топдим.
Қарши олинг! – “Куёвчак”! Бу сўзни “келинчак”, агар қўполроқ айтсам “ҳ…лак” сўзларига қофиядош қилиб олдим, чунки ҳозирги куёвларнинг ўрни келинлар билан алмашиб қолганини кўриб шундай қилдим. Куёвчакнинг таърифи: у – жамиятнинг биологик чиқиндиси, қон сўрувчи каналар оиласига мансублиги бор, сабаби тўйгача ота-онасининг ҳисобига яшайди, тўйдан кейин қайнота-қайнонаси, баъзан улар бў
...
Читать дальше »
Yakshanba00:38
Соч тўкилиши кўпчилик эркакларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. 95 фоиздан кўпроқ ҳолатда сочларнинг тўкилиб, тепакал бўлишга андрогенетик алопется (ирсий соч тушиши) сабаб бўлади.
Ҳар бир кишида кунида 50-100 дона соч толасининг тўкилиши оддий ҳол ҳисобланади. Одатда соч толалари 3-7 йил яшайди. 90 фоизи фаол ўсишни давом эттирса, 10 фоизи ўсмасдан “сукут” сақлаб туради. Бу “сукунат” соч тушганидан кейин 2-6 ойгача давом этиши мумкин. Ёш ўтиши билан соч сийраклашиб боради. Баъзи ҳолларда тушган соч қайтадан ўсиб чиқмаслиги ҳам мумкин.
Сочларнинг меъёрдан ортиқ тўкилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкин:
Кексайиш; Соч тўкилишининг наслдан наслга мерос бўлиб ўтиш; Бошдаги жароҳатлар; Бош терисининг шикастланиши; Нотўғри овқатланиш; Нотўғри соч турмаги( маҳкам сиқилган кокил ва соч ўрами). Шунингдек, қуйидаги касалликлар ҳам соч тўкилишига олиб келиши мумкин: Қалқонсимон без касалликлари; Инфексиялар, жарроҳлик оператсиялари, кучли иссиқлик; Дерматомикоз, темиратки, тери саратони; Гормонал меъёрнинг бузилиши; Замбуруғли ва бактериали инфексиялар, аутоиммун касалликлар; Айрим дори воситалари
...
Читать дальше »
Juma13:58
1. Tabiiy mol go’shti Tabiiy mol go’shti tarkibiga juda ko’p CLA (Linoleik kislotasi mavjud) CLA aslida ortiqcha semizlikni keltirib chiqaradi, lekin tadqiqotlar shuni ko’rsatdiki, bir guruh odamlar har kuniga 5g CLA dan 7 hafta davomida istemol qilishgan, natijada ushbu odamlar boshqa bir guruh qaysiki CLA iste’mol qilmagan odamlardan ko’ra yaxshiroq natijaga erishishgan.
2. Tuxumlar Tuxum tarkibida ko’p miqdorda holesterin mavjud bo’lib, kuniga 3 tadan tuxum iste’mol qiladigan odamlar, kuniga 1tadan tuxum iste’mol qiladigan odamlarga nisbatan 2 marta ko’p natijaga erishishgan
3. Baliq Deyarli barcha baliqlar lasos, tuna kabilar yuqori Omega-3 semirtiruvchi manbaiga ega bo’lib, kundalik baliq iste’mol qilganlar iste’mol qilmaganlarga nisbatan muskullari tezroq kattalashgan. Omega-3 tanangizga ko’proq protein zaxirasini beradi va natijada tanangiz proteinga to’yinadi.
4. Bug’doy. Bug’doy tarkibida yuda ko’p protein zaxirasiga ega.
5. Jigarrang guruch. Jigarrang guruch tarkibidagi yuqori darajada GABA(gamma- aminobutyric kislotasi) sizning o’sish garmoningizni 400% gacha ko’taradi.
6. Spinach Spinach beta-ecdysterone yuqori brikmasiga ega bo’lib, u muskullaringizni 20% gacha ka
...
Читать дальше »
Seshanba01:35
Uzoq davom etadigan jiisiy yaqinlik ayolning lazzatlanishiii oshiribgina qolmasdan, shu bilan teng ravishda erning qoniqishini ham ta’minlaydi. Xevlok Ellisning «Shahvoniyat ruhiyatining tadqiqotlari» kitobida taklif etilgan vaqt oralig‘i (bir soatu o‘n besh daqiqa) hamda Xitri sevgi san’ati ustozlari taklif etgan zarb berishlar soni (ming marta) faqat misollardir, xolos. Sevgi bilan shug‘ullanishning birorta ham seansi vaqt va tig’izlik bo‘yicha o‘lchanishi mumkin bo‘lgan darajada qotib qolgan va mexanik tarzdagi holat hisoblanmaydi. Siz o‘z jufti halolingiz bilan yaqinlashayotganingizda qo‘ng‘iroqli soatni burab qo‘yishingizni yoki soniya o‘lchagichdan foydalanishingizni maslahat bermoqchi emasmiz. Bu raqamlar, shunchaki, er Xitoy sevgi san’ati yordamida erishishi mumkin bo‘lgan shahvoniy qobiliyatlar darajasini ko‘rsatadi. Agar er Xitoy sevgi san’atini sinchiklab o‘rganib chiqqan bo‘lsa, qirq marotaba zarb berishni amalga oshirish uchun u bir soatu o‘n besh daqiqa va hatto undan ham ortiqroq vaqt mobaynida sevgi bilan shug‘ullanishga qodir bo‘ladi. To‘g‘ri, hamma ayollarning ham sevgi bilan bunchalik ishtiyoq bilan shug‘ullanishlariga qurbilari yetmaydi. Mana shunday uzoq va tig‘iz ravishda sevgi bilan shug‘ullanipshi istashi uchun hamma oshiq-ma’shuqlar bir-birlariga jozibali va
...
Читать дальше »
Yakshanba01:31
Sport bilan shug’ullanuvchi yigitlarimiz uchun mushaklarning ko’rinishi alohida ahamiyat ega. Uning qanchalik baquvvat bo’lishi, shunchalik kuchlilikdan dalolat beradi. Siz ham mushaklaringiz qay darajada ekanligingi bilsizmi? Buni bilishni istaysizmi? Agar javobingiz ijobiy bo’lsa, quyida test siz uchun.
Savollar:
1. Jismoniy mashqlardan so‘ng mushaklaringiz og‘riydimi?
a) ha (20 ball) b) ba’zan yoki hech qachon (40 ball).
2. Velosiped haydab ketayotib, oyoqlaringiz og‘riydimi?
a) hamisha (20 ball) b) gohida (30 ball) v) hech qachon og‘rimaydi (40 ball).
3. Ko‘p qavatli uyning eng yuqori qavatiga piyoda chiqsangiz, oyoqlaringiz og‘riydimi?
a) ba’zida (20 ball) b) og‘rimaydi (30 ball).
4. Suvda suzsangiz, velosipedda sayr qilsangiz qo‘l, yelkalaringizda og‘riq sezasizmi?
a) tez-tez shunday bo‘lib turadi (20 ball) b) goho (30 ball) v) yo‘q (40 ball).
5. Qo‘llaringizni yuqori ko‘targan holda sira qiynalmasdan qandaydir mashqlar bajara olasizmi?
a) ha (30 ball) b) yo‘q (0 ball).
6. Mushak spazmasiga yo‘liqib turasizmi?
a) ha (10 ball) b) yo‘q (20 ball).
7. Ko‘chada 3-4 soat sayr qilganingizdan so‘ng tanangizda charchoq sezasizmi
...
Читать дальше »
Shanba02:12
Quyida sizga qizlarga yoqadigan so’zlarni taqdim etamiz. Bu so’zlar u sizni yanada ko’proq sevishiga yordam beradi. Faqat ularning barchasini bir haftada aytib qo’ymang. Agar u sizdan doim bunday so’zlarni eshitishga o’rganib qolsa, keyin zahirangiz tugaganda ancha qiynalib qolasiz. Yaxshisi bir haftada bir martta bunday shirin so’zlardan ayting va u bu haqida bir oy davomida o’ylab yuradi.
1. Kecha tunda osmondagi yulduzlarni tomosha qildim va har birini seni sevishim sabablari bilan nomlab chiqdim. Hammasi yaxshi ketayotgan edi, yulduzlar tugab qolgunicha…
2. Agar qo’lingda 11 ta gul bilan oynaga qarasang, sen unda dunyoning 12 go’zalligini ko’rasan.
3. Men seni kuzatib yurishi uchun farishtani jo’natgan edim. Ammo bir necha daqiqadan so’ng farishta qaytib keldi. Nega kelding desam, u aytdi: �Farishta boshqa farishtani kuzatmaydi�
4. Aytishlaricha suratlarda minglab so’zlar yashiringan bo’lar emish, lekin men sening suratingda faqat uch ta so’zni ko’raman: Men… Seni… Sevaman…
5. Agar men nafas olishni yoki seni sevish tanlashim kerak bo’lganida, so’nggi nafasimni seni sevishimni aytish uchun ishlatgan bo’lar edim.
6. Men seni sevaman. (Ha, bu so’zlar ham qizlarga juda yoqimli)
7. Men seni so’nggi nafasimgacha quchoqlab
...
Читать дальше »
Payshanba02:12
Buyuk Britaniya, Finlyandiya va polshalik psixologlar erkaklardagi qaysi xususiyatlar ayollarga ko`proq yoqishi yuzasidan tadqiqot o`tkazishdi. Bu haqda “Lenta.ru” xabariga asoslanib �Darakchi� ma’lumot berdi. Tadqiqot natijalari Evolution and Human Behaviour jurnalida chop etildi. Mutaxasislarning fikriga ko`ra, ayollarga erkaklardagi bir qator salbiy jihatlar xush yoqadi.
Shunday qilib, bu salbiy xususiyatlar narsissizm, makiavellizm va psixopatiyada namoyon bo`ladi. Narsissizm o`z ichiga kalondimog`lik, g`urur, o`zini haddan ziyod yaxshi ko`rish kabi jihatlarni o`z ichiga oladi. Makiavellizm tushunchasining zamirida manipulyasiya, yolg`onchilik va o`z qiziqishlariga haddan ziyod berilish kabilar yotadi. Psixopatiya esa yuraksizlik, shafqatsizlik, xudbinlik, jahlning tez-tez namoyon bo`lishi kabi jihatlarni o`z ichiga oladi. Psixologlarning fikriga ko`ra, ayollar aksariyat hollarda gavdali va keng yuzli erkaklarni yoqtirib qolishadi. Bunday tashqi ko`rinishga ega bo`lgan erkaklar esa yuqorida sanab o`tilgan salbiy xususiyatlardan kamida ikkitasiga ega bo`lishadi. So`rovnomada 2370 nafar ayol ishtirok etgan. Psixologlar salbiy jihatlarga ega bo`lgan erkaklarning suratlari <
...
Читать дальше »
|
Reklama