Эркаклар уй кийими тўғрисида?

Payshanba02:56


Кўпчилик эркаклар уй кийимига алоҳида эътибор
бериш шарт эмас, деб ҳисоблашади. Уларнинг
фикрича, кўчада ҳамманинг
кўзи тушгани учун ясаниш керак, ўз уйида эса
“бўлаверади”. Бугунги мақоламизда шундай анъанавий қарашларни
ўзгартиришга уриниб
кўрамиз.

Эркаклар уйда, кўпинча, энг
арзон спорт кийимлари ёки
оҳори тўкилган кўйлак-шим
кийиб юришади. Юмшоқ
қилиб айтсак, бу чиройли кўриниш эмас.

Ўз уйингда кўркам бўл!
Ярашиқли кийимни ўз уйида
кийиб юриш зарар
қилмайди. У, нафақат,
орасталикни таъминлайди,
балки кайфиятингизни
кўтаради, ўзингизга ишончни
орттиради.
Гўзал ва қимматбаҳо либос
харид қилиш шарт эмас,
кийимнинг қулай ва
ярашиқлилигига эътибор
бериш лозим. Бу, хусусан,
уйда ишловчиларга тегишли,
боиси йил сайин уйда ўтириб
ишлайдиганлар сафи ошиб
бормоқда.
Уйда нима кийса бўлади?
Уйда спорт либосини кийиб
юришингиз мумкин. Аммо,
асосийси, у шалвираган
трико, тиззаси ва чоти
осилган иштон, ёқаси
киндиккача тушадиган
футболка ё майка бўлмасин.
Кўп йигитлар пахта ва
юмшоқ матодан
тайёрланган кийимларни
танлашади. Қишда эса иссиқ
синтетик матодан
тайёрланганини кийиш
м ... Читать дальше »

Ayollar haqida 17ta faktlar!

Seshanba23:07


Ayol kishining xarakterini
bilish eng murakkab ishlardan
biridir deyishadi olimlar. Biroq
sevimli portalingiz xozir sizga
taqdim etadigan faktlarda siz
ayollarning o'ziga xos xislatlari
haqida bilib olasiz.
Hechamdaaaaa demang
xurmatli qizlar!
1. Ayol hech qachon orqasidan
ushlab ko’ylagini yechmaydi.
2. Ayol esnayotgan paytida
og’zini mushtim bilan emas,
kafiti bilan to’sadi.
3. Ayollarning ichki kiyimlari
bo’ksalariga yopishib
qolganda, ular deyarli bezovta
bo’lishmaydi. Yana, ayollar
hech kimga bildirmagan holda
stuldan turib ichki kiyimlarni
to’g’irlab olishga harakat
qilmaydilar.
4. Nimanidir otmoqchi bo’lsa
ayol kishi qo’lini yonga emas
orqaga qiladi.
5. Chaqirganda ayollar faqat
boshlarini qayiltiradilar.
Erkaklar esa tana qismi bilan
qayilishga odatlanganlar.
Chunki ularning bo’yinlari shu
harakatga moslashuvchan.
6. Ko’pgina ayollarning fikricha
sovun bilan yuvinish zararli
emish.
7. Qo’llaringizni ko’rsating
degan taklifga erkaklar ochiq
kaftlarini ko’rsatadilar, ayollar
esa kaftlarini pastga qilib
ko’rsatishga odatlanganlar.
Buning sababi ular o’zlarining
go’zal manikyurlarini va
barmoqlaridagi brilliant uzukni
ko’z-ko’z qilishdir.
8. Ayollard ... Читать дальше »

Қўлтиқ терлашига қарши 5 та муҳим маслаҳат

Juma23:37


Ҳузурбахш баҳорнинг салқин кунлари
ортда қолгани сайин кўпчилигимизни бир
муаммо ташвишга сола бошлайди –
терлаш. Айниқса, қўлтиқнинг терлаши
кўпинча бизни ноқулай аҳволга солиб
қўйиши мумкин.
Тўғри, бугунги замонавий гигиена
воситалари бу каби нохуш ҳолатларнинг
олдини олишга хизмат қилади. Аммо
улардан жуда кўп фойдаланиш ҳам тери
касалликларини келтириб чиқармоқда.
Аслида инсоннинг терлаши табиий ҳолат.
Тиббиётнинг маълум қилишича, 1 сутка
давомида танадан 1 литргача тер
ажралиб чиқар экан. Тернинг асосий
вазифаси шундаки, у тана ҳароратини
бир маромда ушлаб туриб, уни қизиб
кетишдан асрайди. Шунингдек, модда
алмашинувини фаоллаштиради.
Организмдаги токсинлар ҳам тер билан
бирга чиқиб кетади. Яъни, терлаш инсон
саломатлиги учун фойдали. Тер
тешикчалари ёпилиб қолиши эса
соғлигимизга хавф туғдиради.
Қўлтиқни бактериялардан ҳимоя қилиш,
қуруқ ва соғлом сақлашнинг ҳам табиий
усуллари мавжуд. Қуйида сизга бу
бўйича тавсияларни берамиз.

1. Тозалик ва гигиена қоидаларига риоя
қилиш:
Иссиқ кунларда кун давомида икки
маротаба душ қабул қилиш теридаги
бактерияларга қарши энг самарали
кураш ҳисобланади. Ҳеч бўлмаганда
қўлтиқни кун давомида икки маротаба
антибактериаль совун ва илиқ сув билан
ювиш керак бўлади. Терлаш асосан тери ... Читать дальше »

Aqlli odamning 10 ta belgisi

Juma23:38


Aqlli odamning 10ta belgisi
1. Pokiza bơlish. Aqlli odam biladiki, ust
kơrinishga monand kutib oladilar. Bundan
tashqari psixologlar ta'kidlashlaricha, diqqatni
tortuvchilar turli sharoitlarga kơproq
moslashgan bơladilar, ommabop va zukkodirlar
– bu galoeffekt yoki oreol effkti deb ataladi.
2. Soğlom tishlar. Oxirgi tadqiqotlar shuni
kơrsatadiki, stomatolog kơrigidan ơtgan
insonlar kơproq omadli va aqlli bơlishar ekan.
3.Aqlli odam – a'lochi yoki ilg’or ishchi
bo’lmasligi ham mumkin. Aqlli inson ơz
istaklarini biladi, ularni amalga oshirish yơl-
yơrig’ini anglaydi va bajaradi.
4. Suxbatdoshni eshita bilish. Hissiy
sezuvchanlik IQ singari muhimdir. Eshitib va
yơnaltiruvchi savollar berib kơplab yangi
ma'lumotlarga ega bơlish mumkin. Umuman
olganda laqma odam josus uchun xazinadir.
5. Yaxshi xotira. Aql deb xisoblangan kuplab
unsurlar - bu oddiy eslab qolish qobiliyatidir,
hamda kerakli vaqtda ơz javoningizdagi
bilimlarni qơllashdir.
6. Chuqur nafas olish. Ơziga ishongan bơlib
kơrinish uchun chuqur nafas olish kerak,
bunda miya kislorodga tơyinadi.
Atrofdagilarga, ơziga ishongan insonlar yoqadi,
chunki ular ishonsa bơladigan qaxramonlarga
ơxshashadi.
7. Qadni rost tutish. Kơkrakni kerish.
Muomalaning kattagina qismi tana mimikasi
orqali quriladi. Notekis xolatda tu ... Читать дальше »

Семирмоқчи бўлган йигитларга тавсиялар

Payshanba12:03


Орамизда шундай эркаклар борки, доим
семириш орзуси билан юришади. Бироқ
буни оддий шароитда қандай амалга
оширишни билишмайди. Ана шундай
йигитлар учун мутахассислар
семиришнинг маълум қоидаларини
тавсия қилади.
Хўш, вазн йиғиш учун эркак киши қандай
аниқ амалларни бажариши керак?
Биринчидан, ҳис-хаяжоннинг тўлиқ
назорати ва тўйиб ухлаш, иккинчидан,
доимий ва профессионал даражадаги
жисмоний машғулот олиб бориш,
учинчидан, тўғри овқатланиш тартибига
амал қилиш.
Овқатланишнинг янги тартиби аниқ
ташкил этилиши ва қатъий назорат
қилиниши керак. Биринчи нонушта тонгги
соат 4-5 ларда бошланиб, кун давомида
6 маротабагача оз-оздан овқатланишни
йўлга қўйиш керак. Яъни ҳар икки ярим,
уч соатда таом истеъмол қилиниши
талаб этилади.
Рационга кўпроқ мева ҳамда
маҳсулотларни киритиш керак. Кун
давомида ичиладиган сув миқдори 1,5-2
литрни ташкил этади. Тунга оқсилларга
бой коктейлнинг бўлиши шарт.
Шунингдек, спортчилар учун махсус
қўшимчалар, аминокислота, Л-
глютаминлар ҳам истеъмол қилиб туриш
керак.
Спорт машғулотлари ҳафтасига 3
мартадан кўп бўлмасин ва унинг вақти
40–45 дақиқа. Машғулотлар 5-7 та
асосий машқлар, жумладан, тош билан
ўтириб-туриш, даст кўтариш, ётган ҳолда
кўтариш ва ҳаказо. Биринчи босқичда
аэроб машқлар в ... Читать дальше »

Чекишдан халос бўлишнинг самарали усули аниқланди

Payshanba12:02


Сигарета чекиш иллатидан воз
кечишнинг энг осон йўлини топиш
мақсадида сўнгги йилларда бир қатор
илмий муассасалар изланишлар олиб
боришмоқда. Айниқса, кашандалар сони
жуда кўпайиб кетган Буюк Британияда
мазкур йўналишдаги лойиҳалар
мунтазам амалга оширилади.
Ҳозиргача бунинг икки йўли тавсия
қилинади: бири бутун сигаретани тўлиқ
чекмасдан ёки оз-оздан қисқартириб
чекиш ва охир-оқибат ундан халос
бўлиш, иккинчиси эса кундалик
чекиладиган сигареталар сонини
камайтириш орқали.
Маълумки, кўпчилик одамлар кунлик
чекиладиган сигареталар сонини аста-
секин камайтириш орқали кашанадалик
зараридан қутулиш мумкин, деб
ҳисоблайдилар.
Оксфорд университетида ўтказилган
тадқиқотлар доирасида чекувчиларнинг
бу борадаги фикрларини ўрганиб чиқиб,
бу усулларнинг қайси бири самарали
экани ҳақида хулоса чиқарилди. Маълум
бўлишича, кашанда сигаретани сонини
аста-секин камайтирганда кўра, унинг
чекиладиган ҳажмини камайтириб борса
чекишдан осонроқ қутулар экан.
Тадқиқот доирасида ҳар куни 15 дона
сигарета чекадиган, чекишни ташлаш
режасида бўлган 700 нафар иштирокчи
танлаб олинган ва икки гуруҳга
бўлинган. Ҳар иккала гуруҳдагиларга 2
ҳафта ичида чекишни ташлаш вазифаси
қўйилган.
Биринчи гуруҳга шу муҳлат ичида
сигаретанинг чекиладиган ҳажмини ... Читать дальше »

Тадқиқот: уй ишларида турмуш ўртоғидан ёрдам оладиган аёл жинсий муносабатда фаол бўлади

Payshanba00:01


Мазкур мақола руҳшунос ва журналист
Даниэль Миллер томонидан ёзилган
ҳамда илмий қарашларга асосланган.
Оталар ва оталикка бағишланган
www.fatherly.com сайтида эълон қилинган
мақолани мутолаа қилгач, уни сизнинг
эътиборингизга тақдим этиш ёки
этмаслик ҳақида бир фурсат мулоҳаза
қилиб кўрдик. Бу мақола инсон
танасининг биокимёвий ҳолатига оид
илмий асослангани боис, уни
диққатингизга ҳавола қиламиз.
Кўпчилигимиз ишдан келиб чойни ичгач,
телевизордан бўшамаймиз. Дам олиш
кунлари эса ўзимиз билан банд бўлиб
қоламиз. Камдан-кам эркаклар бўш
вақтида аёлига қарашишга
одатланганлар. Уй юмушлари билан банд
эркакларни кимдир оқлайди, кимдир эса
қоралайди. Баъзида идишларни ювиб
қўйиш, болага қараш, кези келганда
гўдакни ухлатиш, уйларни тозалаш каби
ишларни амалга ошириш орқали эркак
аслида аёлига муҳаббат ва ғамхўрлик
ҳадя қилаётган бўлади. Шу билан бирга,
эркакнинг бу одати оилада жинсий
алоқаларнинг фаоллигига сабаб бўлади.
Наҳотки?!
Ҳа! Бу илмий исботини топган далил. Аёл
кишининг танасида окситоцин деган
гормон мавжуд. Аёл киши фарзанд
дунёга келтирганида, уни эмизаётганида,
яқинлик қилганида унинг танаси ушбу
гармонни ишлаб чиқаради. Уни «Меҳр-
муҳаббат ва ғамхўрлик гармони» ҳам
дейишади. Яъни, турмуш ўртоғига,
болаларига ғамхўрлик ... Читать дальше »

Жинсий заифликка олиб борувчи энг кўп айтиладиган 5 та сабаб

Chorshanba23:56


Жинсий заифлик нима?
Бу қарилик ёки бошқа биологик
сабаблар туфайли жинсий яқинлик қила
олмаслик, эркак жинсий аъзосидан
уруғнинг ажралиб чиқмаслигини
англатади.
Жинсий ожизликнинг бир қанча
сабаблари аниқланган. Буларнинг
барчаси бевосита ҳиссий ва жисмоний
ҳолатнинг издан чиқиши билан
боғланади.
Тиббий йўл-йўриқлар ва тавсиялар
берувчи дунёнинг энг оммабоп The Merck
Manual қўлланмасида ёзилишича,
эркакларнинг 50 фоизида олат заифлиги
40 – 70 ёш оралиғида учрайди. Ёш
ўтгани сайин жинсий ожизлик хавфи ҳам
ортиб боради.
Тадқиқотлар соғлом турмуш тарзини
танлаган, соғлик учун зарарли бўлмаган,
экологик хавфсиз, осуда муҳитда иш
фаолиятини олиб борадиган эркакларда
бу касаллик нисбатан анча кеч юзага
келишини кўрсатмоқда.
Жинсий заифлик оилада эр-хотин
ўртасидаги муносабатларга катта таъсир
қилади. Шу йўсин у руҳий сиқилиш,
депрессия ва эркакнинг ўзига бўлган
ишончсизлигини келтириб чиқаради.
Қуйида мазкур хасталикка сабаб бўлувчи
5 та омил хусусида тўхталамиз.
Эндокрин касалликлар
Танадаги эндокрин тизими метаболизм,
яъни танадаги модда алмашинуви
жараёнини мувофиқлаштирувчи, жинсий
ҳаётни изга солувчи, оилада кўпайишни
таъминловчи, кайфиятни назорат
қилувчи бир қатор муҳим гормонларни
ишлаб чиқаради.
Диабет ж ... Читать дальше »

Фақат эркаклар ўқисин! 18+…

Chorshanba23:51


Бугунги кунда дунё миқёсидаги энг катта
муаммолардан бири бу ажралишлардир.
Афсуски, ажрашиш арафасида турган
инсонларнинг ҳаммалари ҳам ўз
хатоларини вақтида тушуниб
етмайдилар. Тоғлардан йироқлашганинг
сари уларнинг нақадар улуғворлиги ҳис
қиласан, дейишганидек инсон зоти бир
нарсани йўқотмаганигача унинг қадрига
етавермайди. Гулдек оила барбод
бўлгандан кейингина хатолар аён бўла
бошлайди. Бироқ, синган чойнакни
чегаласанг ҳам у ўз ҳолича бўлмайди.
Бугун ҳам кимдир ажрашиш остонасида
тургандир. Йўқ, бундай яшаб бўлмайди,
тамом, ҳаммасига нуқта қўяман,
дейишдан осони йўқ, аслида. Айнан ана
шу даҳшатли қадамни ташлашга тайёр
турганлар учун АҚШлик ёзувчи, бизнес-
тренер, Жеральд Рожерс ўз
маслаҳатларини берар экан, бир вақтлар
ўзи йўл қўйган хатоларни деб оиласини
сақлаб қола олмаганини айтади. У
ажрашиш оснонасида турганлар, хусусан,
эркакларга оилани сақлаб қолиш ва
бахтли яшаш учун 20 та маслаҳат
беради.
“Албатта, мен муносабатлар бўйича
эксперт бўла олмайман, аммо оилавий
ҳаётдаги кичик тажрибамдан келиб
чиқиб, агар менга иккинчи имкон
берилганда мен нима қилган бўлардим,
деб ўйлаб қолдим. Мен билан 16 йиллик
ҳаётини ўтказган аёлни йўқотдим.
Шунинг учун сиз ҳам менинг хатоларимни
такрорлашингизни истамасдим…”, –
дейди Жераль ... Читать дальше »

Свитерни кўйлаксиз кийса бўладими?

Chorshanba23:47


Айримларни шу масала қизиқтириб савол
йўллашган. Саволда озғин эмасликлари,
спортчиларга хос қоматга эгаликларини
ҳам қистириб ўтишган. Ҳозир шу саволга
жавоб берамиз.
Аввало, свитер остидан кўйлак ёки
бошқа нарса кийганда ҳам қад-қомат
шакли сезилиб туришини айтиб
ўтмоқчимиз, албатта, кийим ўлчами
лойиқ келганда.

Спорт услубида кийинишни ёқтирсангиз,
свитер ичидан кўйлак киймаслигингиз
мумкин. Унинг ўрнига футболка кийинг.
Бунинг афзаллиги шуки, свитерни ҳадеб
ювавермайсиз, футболка гўё астар
вазифасини ўтайди. Иккинчидан, свитер
баданга ишқаланиб қичитмайди,
айниқса, бу юнг матоларга тегишли.
Шунда ҳам свитер ичидан ҳеч нима
кийгингиз келмаса, бўйни V
шаклидагисини эмас, айлана шаклида
кесилганини кийишни тавсия қиламиз.

Футболка свитернинг ичидан ғалати
кўриниб туради, деган гапга эътибор
берманг. Бу субъектив фикр. (Аммо
расмдаги сингари ич кийимни шимга
тиқмасдан юриш ярамайди)
V шаклидаги бўйиндан кўриниб турса
зарари йўқ. Қайтарамиз: бу идеал
вариант эмас, аммо нуқсон дейиш ҳам
ноўрин.

Свитер ичидан ёқани чиқариб, текис
тутиб юрсангиз, жуда ораста кўринади.
Шу ҳолатга қора костюм бўлса, Пўлат
Аламдор кийиниш услубини
эсламасликнинг иложи йўқ.

Яна бир гап. Агар ёқанинг ўзигина свитер
(ёки жем ... Читать дальше »

Уч ҳафтада танани кўркам этиш йўли бор. Айни ҳақиқат!

Shanba23:47


Ёз бошланишига оз фурсат қолди, сиз
эса ўзингиз орзу қилган кўркам танага
эга бўла олмадингиз. Йигитлар ўртасида
— тренажёр залига бормоқчи бўлсанг,
куз ва қиш пайтларида боргин, кунлар
исиши билан енгил кийимга ўтганингда
қоматинг чиройли бўлиб туради, деган
гап юради. Аммо кунлар исишни
бошлади ва сизда вақт йўқ. Хўш, нима
қилмоқ керак? Бундай вазиятда
олдингизда икки йўл туради: биринчиси,
тушкунликка тушиб ҳар доимгидек
бирорта фастфудга кирасиз ва
ўзингизга кола буюртирасиз, иккинчиси
эса, маслаҳатларимизга амал қиласиз ва
уч ҳафта деганда қоматингиз
кўркамлигига эришасиз. Биз сизга бор
йўғи йигирма кунда улкан натижаларга
эришиш мумкин бўлган сирлар ҳақида
сўз юритамиз, шундай экан, бир қоп
картошкага ўхшаб юришни йиғиштириб,
сўзимизга қулоқ осинг. Шўнғинг! Уч
ҳафта олиб бориладиган дастур
давомида мускулларни машқ қилдириш
ва кардиомашғулотлар ўтказишингиз
учун сизга анча-мунча озуқа керак
бўлади. Биринчи галда, машғулотлар
рўйхатига сузишни қўшинг. Чунки у
орқали барча мушакларингизга куч
жўнатасиз. Танангиз бор бўйи бўйича
ҳаракатланади ва бундан ҳам жисмоний,
ҳам руҳий қувват оласиз. Доимий
равишда юракка эътибор Ўта максимум
даражада қўлланадиган дастуримизда
юрагимизга жиддий эътибор бериш
талаб этилади. Бу ҳолатда бизга ... Читать дальше »

Jismoniy mashqlar yordamida press mushaklarini rivojlantirish

Juma01:32


Har bir yigit qomatini go’zal bo’lishini istaydi.
Shuning uchun ba’zi odamlar mashq zallariga
borib jismoniy mashqlar bilan badanlarini
chiniqtiradilar. Shu mashqlarning natijalaridan
biri press mushaklarini chiroyli chiqarishdir.
Ammo hamma ham buning uddasidan
chiqavermaydi, kimdir erinchoqligi sababli
bo’lsa, kimdir mashqlarni to’g’ri bajara
olmaganligi tufayli ko’zlagan natijasiga erisha
olmaydi. Har qanday narsa to’gri bajarilsa
uning natijalari ham ko’ngildagiday bo’ladi.
Quyidagi maqola nafaqat erkak, balki ayollarga
ham to’g’ri keladi.
1 Maqsad. Sizda press mushaklarni
rivojlantirish maqsadi kuchli bo’lishi kerak.
Shuni bilishingiz kerakki, natijaga erishish
uchun sizdan ko’p mehnat va uzoq vaqt talab
etiladi.
2 Shifokor ko’rigi. Jismoniy mashqlarni
bajarishdan oldin shifokor ko’rigidan o’ting,
sababi ba’zi bir insonlarga jismoniy zo’riqish
qatiyan man qilinadi. Chunki yurak hastaligiga
ega odamlar yoki boshqa a’zolardagi zaiflik
jismoniy og’irliklar organizmga salbiy ta’sir
qilishi mumkin.
3 Tayyorgarlik. Agar jismoniy holatingiz to’g’ri
kelgan bo’lsa, organizmga birdaniga og’irlik
bermaslik uchun, avval 2-3 kun yengil
mashqlardan boshlang. Yugurish,
badantarbiya, yengil bo’lgan toshlarni
ko’taring, va ushbu mashqlarni har kuni bir
vaqtda bajaring.
... Читать дальше »

Ўз моякларини ўзи баҳолаш

Chorshanba23:12


Ўз моякларини ўзи баҳолаш
Ўз моякларини баҳолаш жуда ҳам осон
ва енгил жараёндир, бунинг учун энг
қулай пайт енгил душ олингач ёки илиқ
сувда чўмилгандан кейин ёрғоқнинг
бўшашган пайтидир.
Моякларни ҳар қандай касаллиги ва
айниқса ўсмаси агар эрта ва ўз вақтида
аниқланса даволаш натижаси ижобий
якунланадиган ҳолатдир. Бунинг учун ҳар
қандай ёш эркак кишининг ўз мояклари
бир ойда бир маротаба текшириб туриши
мақсадга мувофиқдир ва агар пайдо
бўлган кичик шубҳа ёки кичик шиш
кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат
қилиш керак.

Иккала мояклар бир вақтнинг ўзида
текширилгани маъқулдир.
Кафтининг юза қисмини ёрғоқ ортига
қўйиб бармоқ билан тўқималар
структурасининг бир текисдалигига
эътибор берилади, нормал ҳолатдек
кузатилмаса дарҳол уролог андрологга
мурожаат қилиш керак.

Зарарли эмасми?

Dushanba00:19


Эсимни таниганимдан бери моякларимдан
бири кичкина. Уйланганман, 2 қизим бор,
жинсий алоқада камчилик сезмайман. Бир
моякнинг кичиклиги зарарли эмасми?
Абдуллоҳ
– Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган
кабутар тухумидан йирикроқ, овал шаклли
жуфт аъзо бўлиб, ҳар бир мояк етти қават
билан ўралган ва уруғ тизимчасига
осилган тарзда туради. Мояклар кўз ёки
қулоқ каби аъзолардек жуфт ҳисобланса-
да, аксар кишиларда уларнинг катталиги
турлича бўлади. Яъни бир моякнинг
катталиги иккинчи моякдан катта бўлиши
меъёрий ҳол. Баъзан чап моякнинг
қуйироқда осилиб туриши ҳам уруғ
тизимчасининг ўнгидан бироз узунроқ
эканлигидан далолат ва бу ҳам меъёрий
ҳолат. Ҳар бир организмнинг ўз
индивидуал меъёри бўлади.

Onanizm (Kapaki) dan qutulish uchun maslahat !! (2016)

Seshanba02:34


Assalomu Aleykum Zarifjon
Murodovich.Men sizning saytingizni
muntazam ravishda kuzatib boraman.Bu yerda
berilayotgan savollarga erinmay javob
yozasiz.Men xam bundan 4 yil oldin onanizm
bilan shugullanar edim.Shundan song menda
menda yani fel atvorimda salbiy ozgarishlar
paydo bola boshladi.1Jizzakilik.2Sal gapga
xafa bolish.3Ruxan tushkunlik.Kunlardan bir
kun shu saytga kirib qoldim bu yerdagi
maqolalarni oqidim savol javoblarni oqidim.Va
shunday xulosaga keldimki onanizm xaqiqiy
illat bu ish bilan shugullanish oxiri yigit
kishini abgor xolatga olib keladi.Ozimga ozim
soz berdim va onanizm bilan kurashni
boshladim.Birinchi qilgan ishim telefonimni
oddiy telefonga almashtirdim.Ikkinchisi ozim
yolgiz qolmaslikka xarakat qildim.Bosh
paytlarda kitob oqidim.Fikrlashimni
ozgartirdim kochada yurganda xam kiz
juvonlarga yomon koz bilan emas xuddi
singlimga qaraganday qaradim.Xayolimga
kelishi bilan kochaga sayrga chiqib ketadigon
boldim Sayrdan kegin xar qanday odam ozida
ozroq charchoq sezadi oz ozidan onanizmga
bolgan xoxish yoqoladiI.Men shu
yozganlarimni amalda qollab yaxshi natijaga
erishdim.Onanizmdan 34 kunda batamom
kutuldim azizlar bu yozganlarim kimlargadir
erish tuyular. Maqsadim odamlarga oz
bolsada foydam tegsa men bundan xursand
bolaman. Xayotingizni qanday ... Читать дальше »

ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК (2-МАҚОЛА)

Chorshanba11:23


Эркаклар ички жинсий аъзоларига
мояклар ва мояк ортиқлари, уруғ чиқарув
йўлаги, уруғ пуфакчалари, простата бези,
уруғ сочув мажмуи, уруғ дўмбоқчаси
ҳамда уретра, яъни пешоб чиқарув канали
киради.
Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган, кабутар
тухумларидан йирикроқ, овал шаклли бир
жуфт аъзодир. Ҳар бир мояк еттита қават
билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига
осилган тарзда туради. Уруғ тизимчалари
орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва
лимфа томирлари, асаб ҳамда мушак
толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун,
ингичка, ўрама шаклидаги уруғ
каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу
аъзонинг ярмидан кўпроғини ташкил
этади. Айтганча, мояклар қаттиқ қобиқ
билан ўралган ва у ўз навбатида нурсимон
тарзда аъзо ичига кириб, мояк
қисмларининг пайдо бўлишига олиб
келади. Уруғ каналчалари ушбу қисмлар
ичини тўлдириб туриши натижасида
250-300 нафаргача митти ҳудудчалар,
яъни тилимлар пайдо бўлади. Уруғ
каналчалари деворларида маний
ҳужайралари ва Сертоли таянч
ҳужайраларини илғаш мумкин. Уруғ
каналчаларининг ичида етук сперматозон
ҳужайралари жойлашади. Уруғ
каналчаларининг ташқи қисми, яъни
ораликларда тестостерон, эстриол каби
жинсий гормонларни ишлаб чиқувчи
интерстициал Лейдиг ҳужайралари
жойлашган бўлади. Уруғ каналчаларида
сперматогенез жараёни эркаклар хос
... Читать дальше »

Андрологиядан қисқа сатрлар...

Seshanba22:01


\ Андрология эркаклар бепуштлиги, эркак
ва аёлдаги жинсий алоқадаги
муаммоларини (жинсий алоқадан
лаззатланмаслик, жинсий алоқага
ҳохишнинг йўқолиши ёки бузилиши,
жинсий олат ўлчамлари ва унинг
коррекцияси, жинсий олатни етарли
даража қаттиқ қўзғалмаслиги,
муддатидан олдин юмшаб қолиши,
жинсий алоқани эрта тугатиши (тез
ташлаш), жинсий олат эгриликлари)
ўрганадиган фандир.
\ Аёллар учун жинсий алоқадан олдин
ўпишиш шарт.
\ Майезиофилия – жинсий алоқани
ҳомиладорлар ва туғруқдагилар қилишни
ҳохловчилар
\ Жинсий алоқадан кейин эркаклар
одатда ухлашади, овқатланишади ёки
телевизор кўришади
\ “Бойлик, жинсий алоқа (sex) ва
бахтлилик” юзасидан ўтқазилган илмий
текширишда фоҳишаларга борадиганлар
энг бахтсиз эркаклар ҳисобланган бўлса
тасодифан танишиб бир маротаба бирга
бўлиб ва пул тўламаган эркаклар ўз
ҳаётларидан анча мамнун эканлар
\ Яна бир АҚШда ўтказилган тадқиқотдан
никоҳгача бирга бўлмаган жуфтлар
бошқаларга нисбатан бахтлироқ ва
оиласининг давомийлиги узоқроқ экан
\ 83% аёл бир йил давомида 200.000$
эвазига жинсий ҳаётдан воз кечишга
тайёр эканликларини айтишган
\ Порнография сўзи қадимги грек тилидан
“фоҳишалар дастхати” маъносини
англатади
\ Трансвестизм қарама қарши жинс
... Читать дальше »

Куёвларга 15 маслаҳат

Seshanba00:36


1.
Уйдан
чиқаётганизда
аёлингизга:
“Яхши
қолинг”,
деб
чиройли
сўзлар
айтиб
чиқинг.
Ҳамиша
унинг
кўнглини
ҳушнуд
этинг!
2. Кутиб кўзи тўрт бўлмасин, эртароқ
уйга қайтинг.
3. Ташқарида еб-ичган нарсаларингиздан
уйингизга ҳам олиб келинг.
4. Аёлингизни хато-камчиликларини
бошқаларга ҳеч қачон айтманг. Яхши
фазилатларини эсланг ва аёлингизга
чиройли насиҳатлар қилиб, билган
илмларингиздан ўргатинг.
5. Уйингизни сарф-харажатсиз
қолдирманг, улар бошқаларга муҳтож
бўлишмасин.
6. Ишхонадаги нохушликларни уйга
келиб айтманг. Уйингиз севинчга тўлсин.
7. Тўй ёки саёҳатга борганингизда, иложи
бўлса, аёлингизни ҳам олиб боринг.
8. Уйга салом бериб, очиқ юз билан
киринг. Уйингиздаги инсонлар
келганингиздан севинишсин.
9. Уйингизни Қуръонсиз, китобларсиз ва
намозсиз қолдирманг. Бомдодга
турганингизда оила-аъзоларингизни ҳам
уйғотинг. Раҳмат ва баракот кун буйи сиз
билан бирга бўлсин.
10. Ғайратли, рашкли бўлинг, бироқ
ноўрин гумон ва шубҳага борманг. Айбу
камчилик қидиришдан сақланинг.
11. Инсофли бўлинг, аёлингизни кучи
етмайдиган ишларга буюрманг, унга уй
ишларида кўмакчи бўлинг.
12. Қарорларингизда аёлингиз билан ҳам
маслаҳатлашишни унутманг.
13. Кутилмаган ... Читать дальше »

Oyoq terlashidan qanday qutulish mumkin?

Payshanba00:51


Oyoqning terlashi ko‘pgina noqulayliklarni
keltirib chiqaradi. Nohush hid chiqarishi
faqatgina o‘zingizni emas, atrofdagilarning
ham asabiga salbiy ta’sir ko‘rsatadi. Bu kabi
muammolardan qutulish uchun quyidagi
tavsiyalarga rioya qilib ko‘ring.
Oyog‘ingizni antibakterial sovun bilan kuniga
ikki mahal — ertalab va kechqurun albatta
yuving. So‘ngra ularni sochiq yordamida
yaxshilab arting. Gigiyena qoidalariga rioya
etish oyoq terlashini yo‘qotishda eng asosiy
omildir.
Oyoqlarni margansovka bilan yuvish ham
mumkin. Ushbu vosita ham oyoqdagi nohush
hidni yo‘qotisha yordam beradi.
Maxsus bakteriya va zamburug‘larga qarshi
dezodarantdan foydalaning. Shuningdek,
antiperspirant, talk yoki bolalar badaniga
sepiladigan maxsus kukundan ham
foydalanishingiz mumkin.
Oyoq terlashiga qarshi maxsus krem yoki
mentol va kamforali geldan foydalanish ham
yordam beradi.
Har kuni paypoqlarni almashtiring. Ular
albatta toza bo‘lishi lozim. Sun’iy (sintetik)
maxsulotlar mumkin emas, faqatgina tabiiy
xom ashyolardan tayyorlangan paypoqlar va
oyoq kiyimlaridan foydalaning.
Tufli (krossovka)dagi nohush hidni ketkazish
uchun uni polietilin paketga joylab, zich qilib
yoping va muzlatkichning muzxonasiga solib
qo‘ying. Ertalabgacha undagi hid yo‘qolib,
o‘rnini muz musaffoligi egallay ... Читать дальше »

Qo‘l terlashi sabablari

Payshanba00:48


Qo‘lning terlashi erkaklarni ko‘p hollarda
noqulay holga solib qo‘yadi. Bu kuchli jins
vakillari ruhiyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatadi
albatta. Doimiy stress, o‘ziga ishonchsizlik,
imkoniyatlariga past baho bilan qarash kabi
omillar oila boshliqlari bo‘lmish erkaklarning
kasbiy muvaffaqiyatga erishishlariga ham
to‘sqinlik qilishi mumkin. Bunday odamlar
boshqalar bilan qo‘l berib ko‘rishishdan
qochishadi. Bu esa o‘zgalar bilan ish va
boshqa masalalar yuzasidan bo‘lib o‘tuvchi
uchrashuvlarning samimiyat, ishonch va
ishchanlik ruhida o‘tishiga xalal bermasdan
qolmaydi.
Shu bilan birga, ayrim kishilar qo‘li
terlaydigan odam bilan bir marta
ko‘rishganidan so‘ng boshqa u bilan
salomlashmaslikka ham harakat qiladi.
Xo‘sh, bunday vaziyatda kafti doimo nam
bo‘lib yuruvchilar qanday yo‘l tutishlari
lozim? Buning sabablari qanday va
oqibatlarini qay tarzda bartaraf etish
mumkin?
Umumiy ma’lumot
Avvalo aytish kerakki, inson organizmida
taxminan 2-5 million dona ter ajratuvchi
bezlar bo‘lib, ularning eng katta qismi qo‘l va
oyoq kaftlari (tovon)da joylashgan. Ter
ajralib chiqish jarayoni organizm uchun juda
muhim hisoblanadi. Jumladan, mazkur
jarayon orqali organizmdan ortiqcha issiqlik
energiyasi hamda zararli moddalar chiqarib
yuboriladi. Biroq ayrim insonlarda ter ajr ... Читать дальше »

« 1 2 3 4 5 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 4
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama