Seshanba11:29
Bizni mahallada bir ayol bo’lib, u hamma uchun sirli edi. U chiroyli emas, to’ladan kelgan bo’lib, kiyinishida ham o’zgalardan farq qilar edi. Unda g’ayri oddiylik belgilari umuman yo’q bo’lsada, turmush o’rtog’i boshiga ko’tarib, juda hurmat, ehtirom ko’rsatar edi. Bu qanaqasi?! Hech kim buni tushuna olmas edi.
Bir kun men ularning uyiga kirdim. Kech kirgan edi. Ayol oshxonada kechki ovqatni tayyorlayotgan ekan. Shu payt eri ishdan keldi. U ishidan oyligini olib kelgan ekan. Oshxonaga kirib, ayoliga chekni berib, o’pib qo’ydi. Shunda ayoli hamma ishlarini tashlab, erini quchoqlab quyidagi so’zlarni aytdi: “Siz bu pullarni ishlab topish uchun qanchalik mehnat qilganingizni bilaman. Uyimizdagi hamma qulayliklar va meni uyda o’tirib oila haqida g’amxo’rlik qilishga imkoniyat berganingiz uchun sizga katta rahmat” deganiga guvoh bo’ldim.
Bu hali hammasi emas edi. Ayoli bolalar o’ynayotgan mexmonxonaga kirib, ularni bir muddat o’yindan to’xtashlarini iltimos qildi va o’rinlaridan turishlarni so’radi. “Mana qaranglar otangiz mehnat qilib mana bu pullarni olib kelibdilar. Endi Nafisaga yangi oyoq kiyim sotib olamiz, Alisher, sen esa velosipedingni tuzatib olasan”.
Bu gaplarni eri eshitib, yuzida tabassum bilan bo’layotgan voqealarni bir chekkada kuzatib turar edi. B
...
Читать дальше »
Yakshanba02:07
Hayz funksiyasi ayollar salomatligining muhim mezonlaridan biri hisoblanadi. Noto‘g‘ri ovqatlanish, ko‘pgina yuqumli kasalliklar, jinsiy a’zolar rivojlanishidagi buzilishlar, jismoniy va ruhiy zo‘riqishlar hayz sikli buzilishiga olib kelishi mumkin. Hayz sikli buzilishining quyidagi turlari farqlanadi:
Anomeriya – 6 oydan ko‘p hayz ko‘rmaslik; Kam ko‘riladigan hayz – bir yilda 1-2 martagacha; Ko‘p ko‘riladigan hayz – orasi 21 kundan kamroq; Juda ko‘p ko‘riladigan hayz – kuniga 3 ta bog‘lovdan ko‘p; Qisqa hayz – bir necha soatdan bir kungacha; Og‘riqli hayz.
Hayz funksiyasi buzilishining yuqoridagi turlari siklik buzilishlar toifasidan. Agar ayolda davriy qon ketmasdan, ba’zi-ba’zida turli darajada qon ketib tursa, bu hayz sikli buzilishiga aloqador emas, lekin bachadonda yuzaga kelgan boshqa jiddiy o‘zgarish tufayli qon ajrayotgan bo‘lishi mumkin.
Juda ko‘p ko‘riladigan hayz – uzoq vaqt bo‘ladigan hayzda organizm juda ko‘p qon yo‘qotadi. Hayz taxminan 5 kun davom etib, birinchi uch kunida ko‘proq qon ketadi. Odatdan tashqari ko‘p qon ketishga – bachadon shilliq qavati kasalliklari, bo‘yida bo‘lishdan saqlovchi spirallar sababchi bo‘lishi mumkin. Bu hayz buzilishining xavfli tomonlaridan biri kam qonlikning yuzaga kelishidir. Kam qonlik es
...
Читать дальше »
Dushanba00:54
Лаблар гўзаллиги шубҳасиз аёл ташқи кўринишининг бир қисмини ташкил этади. Лабнинг жуда қуриб кетиши ташқи кўринишимиздан хавотирга тушишимизга сабаб бўлади. Ушбу муаммони бартараф этиш учун лаб терисини парвариш қилишга мўлжалланган махсус воситалардан фойдаланиш мумкин. Лабнинг қуриб қолишига совуқ ёки жуда қуёшли об-ҳаво, шунингдек, узоқ вақт давомида қуруқ хонада бўлиш сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, витаминлар етишмовчилиги, етарли миқдорда суюқлик ичмаслик, қолаверса, организмнинг витамин ва микроэлементларни йўқотишига сабаб бўлувчи бирор хасталик ҳам лабларнинг қуришини келтириб чиқаради.
Агар сиз уйда бўлсангиз, лаблар учун мўлжалланган махсус воситангиз эса тугаб қолган бўлса, уларга сарёғ суриб қўйиш мумкин. Унинг таркибидаги Е витамини терини тезда юмшатиб, уни намлантиради ва қуруқликни бартараф этади.
Лаблар пўст ташлаганда эса оддий шакар ёрдам бериши мумкин. Уни камроқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, лабларни у билан уқалаш лозим. Бу ўзига хос скраб қотиб қолган қатламларни тозалаб, пўст ташлашни йўқ қилади, шу ҳудуддаги моддалар алмашинувини яхшилайди. Лабнинг табиий рангини қайтаради. Лаб қуришига қарши уй шароитида қўллаш мумкин бўлган воситаларга яна ёғли сметана ва қатиқни киритиш мумкин.
Агар лабнин
...
Читать дальше »
Shanba23:07
1. Erkaklar o’z ayollarning sms xabarlarini, hamda pochtalarini tekshiradilar. Statistika shuni ko’rsatadiki: 40% erkaklar o’z ayollarining sms xabarlari va pochtasini tekshiradilar. Bunday qilish yaxshi emas: sms xabarni tekshirayotganda kishi kuchli stress holatini sezadi. Bu vaqtda organizm stressor gormonlar ishlab chiqarishi sababli, arterial bosim ko’tarilib, u o’z navbatida miokard infarktiga olib keladi. 2. Erkaklar o’zlarini ayollaridan aqlliman deb hisoblaydilar Statistik ma’lumotlarga ko’ra: 56% erkaklar o’zlarini ayollaridan aqlliman deb hisoblaydilar. Ayollar miyasi – gormonlar qo’lidagi o’yinchoqdir. Menstrual siklni birinchi bosqichida katta qismdagi (estrogenlar) garmonlari ishlab chiqarilib, ular ayol miyasini yuvadilar. Shu sababli ular o’zlarini go’zal hisoblab, atrof-muhit o’zgacha ko’rinishga egaligini his qiladilar. Menstrual siklni ikkinchi bosqichida, ayollar jinsiy gormonlari yo’q bo’lib, ayollar o’zlariga yoqmay, depressiya holatiga tushib qoladilar. Bu davrda miya umuman o’ylamay qoladi. Erkaklarning asosiy gormoni – testosteron. U bir – xil oqimda miyani yuvadi. Erkakni hamma narsa qoniqtiradi, u bemalol hayol suradi, o’ylaydi hamda qaror
...
Читать дальше »
Yakshanba22:13
Emizish davrida bola yoki onaning kasalligi tufayli, dori ichish kerakligi uchun, onaning ishga yoki yo'lga borib kelishi uchun va boshqa holatlarda onalarda ko'krak sutini so'gib olib qo'yish ehtiyoji tug'iladi. Qolaversa, ko'pchilik onalar ishga chiqib ketadi, lekin bolajonini ko'krak sutidan ajralishini xohlamaydilar. Shuning uchun ko'krak sutini sog'ish va saqlash tamoyillarini bilmoq lozim. Ko'krak sutini qo'lda va maxsus asbob orqali sog'ish mumkin. Kimgadir qo'lda sog'ish ma'qul kelsa, kimdir asbob orqali sog'adi. Asboblarning qulayligi shundaki, bunda onaning qo'li bo'sh bo'lib, charchamaydi. Lekin qo'lda sog'uvchi onalarning aytishlaricha, ularga asbob noqulay bo'lib, ko'krakni og'ritishi mumkin. Opa-singil, dugonalardan surushtirib o'zingizga qulay usulni tanlang. So'g'ishni endi-endi o'rganayotganingizda sut juda kam chiqadi, lekin kuyunmang, borib- borib qo'lingiz ancha o'rganib, bir so'gishda 200 ml ga yaqin sut bemalol sog'ib olasiz. Ko'krak sutini to'g'ri sog'ish va saqlash uchun:
Ishlayotgan onalar ish tufayli farzandingizni emizish dan chiqarishga shoshilmang . Ishlab turib ham emizish da davom etish mumkin .
1. Sut saqlanadigan idishlar toza va sterillangan bo'lmog'i kerak. 2. Sut sog'ishdan
...
Читать дальше »
Shanba01:02
Куз ҳавоси одамни ухлашга мойил қилиб қўяди. Лекин баъзида куни билан мазза қилиб ухлаш ҳақида ўйлайсиз, жойингизга ётишингиз билан эса уйқунгиз қочади. Соатлаб ётсангиз ҳам уйқунгиз келмайди. Қуйидаги тавсиялар эса тез ва мириқиб ухлашингиз учун ёрдам беради. Таркибида магний моддаси бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. Илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, магний моддаси туни билан тиниқиб ухлашга ёрдам беради. Қовоқ уруғи ёки исмалоқда бу модда кўп бўлади. Кундузи 10-30 дақиқа мизғиб олиш тунги уйқуга ижобий таъсир кўрсатади. Ётоғингиз фақат ухлаш ва дам олишга мўлжалланганлигини унутманг. Ётоғингизни иш жойи ёки овқатланадиган жойга айлантирманг. Ётоқхона салқин бўлсин. Яхши ухлаш учун хонадаги ҳарорат 15-20 даража илиқ бўлиши лозим. Ухлашдан олдин иссиқ душ ёки ванна қабул қилинг. Ҳар доим, дам олиш кунлари ҳам бир хил вақтда уйғонишга одатланинг. Кўпчилигимиз дам олиш кунлари узоқ ухлагимиз келади, лекин бу уйқу ритмининг бузилишига олиб келади. Кеч уйқуга ётган кунларингиз ўрнини тўлдиринг. Бунинг учун узоқ ухлаш шарт эмас, ҳар кунгидан бир соат эртароқ уйқуга ётинг. Ярим соат бўлса ҳам ухлолмай у ёқдан- бу ёққа ағанаб ётибсизми? Қўшиқ эшитгингиз ёки китоб ўқигингиз келяптими? Жойингизда ўйланиб ётгандан кў
...
Читать дальше »
Juma23:34
Бола касал бўлганида онанинг кўнглига ҳеч нарса сиғмай қолади. Болани даволаш учун палон пуллик дориларга пулини ҳам, шифокорлар қабулига тушиш учун вақтини ҳам аямайди. Болани она ҳам даволаши мумкин. Бунинг учун фақат меҳрга тўла қалб талаб этилади, халос. Она меҳри витамини. Ушбу оддий сўзлар билан она бола организмини фойдали витамин билан тўйдира олади: «Сен менинг ҳаётимдаги энг керакли инсонсан. Сен мен учун қадрлисан. Мен сенсиз яшай олмайман. Даданг ва Онанг сени жуда яхши кўрамиз!» Она-терапия. Енгил касалликларда даво воситаси: «Сен жуда кучлисан ва соғломсан. Сенинг юрагинг, тананг ва қорнинг кучли ва соғлом. Сен яхши овқатланасан ва соғлом ривожланасан. Сен жуда кам касал бўласан.» Психологик кўмак. Боланинг психикаси синмаслиги учун унга озуқа бериб туриш лозим. «Сен ёқимли боласан. Яхши ухлайсан. Асабий эмассан. Сабр-тоқатли ва ақлли боласан. Тилинг яхши ривожланган. Миянг яхши ишлайди. Сенда ҳаммаси яхши бўлади.» Кучли зарба. Бола қаттиқ касал бўлганида дори воситаларидан ташқари онанинг меҳр ва эътибори ниҳоятда керак. Она ўзининг ширин сўзу-меҳри билан касалликка зарба бериши лозим. «Сени жуда яхши кўраман. Сен бизга кераксан. Касалликларинг йўқ бўлиб кетсин. Касаллигингни олиб ташлаб юбора
...
Читать дальше »
Seshanba23:52
Тиш пастаси фақат тишни тозалашда эмас, балки рўзғорнинг бошқа юмушларида бекаларга яқиндан ёрдам бериши мумкинлигини кўпчилик билмаса керак. Ундан самарали фойдаланишнинг юздан ортиқ тури мавжуд. Қуйида улар ичида энг самарали турлари келтирилади.
Ёқимсиз ҳидлардан халос бўламиз 1)Пиёз, саримсоқ ва балиқ тозалагандан кейин қўлга “ёпишиб” қолган ёқимсиз хидни бартараф этиш учун, қўлларингизга бир дақиқа тиш пастасини суртиб, кейин совуқ сув билан ювиб ташланг. 2)Худди шундай: барча ёқимсиз ҳидли ошхона анжомларига ҳам бир дақиқа тиш пастасини суртиб қўйиб, кейин совуқ сув ёрдамида ювинг.
Доғларга қарши 1)Идиш-товоқларни ёғ ва қурумдан тозалаш учун, 5-10 дақиқа тиш пастаси суртиб қўйиб, кейин идиш товоқ ювадиган губка билан илиқ сув ёрдамида ювиш тавсия этилади. 2)Тиш пастаси шунингдек, кумушдан ясалган идишларни тозалашда энг самарали восита ҳисобланади. 3)Қошиқ, санчиқи ва пичоқ каби ошхона анжомларингиз ҳар доим ялтираб туришини истасангиз, гоҳ-гоҳида уларни тиш пастаси билан ювиб туринг. 4)Тиш пастасидан оқ крассовкаларни доғлардан тозалаш ва тирналган жойларини беркитишда ҳам фойдаланиш мумкин. 5)Озгина (фақат оқартирувчи хусусиятга эга бўлмаган) тиш пастасини сув билан аралаштириб, ян
...
Читать дальше »
Seshanba23:46
Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийим-кечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўғри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли кўйлакнинг ўзи камлик қилади. Жозибадорликнинг пардоз-андоздан ташқари яна бир қанча қоидалари бор. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: 1. Юз териси узоқ муддатгача таранг бўлиб, ёшлигини йўқотмаслиги учун ҳар сафар ювинишни иссиқ сувдан бошлаб, совуқ сув билан тугатинг. Бу юз териси учун ўзига хос гимнастика машқини ўтаб, ажин тушишининг олдини олади. Ёдингизда бўлсин: иссиқ ва совуқ сув ўртасида фарқ қанча катта бўлса, шунча яхши. Аммо бу машқ ўта таъсирчан тери эгаларига тўғри келмайди. 2. Маълумотларга қараганда бодом хотирани мустахкамлайди. Ҳар куни ухлашдан аввал 1 стакан сутга озгина бодом ёғини қўшиб ичсангиз, тез орада хотирангиз олдингига нисбатан анча яхшиланганини сезасиз. Қолаверса, бодом ёғини уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун бодомни пўстлоғидан тозалаб, майдаланг ва устига шакар қўшилган сув солинг. 3. Ортиқча вазн соғлиқ учун жуда хавфли. Бугун ҳар иккинчи газета ва журналлар, интернет сайтлар озиш ҳақида тавсия бериб ўтади. Озишнинг энг сам
...
Читать дальше »
Payshanba00:27
Маълумки, узук, зирак, билакузук ва тилла занжирлар каби қимматбаҳо тақинчоқларнинг юзасига тезда чанг тўпланади. Шу боис, тақинчоқларни вақти-вақти билан тозалаб туриш лозим. Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, улар янада узоқ йиллар кўзингизни қувнатиши шубҳасиз: Кумушдан ишланган тақинчоқлар атир совун ва юмшоқ тиш чўткаси ёрдамида тозаланади. Тўғрироғи, тақинчоқни кўпикли сувга солиб, уни юмшоқ тиш чўткасида ишқалаб оласиз. Сўнг оқиб турган сувга чайиб, майин мато ёрдамида қуритасиз. Шундай қилсангиз, кумуш тақинчоқларингиз янада ялтираб кетади. Таркибида аммиак моддаси бор суюқликларга кумуш тақинчоқларни асло сола кўрманг! Негаки, аммиак унинг сифатини бузиб қўйиши ҳеч гап эмас. Тилла узукларнинг юзасида юпқа ёғли қатлам пайдо бўлиб қолишига кўзингиз тушгандир? Бундай қатлам қўлга сурилган лосьон ва кремларнинг қолдиғи бўлиб, узукни хиралаштириб, кўримсиз қилиб қўяди. Тилла ва платинадан ишланган узук ва бошқа тақинчоқларни илиқ кўпикли сувга бир неча дақиқага ботириб олинг. Сўнг юмшоқ тиш чўткаси ёрдамида доғларни оҳисталик билан сидириб ташланг.
Payshanba00:24
Эрни тунда хурсанд қилиш бу аёлнинг вазифаси. Жинсий алоқа сифатли ва ёқимли бўлиши учун аёл ҳам, эркак ҳам бирдек изланиш ва ҳаракатда бўлиши лозим. Барча маъсулият эркакда деб ўйламанг, азиз аёллар… Аёллар тунда қиладиган хатоларнинг аксарияти билан таништириб ўтамиз: 1. «Мен қимирламай’ ётсам ҳам бўлади. Эрим ҳаммасини ўзи бажаради» деган фикрда бўлсангиз, адашасиз. Эркак жинсий алоқа жараёнида аёлини ҳиссиётларини кўришни, сезишни истайди. Эркак «қимирламай» ётган аёли ўзига, қилаётган ҳаракатларига ва жинсий алоқага нисбатан бефарқ экан деб ўйлайди. Тинч ётиб алоқани тугашини кутмай, ўз туйғуларингизни, хоҳиш ва эҳтиёжларингизни намоён этинг. Аёлини эркалаётган эркак унга ёқимли эканини сезиши лозим. 2. Суҳбатлашиш учун бошқа вақт топинг. Эрингиз сизни алоқага ундаб эркалашни бошлаганда суҳбатлашиш ниятингизни узоқроққа суриб қўйинг. Фарзандингиз бугун мактабда «5» баҳо олгани ҳақида алоқадан кейин ҳам суҳбатлашса бўлади. Эркалаш ва жинсий алоқа давомида эса бутун хаёлингз ва фикрингиз айнан эрингизда ва унинг ҳаракатларида бўлсин. Бундан ўзингиз ютасиз. 3. Бирга бўлишдан олдин пардоз қилманг. Аёлнинг гўзаллиги унинг табиийлигидадир. Помада, пудра, туш кабилар сизга тўшакда гўзаллик қўшиб бермайди. Уларни ресторанга боришга
...
Читать дальше »
Juma23:49
Bahor kunlari yaqinlashgan sari tabiat go'zallashadi. Ayol ham bahor kunlari yanada go'zal ko'rinsa, ajab emas. Krem va losyonlar qanchalik qimmat va reklama qilingan bo'lmasin, baribir uy sharoitida tayyorlangan va muntazam ravishda qo'llaniladigan niqoblarga hech narsa yetmaydi. Birinchidan, uy sharoitidagi vositalar arzon, ikkinchidan, tabiiy, uchunchidan samarali hisoblanadi. Undan tashqari uy sharoitida qilingan niqoblarda zararli kimyoviy moddalar bo'lmaydi. Oqartiruvchi niqoblar: Yuzni oqartisih va yuz terisi rangini tiniqlashtirish uchun eng yaxshi vosita bodringdir. Bodringni qirgichdan chiqarib , o 'z holicha yuzga 15- 20 daqiqaga surtib qo 'yamiz. So 'ng iliq suvda chayib tashlaymiz. Ushbu niqobdan haftasiga 3 marta foydalanilsa, yuz terisi rangi oqaradi va tiniqlashadi. Agar ter yo'gliq bo'lsa, u holda quyidagi losyondan foydalansa bo'ladi: Bir dona bodringni mayda to 'g 'rab yarim stakan vodka bilan qoplaymiz. Yetti kundan so'ng yog'liq teriga ega yuzni parvarish qilish uchun losyon tayyor bo'ladi. Oziqa beruvchi niqoblar: Terini doimiy ravishda foydali mikroelementlar bilan oziqlantirib turish lozim. Buning uchun uy sharoitida bizga quyidagi vositalar y
...
Читать дальше »
Dushanba18:33
Баҳраманд бўлинг! 1. Арпабодиён ― томоғингизда қуришни сезсангиз, унинг меваларини чойга қўшиб ичишингиз фойдали. Бундай чойни йўтал бошланган заҳоти ичишни бошласангиз, тезроқ тузалишга муяссар бўласиз. 2. Ясмин ― бу ўсимлик организм толиққанда ёрдам беради. Қон босими тушганда уни кўтариш ва иштаҳани очиш хусусиятига эга. 3. Занжабил ― унинг илдизини қирғичдан чиқариб ёки бўлакларга бўлиб, чойга қўшиб дамлаш мумкин. Организмни тетиклаштиради ва моддалар алмашинувини фаоллаштиради. 4. Тирноқгул ― унинг уруғи бактерияларни ўлдирадиган хусусиятга эга бўлиб, шамоллаш ва ангинада шифо бўлади. 5. Лаванда ― тинчлантирувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи ўсимлик ҳисобланади. Лавандали чой уйқусизлик ва нерв касалликларида ёрдам беради. 6. Ялпиз ― унинг хушбўй барглари қора чой билан дамланганда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи хусусиятларига эга. Ялпиз овқат ҳазм бўлмаганда, баланд иситмада ҳамда гриппда ёрдам беради. Ялпиз бронх шамоллаганда, томоқ қичиши ва йўтал каби асоратларнинг олдини олади.
Dushanba18:32
“Хитрости жизни” нашри тозаликка “муккасидан кетган” уй бекалари учун рўзғордаги буюмларни тозалашда асқотадиган усулларни тақдим этди . Тунука патнис ёки това Ош содасини водород пероксиди билан аралаштириб, уни тунука патниснинг кирланган жойларига суринг ва бир неча соатга қолдиринг. У барча кирни ўзига сингдириб олади. Микрофибрадан қилинган юмшоқ мебель Микрофибра матосидан мебель қопламаларида кўп фойдаланилади, бироқ уни тозалаш анча мураккаб. Мебелдан доғларни кетказишда спирт қўл келади. Шунчаки пуркагич ёрдамида спиртни доғ устига сепинг ва губка билан яхшилаб ишқаланг. Дераза тирқишлари Дераза тирқишлари ҳақида унута кўрманг, ахир у ерда жуда кўп кир йиғилиб қолади. Ҳеч бўлмаганда бир йилда бир марта, масалан, баҳорда, уларни тозалаш билан шуғулланинг. Бунинг учун ош содаси, сирка ва илиқ сув аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Микротўлқинли печь Энг кенг тарқалган маиший муаммо — кирланган микротўлқинли печдир. Бироқ уни тозалаш уни ифлослантириш каби осон: бунда сизга сув ва сирка аралашмаси керак бўлади холос! Ёстиқлар Сарғайиб кетган ёстиқда ухлаш унчалик ёқимли эмас, ахир улар биздан ажраладиган тери туфайли сарғаяди. Аммо бу муаммони ҳал қилиш мумкин, бунинг учун ёстиқни кир ювиш машинасида 1 ў
...
Читать дальше »
Juma01:04
Ҳар бир аёлга, хоҳ у она, ҳола, буви бўлсин, ҳаётда қиз ва ўғил болалардаги балоғатга ўтиш даври муаммолари билан тўқнашишга тўғри келади. Қиз бола учун бу унинг катта қизга айлана бошлаган ҳаёт даври. Жинсий балоғатга етиш давридан, гарчи бир вақтнинг ўзида бўлмаса-да, барча ўтади. Бу вақтда қиз боланинг организмида нафақат жисмоний, балки руҳий, ҳис-туйғу билан боғлиқ ўзгаришлар ҳам юз беради. Ушбу давр учун кайфиятнинг кескин ўзгаришлари хосдир. Мазкур ёшда қиз бола билан унинг организмида юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида ва, албатта, аёллар организмининг гигиена қоидалари хусусида нозик суҳбатлашишлар зарурати пайдо бўлади. Ҳар бир қизнинг жинсий балоғатга етиш даври ўзига хос бўлади. Одатда, бу 9-13 ёшда юз беради. Миянинг қуйи ўсимтаси ҳисобланган гипофиз – без тухумдонларга муайян кимёвий бирикмалар – “эстроген” ва “прогестерон” деб номланадиган аёллар жинсий гормонларини йўналтириш жараёнида жинсий балоғатга етиш бошланади. Айнан ушбу гормонлар организмда юз берадиган кўп сонли ўзгаришларни қўзғатади. Айни уларнинг ўзи овознинг ўзига хос сифатлари ўзгариши, кўкрак катталашиши, қовда, сўнгра қўлтиқда туклар пайдо бўлиши, жусса ўзгариши каби иккиламчи жинсий аломатлар ривожланишини кучайтиради. Жинсий балоғатга етиш давридаги эн
...
Читать дальше »
Chorshanba01:30
Amerikalik olimlarining fikricha, tug'ish dan so'nggi onaning og'riqlarini kamaytirish yo'li mavjud ekan. Tadqiqodda tug'ish davomida va undan keyin turlicha og'riqlarni his etgan 1200 ayol qatnashdi. Tadqiqodlar natijasi shuni ko'rsatdiki, ona organizmidagi oksitotsin gormoni tug'ruqdan so'ng onani og'riqdan himoya qilib turar ekan. Oksitotsin jismoniy va ruhiy holatni bog'lovchi muhim gormon hisoblanib, tug'ruqdan so'ng ona va bola orasida bog'lanishni hosil qilar ekan, yosh onani esa og'riqdan holi qilib turar ekan. Shuning uchun bo'lsa kerak, shifokorlar orasida oksitotsin gormoni "baxt gormoni" deb ham ataladi. Muhimi, oksitotsin gormoni emizish jarayonida ishlab chiqariladi. Yangi tuqqan onalar aslo emizish dan bosh tortmasalar, og'riq va asabiylik kabi nohush holatlardan holi bo'lar ekanlar.
Dushanba00:31
Мунис оналар, ўз қизларини гўёки бошқа жойга кўчириб ўтқазилаётган нозик кўчатга менгзашганлиги боис, «борган жойингда униб-ўсгин», — дея дуо қилганлар. Қуйида «Мусулмон аёлнинг ўз эри олдидаги вазифалари» рисоласида келтирилган, аёлнинг ўзини севдириш шартларини келтирамиз. Болажоним, севикли қизим! Сен эрингга шундай хизмат қилгинки, у ҳам сенга қул бўлсин! Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин! Сен эрингга бир уй бўл, у сенга устун бўлсин!.. Қизим! Энди сенга айтадиган ўгитларимга қулоқ солиб, уларни доимо ёдингда тутгил. Аввало, қаноат соҳибаси бўл, ўз ҳолингга шукур қил. Эринг уйга ниманики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин, хушфеъллик билан, гўзал одоб билан қабул қилиб ол! Эрингга ташаккур айтиб хушнудлик кўрсат. Зеро бахтли ҳаёт кечирмоқнинг бир йўли ўз ҳолига шукр этмоқликдир. Ҳолига шукур этмаган, ўз нафсини тиймаган кишида кўнгил ҳузури, қалб роҳати бўлмайди. Эрингга итоатда бўл, қил деган ишларини қил, қилма деганини қилма! Эрга итоатда бўлмоқлик уйда тотув бир ҳаётда яшашни истаган ҳар бир аёл учун ҳаво ва сувдек зарурдир. Эринг билан суҳбатлашганда итоатли бўлишингни, унинг сўзларини одоб билан тинглаб адо этишингни сенинг сўзлашиб, қулоқ солишингдан тушуниб оладиган бўлсин. Шундай бўлса, Оллоҳ таоло
...
Читать дальше »
Chorshanba11:13
Rossiyalik mashhur psixolog, psixoterapevt Mixail Litvak kitobi asosida ayolning 3 asosiy muammosini tahlil qilamiz. Hozirgi zamon oilasini 3 ga ajratishimiz mumkin. Ahil er-xotin; Bir-biriga chidab yashaydigan er-xotin; Bir-biriga hayolan yoki jismonan xiyonat qiladigan er-xotin. Demak, ahil oila deganda unda er-xotin bir- birini tushunishga harakat qiladigan oilaga aytsak, bir-biriga chidab yashaydigan oilaga bola-chaqa, uzoq yillar, qaynona-qaynota, kuchsizlik va o'zbekchilik deb yashab kelayotgan er-xotinni kiritishimiz mumkin. Baxtli va baxtsiz oila degan tushuncha hayotda uchramaydi. Chunki har bir oila hayot davomida baxtli va baxtsiz damlarni boshidan kechiradi . Bir-biriga hayolida yoki jismonan hiyonat qiladigan er-xotinlar hozirgi kunda ko'payib bormoqda. Bunday oilalarda erkak jismonan xiyonat qiladi yoki bo'lmasa kamida ko'chada boshqa ayollarga xavas bilan qarab yuradi. Undan tashqari shunday oilalar borki, unda xotin boshqa ayollarning eriga, topish- tutishiga, muomilasiga, ko'rinishiga va boshqa uning uchun ijobiy xususiyatlariga xavas bilan qaraydi. O'z eri bilan boshqani erini solishtirib yuradi. Bu ham hayoliy hiyonat desak adashmaymiz. Ahil bo'lmagan oilalarning asosiy sababchisi etib Mixail Litvak ayolning 3 muammosini belgilayd
...
Читать дальше »
Dushanba00:45
Bugun qaynona kelin munosabatlari ko’plab muhokamalarga sabab bo’lmoqda. Bir biri bilan inoq, ahil, onayu qizdek yashayotganlar ham oramizda ko’p. Lekin biroz sabrsiz kelinlaru-ba’zan qattiqqo’lroq bo’lib tuyulayotgan onalar sabab alohida yashash yolini tanlayotgan yoshlar safi kun sayin ortib bormoqda. Ishonavering mustaqil hayotning yaxshi tomonlari bilan bir qatorda qiyinchiliklari ham talaygina. Mеn ham huddi shunday qarama-qarshi fikrlardan so’ng “alohida baxtli yashash” mas’uliyatiga muyassar bo’lgandim. Bugun esa men qachonlardir injiq deb hisoblagan qaynonam yonimda tursaydilar deb orzu qilaman. Yana qancha narsani o’rgangan bo’lardim. Qolaversa katta yoshli buvi va bobolari bilan ulg’aygan farzandlarning tarbiyasi ham boshqacha bo’ladi. Shu sababli mеn ham o’zimning yaxshi va yomon tajribalarim bilan o’rtoqlashmoqchiman. Yaxshi tajriba Bizda hammasi yaxshi Bugungi mеnyu “qozonkabob”!!! Mеning maosh olgan kunimni nishonlayapmiz. Yaqindagina uchirma bo’lgan o’g’lining qozon-tovog’idan bir xabar olish maqsadida qaynonam sim qoqadi: Xay o’g’lim, ishdan kеlishinga ovqat tayyormi, nima ovqat qilibdilar kеlinposhsha? ha, Oyijon! Buni bilasizku eldan burun, ikki martalik qilib makaron sho’rvani osib qo’yadi…(Mеnga istеhzo qilgandеk)…Go’shtni orqasi
...
Читать дальше »
Juma01:26
Рекламанинг кучини қарангки, диванда ёнбошлаб телевизор томоша қилган ҳолда ортиқча вазндан халос бўлиш мумкинлигига ишонтиради-я. Аслида уларни алдовда айблашимиз ҳам тўғри эмас, чунки маркетлогларнинг иши айнан истеъмолчи эшитишни истаган сўзларни топишдир. Дангасалар эса бундай найрангларга лаққа тушиб "ишбилармон”ларнинг чўнтагини қаппайтириш билан оворалар. Ана озаман, мана озаман деб юрган муштарийларимиз диққатига: ортиқча вазндан халос бўлишнинг фақат икки усули мавжуд. Умуман овқат емаслик (бу эса саломатлик учун зиён) ёки калорияни жисмоний машқлар ёрдамида сарфлаш. Бу бизнинг эмас тажрибари фитнес мураббий, Тошкент Бодибилдинг ва фитнес федерацияси вице- президенти Ольга Ахпержаньянцнинг фикрлари. Вибро камар — натижаси 0 га тенг восита Ишонтиришларича бундай белбоғларни таққанда тана қимирлаб, терлайди ва тер орқали ёғлар чиқиб кетади. Чинадам шундаймикан? Мутахассисилар вазн фақатгина мушаклар ҳаракатланганида камайишини таъкидлашади. Белбоғ эса уларни ҳаракатлантирмай фақатгина силкитади. + Афсуски бу устун бўш қолади. Чунки, бундай қайишларнинг заррача фойдасини топа олмадик. — Вибро камарлар бел соҳасида тебрана бошласа, умуртқа поғонасида шишлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Натижада бел оғриғини орт
...
Читать дальше »
|
Reklama