Ҳаммасига фаровонлик айбдор

Yakshanba07:21


Америкалик журналист Патрик
Бьюнененнинг “Ғарбнинг ҳалокати”
номли китобида шундай сўзлар
битилган: “Давлат қанчалик бой бўлса,
унда болалар шунча кам туғилади ва
халқ шу қадар тез йўқолиб боради. Агар
жамиятнинг бош мақсади одамларга
имкони борича кўп кайфу сафо, эрк
бериш, уларни бахтли қилиш бўлса,
бундай жамият аслида ана шу одамлар
учун дафн маросими тайёрлашга
киришди деяверинг”.
Сўнгги қирқ йил мобайнида Ер курраси
аҳолиси олти миллиардга етган бўлса-
да, кенг маънода Европа халқлари
ўртасида туғилиш кескин камайиб
кетган. Мавжуд статистик
маълумотларга кўра, 2050 йилга бориб
европаликлар 100 миллион кишига
камайиб кетар экан. Шу давр мобайнида
Европа аҳолиси 172 миллионга
камайиши кузатилган. Сўнгги бор
аҳолининг бу қадар қирилиши
1347-1352 йилдаги қора ўлат
эпидемиясида юз берган эди.
Олмонияда 2050 йилга бориб, аҳоли 82
миллиондан 58 миллионга тушиб
қолади, болалар сони 7.3 миллионга
камаяди. Чунки олмон аёллари
туғишдан бош тортмоқда, кейинги ўн
йилда туғилиш даражаси 1.3
коэфицентга тушиб қолган. Бу
кўрсаткичлар кейинги йилларда янада
53%га камайиб, 38.5 миллионга тушган.
Нима учун мен туғишни истамайман, –
дейди берлинлик оилали аёл Габриэла
Тангейзер. – Чунки тўйиб-тўйиб
ухламоқчиман. Андреас Херманн эса
... Читать дальше »

Маҳр билан қалин пули ўртасидақандай фарқ бор?

Yakshanba07:20


Савол: Келинга бериладиган маҳр
билан қалин пулининг нима фарқи бор?
Жавоб: Исломда қалин умуман йўқ,
балки қалиндан тубдан фарқ қиладиган
«маҳр» бор. Маҳр – ўзи рози бўлиб оила
қуришга ихтиёр қилган қизга куёвнинг
кўнглидан чиқариб берадиган ҳадяси,
совғаси. Эҳтимол, у тилла тақинчоқлар
бўлар, балки чиройли кўйлаклар ёки
жавон бўлар – буни келин-куёвнинг
ўзлари белгилашади. Бу – келиннинг
шахсий дахлсиз ҳақи, мулки бўлади.
Ота-онаси, яқинлари бунга асло
аралашолмайди ёки эгалик қилолмайди
ҳам. Маҳр белгилашдан мақсад бўлажак
келинларимизни ҳурматлаш, эъзозлаш,
улар шундай совғаларга,
хурсандчиликка сазовор шахслар
эканини тасдиқлашдир. Шунингдек, бу
никоҳдан ўтиб, ҳалол турмушга қадам
қўйган бахтли кунларидан бир ёдгорлик
ҳамдир. Қолаверса, маҳр келиннинг ўз
ота-онаси уйини тарк этиб, бўлажак
оиласига кўчиб боришга, ўзи никоҳдан
ўтаётган киши билан аҳли аёл сифатида
яшашга рози бўлгани учун чин
кўнгилдан бериладиган совғадир. Аллоҳ
таоло Қуръони каримда бундай
буюради: «Хотинларингизга
маҳрларини ҳадя каби (яъни, чин
кўнгилдан, мамнунлик билан)
берингиз!» (Нисо сураси, 4-оят).
Лекин бугунги кунда Исломнинг ана шу
ажойиб анъанасига риоя қилинмаяпти.
Баъзи жойларда «сут пули», баъзи
ерларда «қалин пули» деб номланган,
аслида ўзи ... Читать дальше »

Ўткинчи севги ва ҳақиқий ҳаёт

Yakshanba07:18


Савол: ассалому алайкум. Сизга бир
саволим бор эди: менинг ёшим ўн
тўққизда. Беш ярим йил олдин бир
йигит билан танишиб қолганман. У
билан шу вақтгача севишиб келардик. У
хизматга кетганда мен унга хиёнат
қилиб қўйдим. Яъни, йигитлар билан
гаплашиб қўйдим. У мени кечиролмай
мендан етти ойга узоқлашди. Кейин
ўзим унга, мени кечиринг, дея ялиниб
ёлвордим. Чунки англаб етгандимки,
усиз ҳаётимнинг маъноси йўқ. Вақт
ўтгач орамизда келишмовчилик бўлиб, у
мени ташлаб Москвага кетди. Ҳозир бир
йигит уйимизга совчи жўнатмоқда. У
яхши йигит, лекин кўнглим бошқада.
Нима қилай? Унга турмушга чиқиб,
ўзганинг хаёли билан яшашни тасаввур
қилолмаяпман. Севган инсоним энди
менинг олдимга ҳеч қачон қайтиб
келмайди! Маслаҳат беринг, илтимос,
қандай йўл тутай?!
Жавоб: ва алайкумус салом. Бунда бир
нечта хатолар содир этилган ва
натижада кўнгилсиз ҳодиса рўй берган.
Биринчидан, ҳали ўрталарида никоҳ
бўлмаган йигит ва қизнинг йиллар
давомида бирга юришлари, бир-
бировини “синаш”лари мумкин эмас.
Шариат бу ишдан қайтарган. Зеро, бу
билан турли гуноҳ ишлар содир
этилади. Сизлардаги энг катта хато ҳам
шу аслида. Сиз “севган” йигитингизни
қўйиб бошқа болалар билан
гаплашганингизни “хиёнат” деяпсиз.
Аслида ўша “йигитингиз” билан
ношаръий гаплашиб юришинги ... Читать дальше »

Хотиннинг эрдаги ҳақлари

Yakshanba07:17


Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг
ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир.
Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр ва
нафақа сингари молиявий ва шахсий
ҳақлари бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл бўлиши, у
билан яхши муомала қилиши, бирга
фаровон ҳаёт ўтказиши, унга озор
етказмаслиги керак. Бу билан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳадисларига амал қилган
бўлади. Имом Термизий ривоят қилган
ҳадиснинг маъноси шундай: “Сизларнинг
энг яхшиларингиз хотинларига
яхшиларингиздир”.
2. Эр хотинининг озорини кўтариши, у
ғазабланганида ва жаҳли чиққанида
мулойим бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам суннатларига амал қилишдир.
Муслим ривоят қилишича, Анас ибн
Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан бошқа оиласига меҳрибонроқ
бирон кишини кўрмадим”.
3. Эркак хотини билан ўз қадрини
туширмайдиган даражада ҳазиллашиши,
чақчақлашиши ва ўйнамоғи керак. Бу
ишлар аёл қалбини кўтаради.
4. Эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-
номусини сақлаши керак. Оқибати
бузуқлик бўладиган ҳар қандай ҳолга
бепарво қарамаслиги лозим.
Аммо ёмон ўй, талабчанлик ва ични
билишда ҳаддан ошиш тўғри эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам бундан қайтарганлар. И ... Читать дальше »

Сунъий йўл билан ҳомила пайдоқилиш мумкинми?

Yakshanba07:16


Савол: Оила қурганимизга ўн йил бўлди.
Афсуски, фарзандимиз йўқ. Турмуш
ўртоғим билан бундай қарорга келдик:
«Сунъий йўл билан ҳомила пайдо
қилсак-чи?!» Лекин бизга бу иш
исломий нуқтаи назардан дуруст эмас,
дейишди. Ҳақиқатда шундайми?
Шариатда бу ҳақда нима дейилган?
Жавоб: Аллоҳ таоло фарзанд туғилиши
учун эркак ва аёлнинг қўшилишини
умумий қоида қилди, аммо Ўзи фарзанд
беришини эслатиб туриш учун баъзи
кишиларни фарзандсиз қилиб қўйди.
Эркак ва аёлнинг қўшилиши бола
бўлиши учун кифоя қилса, ҳамма эр-
хотин болали бўлиши керак эди. Аммо
баъзилар фарзанд кўрмайди, демак,
қўшилишнинг ўзи бола бўлиши учун
сабаб эмас экан.
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига берган
насл қолдириш ҳисси, фарзандли бўлиш
истаги ва эҳтиёжи айниқса,
фарзандсизларда кучли бўлади. Аллоҳ
таолога ёлворади, назр-ниёзлар атайди,
хайр-садақа қилади, табибларга
югуради.
Инсоният фарзандсизликка чора
ахтариб, ўз замонидаги тиб илми
тараққиёти даражасида турлича
усулларни қўллаб келган. Ниҳоят,
бизнинг асримизга келиб, сунъий йўл
билан ҳомила пайдо қилиш, яъни
бачадонга уруғликни табиий йўл билан
эмас, сунъий йўл билан тушириш усули
топилди.
Кейинроқ тиб илми янада ўсди. Эр,
хотин уруғликлари аввал ташқарида
урчитиб олиниб, бир йўла тайёр
ҳомилани бачад ... Читать дальше »

Иккинчи хотинга уйланиш учунбиринчи хотин розилиги шартми?

Chorshanba00:26


Савол: ассалому алайкум. Сизга саволим
шуки, биринчи аёлим розилигисиз
иккинчи турмуш қилишим мумкинми
ёки унинг розилиги шартми? Шариатда
бу масалага қандай қаралади?
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак
моддий тарафдан қодир бўлса ва
аёллари ўртасида адолат қилишга кўзи
етса, икки ёки ундан кўп хотинга
уйланса бўлади. Бунинг учун биринчи
хотинининг розилигини олиш шарт
эмас. Хотини бунга қаршилик қилса-да,
эркак бошқа хотинга уйланиш ҳуқуқига
эга. Бу масаланинг бир тарафи. Бошқа
жиҳатдан қарайдиган бўлсак, эркак ўз
ҳаётининг тинч-осуда ўтиши ва
ҳаммани бирдек рози қилиш учун
аёлига ётиғи билан тушунтириб, ота-
онасини ҳам бундан хабардор қилиб
кейин бошқа никоҳга ҳаракат қилиши
лозим. Сабаби бир мубоҳ (рухсат
берилган) ишни қиламан, деб ота-
онасини норози қилиб қўяётганлар
орамизда учраб турибди. Бу мақсадга
мувофиқ эмас. Ота-онани норози қилиб
иккинчи хотинга уйлангандан кўра,
нафсни тийиш минг марта афзал. Қачон
ҳамма бирдек рози бўлса, нур устига нур
бўлади. Акс ҳолда бизнинг шароитда
дилхиралик, ёлғончилик ва
иккиюзламачилик ҳолатлари келиб
чиқиши мумкин. Мубоҳ ишни қиламан,
деб ҳаром йўлга кириш ақлли кишининг
иши эмас.

Маст ҳолда яқинлик қилиш ва эрданталоқ сўраш ҳукми

Chorshanba00:24


Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Аллоҳ қилаётган ишларингизга яраша
мукофот берсин! Мен ибодат қиламан,
алҳамдулиллаҳ. Лекин эрим ибодатда
эмас. Кўпинча ичиб келади. Билишимча,
маст қилувчи ичимлик қирқ кунгача
одамнинг қонида бўларкан. Эрим ичиб
келганидан сўнг ётоғига чақиради. Мен
унга бундай ҳолда яқинлашиш мумкин
эмаслигини тушунтирсам ҳам
бўлмаяпти. Агар эр хотинини талаб
қилса аёли ўчоқ бошида бўлса ҳам
итоат қилиши, бўлмаса гуноҳкор
бўлишини биламан. Акс ҳолда
Аллоҳнинг ғазабига учрайди. Саволим
шуки, эрим маст ҳолда алоқага
мойиллик билдирса, мен нима қилишим
керак? Яна муслима аёл қайси
пайтларда эридан талоқ қилишини
сўрашга ёки эрининг рухсатисиз ўз
ихтиёри билан иш қилишга ҳақли
бўлади? Жавобингиз учун олдиндан
катта раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом. Муслима
аёл Аллоҳга маъсият бўлмаган ишларда
эрига итоат этиши лозимдир. Акс ҳолда
қаттиқ гуноҳкор бўлади. Жумладан, эр
хоҳлаган вақтида (аёли ҳайз ва нифос
кўрмаётган бўлса) хотини билан жинсий
алоқа қилишга, ҳайз вақтида тизза ва
киндик орасидан бошқа жойларидан
фойдаланишга ҳаққи бор. Эр хотинини
тўшакка чақирганида хотин инкор
қилса, унга Аллоҳнинг ғазаби ёғилиши
ҳақида ривоятлар нақл қилинган.
Бу масаланинг бир жиҳати. Бошқа
тарафдан олиб қараганда, одам маст ... Читать дальше »

Оилавий низолар нима сабабданкелиб чиқади?

Chorshanba00:23


Оилавий низоларнинг қандай турлари
фарқланади?
Оилавий низоларда кимлар иштирок
этаётганига кўра уларни қуйидаги
асосий турларга ажратиш мумкин:
1. Эр-хотин ўртасидаги низолар;
2. Қайнона-келин ўртасидаги низолар;
3. Қайнона-куёв ўртасидаги низолар;
4. Овсинлар ўртасидаги низолар;
5. Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги
низолар;
6. Фарзандлар орасидаги низолар.
Албатта, бу рўйхатни яна давом
эттириш мумкин. Ҳар қандай оилада эр-
хотиннинг ўзаро муносабатларида
низоли вазиятларнинг юзага келиши
муқаррар. Лекин шу низоларнинг
характери, уларнинг оқибатларига кўра
турли оилалар ва улардаги оилавий
муносабатлар бир-биридан фарқланади.
Муваффақиятли оилалардаги низолар
бириктирувчидир ва муваффақиятсиз
оилалардаги низолар ажратувчи
хусусиятга эга. Шунинг учун ҳам
психологик адабиётларда низолар
шартли равишда бириктирувчи ва
ажратувчи низоларга фарқланади. Улар,
ўзларининг юзага келишига асос бўлган
муаммолар, бу муаммоларнинг ҳал
этилиши, кечиниши, иштирокчилари,
оқибатлари ва бошқаларнинг
характерига кўра бир-биридан
фарқланади.
Қандай низоларга бириктирувчи
низолар дейилади?
Бириктирувчи низоларнинг юзага
келишига сабаб бўлган муаммолар ва
уларнинг ҳал қилиниши ҳам эрнинг, ҳам
хотиннинг, бутун оиланинг
манфаатл ... Читать дальше »

Ота-онага оқ бўлиш нимадегани?

Chorshanba00:22


Савол: ассалому алайкум! Ислом динида
отанинг оқ қилиши тушунчаси нимани
англатади?
Жавоб: ва алайкумус салом. “Оқ қилиш”
деганда бизда ота-онанинг фарзандини
қарғаши тушунилади. Аслида “оқ(қ)”
сўзи арабча бўлиб, “кесилиш”, “узилиш”
маъносини англатади. Зеро, ота-онасига
оқ бўлган кимса Аллоҳнинг раҳматидан
узилган, умуман яхшиликдан маҳрум
бўлган саналади.
Биз тушунадиган “оқ бўлиш” араб
тилида “уқуқ” дейилади. Хуллас, ўзбек
тилида қоранинг акси бўлган “оқ” билан
“ота онага “оқ бўлиш” ўртасида
боғлиқлик йўқ. Ота-онага оқ бўлишда
аслида иккита “қ” ҳарфи бўлади.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда
мўмин бандалар ота-оналарига яхшилик
қилишга буюрилиб, уларни
ранжитмасликлари лозимлиги жуда кўп
таъкидланган. Шундан келиб чиқиб,
ота-онага яхшилик қилиш фарз, уларга
оқ бўлиш ҳаром саналади. Қуйида бу
борада келган баъзи ривоятларни кўриб
чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﻋَﻠِﻲٍّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻣَﻦْ
ﺃَﺣْﺰَﻥَ ﻭَﺍﻟِﺪَﻳْﻪِ ﻓَﻘَﺪْ ﻋَﻘَّﻬُﻤَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺨَﻄِﻴﺐُ ﺍﻟْﺒَﻐْﺪَﺍﺩِﻱُّ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺠَﺎﻣِﻊِ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Ким ота-
онасини хафа қилса, бас, уларга оқ
бўлибди!” (Хатиб Бағдодий “Жомеъ”да
ривоят қилган. Ҳадис санади заиф).
Бизда ... Читать дальше »

Рамазон ойида жинсий алоқақилиш

Chorshanba00:21


Савол: ассалому алайкум. Рамазон
ойида эр-хотин рўза тутмаган бўлса,
кундузи ҳам жинсий алоқа қилса
бўладими ёки бу ишни кечқурун қилиш
керакми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўза тутмаган одамнинг қайси
вақтда жинсий алоқа қилишининг
фарқи йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан
жинсий алоқа қилгани учун эмас, балки
рўза тутмагани учун гуноҳкор бўлади.
Аслида қодир бўлган одам Рамазон
ойида рўза тутмаслиги мутлақо мумкин
эмас. Сабаби бу фарз рўза бўлиб, тута
олмаганлар беморликдан соғайгач қазо
рўзасини тутиб берадилар. Бирон узр
сабабли рўза тутмаганлар, Рамазон ойи,
қолаверса мусулмонлар ҳурмати
юзасидан ошкора ҳолда еб-ичишдан
сақланишлари афзал. Демак, Рамазон
ойида соғлом одам фарз рўзани тутиши
керак. Рўза тутмасдан никоҳидаги аёл
билан кундузи жинсий алоқа қилса,
фақат рўза тутмагани учун гуноҳкор
бўлади. Рўза тутган киши Рамазоннинг
тунларида ўз жуфти ҳалоли билан
муомала қилиши жоиз.
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш лозим,
рўзадор одамнинг Рамазон кундузида
қасдан жинсий алоқа қилиши мумкин
эмас. Уламолар бу ишнинг ҳаромлигига
иттифоқ қилишган. Сабаби бу билан
рўза бузилиб, унинг қазоси ва
каффоратини адо қилиш вожиб бўлади.
Бунда маний тўкилиши ёки
тўкилмаслиги, аёлнинг олди ёки ҳаром
бўлса ҳам орқа йўлига қўшилишнинг ... Читать дальше »

Ҳозирги вақтда чўри олишжоизми?

Chorshanba00:19


Савол: ассалому алайкум, ҳурматли
устоз! Сиздан анча илм ўрганганим учун
шундай мурожаат қилишга рухсат
берсангиз. Яқинда бир даврада бўлиб
ўтган баҳс ҳақида қисқа хабар бериб,
пайдо бўлган саволимни сизга
жўнатсам: 5-6 киши қатнашган
зиёфатда гап қул ва чўрилар ҳақида
бораётганди. Аввалига ҳозир ҳам
баъзилар чет элларда ёмонлар қўлида
қул ва чўриликка тушиб қолаётгани
ҳақида гапирилди. Шунда меҳмонлардан
бири чет элда дўстининг чўриси
борлиги, у аёл анча катта қарзга
ботганида ўзини шу эркакка сотиб,
қарзидан қутилганини айтиб қолди.
Наҳотки шариат шунга рухсат берса? Бу
нотўғри, десам исбот талаб қилишди.
Авваллари бўлган чўрилар нега ҳозир
бўлмас экан, деб ҳужжат сўрашди.
Кейинги учрашувимизда бу масалага
қайтишни айтиб ажралдик. Сиздан
ёрдам сўраб шогирдингиз Турғун.
Жавоб: ва алайкумус салом. Муқаддас
Ислом динида ҳар бир инсон ва унинг
зурриёти аслида ҳур-озод экани, уни қул
қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги
баён қилинган.
Дунёда қулдорлик тузумига Исломчалик
курашган бирон тузум бўлмаган.
Чунончи, шариатда қул озод қилиш
фазилатли амал экани маълум
қилинган, уларга яхшилик қилиш, одоб-
ахлоқини гўзал қилишга тарғиб
қилинган. Қолаверса, каффоратларга
ҳам қул озод қилиш киритилган. Бундан
мурод қуллик тузумига барҳам бериш, ... Читать дальше »

Даюс ким?

Chorshanba00:18


Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Эркак киши аёлини маҳрамсиз сафарга
юборса, даюс ҳисобланадими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак
аёлини маҳрамсиз сафарга юбориши
жоиз эмас. Бу ҳақида кўплаб ҳадиси
шарифлар ворид бўлган. Биз улардан
бирини кўриб чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻻَ ﺗُﺴَﺎﻓِﺮْ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺇِﻻَّ ﻣَﻊَ ﺫِﻱ ﻣَﺤْﺮَﻡٍ ﻭَﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻞُ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ
ﺭَﺟُﻞٌ ﺇِﻻَّ ﻭَﻣَﻌَﻬَﺎ ﻣَﺤْﺮَﻡٌ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻧِّﻲ ﺃُﺭِﻳﺪُ ﺃَﻥْ
ﺃَﺧْﺮُﺝَ ﻓِﻲ ﺟَﻴْﺶِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻲ ﺗُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﺤَﺞَّ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺍﺧْﺮُﺝْ
ﻣَﻌَﻬَﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят
қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “(Мўмина) аёл маҳрамсиз
сафарга чиқмасин! Маҳрами
бўлмаганида (бегона) эркак унинг
олдига кирмайди!” дедилар. Шунда бир
киши: “Эй Расулуллоҳ, мен фалон-
фалон қўшинга чиқмоқчиман, хотиним
ҳаж қилмоқчи”, деди. У зот: “Сен у
билан бирга бор”, дедилар” (Бухорий
ривояти).
Бу ривоятда мўмина аёл маҳрамсиз
сафарга чиқиши жоиз эмаслиги, ҳаж
қилмоқчи бўлса ҳам, албатта, маҳрам
бўлиши лозимлиги айтилмоқда.
Бошқа ривоятда унга ким маҳрам
сифатида ҳамроҳ бўлиши мумкинлиги
баён қилинган. Абу Саид Худрий
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоя ... Читать дальше »

Муҳаббат, ишқ ва рашк

Chorshanba00:16


Бу уч туйғунинг инсонлар қалбида ўз
ўрни бор. Ҳар ким улардан ўзига яраша
жабр кўради. Шундай бўлса-да, улар
борасида керагича сўзлаган, уларнинг
шаръий маъно ва чегарасини баён
қилиб, инсон қай ҳолда уларни поймол
қилиши ё ундан чиқиб кетишини
кўрсатган бирор кишини топмадик.
Балки, бу ҳақда гапиришга, улар
разолат, зино ва бузуқликка алоқадор,
деган ўй тўсиқ бўлгандир. Бу ўй хатодир.
Зеро, инсонлар бу уч туйғу билан ўзаро
боғланадилар. Бу уч туйғу номус ва
шарафни сақлаш боисидир. Бинобарин,
уларнинг чегарасини, нодир, яхши ва
ёмон жиҳатларини кўрсатиб ўтишни
лозим кўрдик.
1. Муҳаббат. Муҳаббат қалбнинг
маҳбубга майлидир. Муҳаббат кўнгил
иши. У зоҳирий аъзоларнинг иши эмас.
Оила эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва
майлга асослангандагина бахтли ва
мустаҳкам бўлади.
Кўриш муҳаббат калитидир. Шунинг
учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам уйланмоқчи бўлган йигитни
бўлажак қаллиғини кўришга ундадилар.
Имом Аҳмад ва Насоий Муғийра ибн
Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Мен, – дейдилар Муғийра, – бир
аёлга совчи қўйган эдим. “Уни
кўрдингми?” деб сўрадилар
Пайғамбаримиз. “Йўқ”, дедим. “Уни
кўргин. Зеро, кўриш ўрталарингда майл
пайдо қилади”, дедилар Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
Кўп кишиларнинг, хусусан, ёшларнинг < ... Читать дальше »

Қайси кунларда жинсий алоқа қилиш мумкин эмас?

Juma01:05


Савол: ассалому алайкум, муҳтарам
устоз. Саволим қуйидагича: ҳафтанинг
қайси кунларида аёли билан жинсий
яқинлик қилиш жоиз. Қайси кунларда
яқинлик қилиб бўлмайди?
Жавоб: ва алайкумус салом. Шариатда
маълум кунда жинсий алоқа қилиш
мумкин эмас, деган гап йўқ. Балки баъзи
вақтлар ва ҳолатларда жимоъ
қилишдан қайтарилади. Бунга асосан
банданинг бирон ибодат билан машғул
бўлиши ёки аёлнинг узрли ҳолатда
экани сабаб бўлади.
Рамазон ойида рўзадор ҳолида, яъни
тонгдан то кун ботгунга қадар жимоъ
қилиш ҳаром. Ким рўзадорлигида
қасдан жимоъ қилса, рўзаси очилади ва
каффорат вожиб бўлади.
Аёл ҳайз ҳолатида бўлганида ҳам
жинсий алоқа қилиш ҳаромдир. Ким
шундай қилса, ҳайзнинг аввалидаги
жимоъ учун бир динор, охиридаги
жимоъ учун эса ярим динор миқдорида
каффорат бериши вожиб бўлади.
Агар эр ва хотин ҳаж ё умра қилиш учун
эҳромга киришган бўлса ҳам то
эҳромдан чиққунча уларга жинсий
алоқа қилиш жоиз эмас.
Эътикофда ўтирганда кундузи ёки тунда
жинсий алоқа қилинишидан қатъи
назар, эътикоф бузилади. Уламолар
эътикоф ўтирганда жинсий алоқа қилиш
ҳаромлигига иттифоқ қилишган.
Шунингдек, зиҳор бўлганда то каффорат
адо қилинмагунича хотинга яқинлик
қилиш жоиз бўлмайди.
Аслида жинсий алоқани ман қилувчи
нарсалар тўққизта. Уларнинг
о ... Читать дальше »

Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?

Juma01:02


Савол: ассалому алайкум. Ўзига умр
йўлдош излаётганда нималарга эътибор
бериш керак? Номаҳрам қизга қараш
зино бўлса, бунда қандай йўл тутилади?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Уйланишдан олдин нималарга эътибор
бериш борасида шариатимизда етарли
кўрсатмалар бор.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﺗُﻨْﻜَﺢُ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﻷَﺭْﺑَﻊٍ ﻟِﻤَﺎﻟِﻬَﺎ ﻭَﻟِﺤَﺴَﺒِﻬَﺎ ﻭَﺟَﻤَﺎﻟِﻬَﺎ ﻭَﻟِﺪِﻳﻨِﻬَﺎ ﻓَﺎﻇْﻔَﺮْ
ﺑِﺬَﺍﺕِ ﺍﻟﺪِّﻳﻦِ ﺗَﺮِﺑَﺖْ ﻳَﺪَﺍﻙَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ
ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Аёл тўрт нарса учун
никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун,
чиройи учун ва дини учун. Бас, сен
диндорини танла, қўлинг
қурисин!” (Бухорий, Муслим, Сунан
соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон
ва Дорақутний ривояти).
Бу ҳадиси шарифда эркаклар аёлларнинг
асосан тўрт жиҳатига эътибор бериб
уйланишлари маълум қилинмоқда.
Биринчи ўринда унинг мол-мулки,
давлати туради. Ҳақиқатан, жуда кўп
эркаклар аёлнинг молига аҳамият бериб,
бирон нарсага эга бўлиш учун уни
никоҳларига оладилар. Аммо бу билан
тўлиқ бахтга эришиш қийин. Яна
бошқалар аёлнинг насл-насабига қараб
уйланадилар. Ота-боболарининг номи
... Читать дальше »

Қайнона ва келин муносабатлари

Juma01:01


Эътиборингизни яна бир нарсага
қаратмоқни лозим топдик. У ҳам бўлса,
баъзи оилалардаги келишмовчиликлар
тилни тиймаслик оқибатида келиб
чиқаётганидир. Маълумки, пароканда
бўлаётган оилаларда содир бўлаётган
жанжал-тўполонларнинг аксарияти
қайнона-келин можароларидан келиб
чиқмоқда.
Оиланинг мустаҳкамлиги жамият учун
муҳим саналади, чунки айнан мана шу
оилада жамият аъзоси сифатида
фарзанд тарбия топади.
Икки ёшнинг бирга умр йўлларини
боғлаши бу оиланинг асоси ҳисобланади.
Уларнинг бир-бирларини тушуниб, ўзаро
ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши,
келажак ворисларини дунёга келтириб,
жамиятга, инсонларга нафи тегадиган
шахс қилиб тарбия қилишлари оилада
соғлом муҳитнинг юзага келиши омил
бўлади.
Оиланинг мустаҳкам бўлиши нафақат эр
ва хотинга, балки қайнона ва
қайноталарга ҳам боғлиқ томонлари
бор.
Қайнона ва келинларимиз бир-
бирларига нисбатан бағрикенг, сабрли
бўлсалар айни муддао бўларди. Айрим
қайноналар келинларига зулм
қилишлари ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Ўзига бино қўйган баъзи қайноналар
ўзларини қиролича, келинларини эса
чўри ҳисоблайдилар. Арзимас сабаблар
билан келинларини
турткилайверадилар. Келин сал ухлаб
қолса ёки қайнонанинг оёқ кийимини
тўғрилаб қўймаган бўлса ё бўлмаса,
ҳадеганда бўйида бўлавермаса, бошида ... Читать дальше »

Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...

Juma00:59


Савол: ассалому алайкум. Сизга бир
саволим бор эди. Жуда иккиланиб
қолдим, нима қилишни билмаяпман:
бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана
вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам
айтдим. Отамга фарқи йўқ. Аммо онам...
совчиликка бориб келдилар... Нима
эмиш, қиз олий маълумотли эмас экан,
оиласи камбағал экан... Мен ҳайронман:
инсон имон-этиқоди билан азиз
бўлмайдими?! Онамлар “у қизни олиб
бермайман”, деб оёқ тираб туриб
олганлар. Мен бўлса, тўйга тайёргарлик
кўриб юргандим.
Қизнинг бўйи етиб қолган. Дадаси
“бошқасига бериб юбораман”, деяётган
экан. Ҳар куни “нима бўларкан”, деб
қўрқувда юраман. Аллоҳдан илтижо
қилиб сўрамоқдаман... Шариатда бундай
ҳолатда нима қилиш керак? Маслаҳат
беринг! Ҳозир мен орқага чекинсам,
қўрқоқнинг ишини қилган бўламан!
Илтимос, саволимга мукаммалроқ
жавоб берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом. Аслида
йигит ўзи уйланаётган қизни кўриши ва
ёқтирсагина унга совчи қўйиши мумкин.
Аммо тўйдан олдин икки ёш
гувоҳларсиз гаплашиб, бир-бирларини
“синов”дан ўтказишлари мутлақо жоиз
эмас. Тўғри, уйланиш арафасида бирон
қизни кўз остига олиб, унга уйланишни
ният қилиш мумкин. Аммо орага
шариат қайтарган ишлар қўшилиб
кетмаслиги керак. Бу масаланинг
биринчи жиҳати. Кейин, аслини
олганда, никоҳда ота-онанинг ўрни
муҳи ... Читать дальше »

Совчилик ва қизни кўриш

Juma00:58


Совчилик одатда эр тарафидан бўлади.
Совчилик эрнинг аёлни бирга яшашга
таклиф этишидир.
Никоҳдан олдин совчилик суннатдир.
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ўзларига ва бошқаларга
совчилик қилганлар. Совчиликдан
мақсад қизнинг хоҳишини, шунингдек,
ота-онасининг фикрини, никоҳга
розилиги ё норозилигини билишдир.
Никоҳдан олдин қиз ва оила
аъзоларининг розилиги лозим. Совчилик
қиз ва унинг яқинлари фикрларини
кўрсатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва саллам аёлларнинг ўзлари
талаб қилинмаганида ё ижозат
бермаганида, уларни никоҳлашдан
қайтарганлар. Имом Бухорий ва Муслим
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан
бундай ривоят қиладилар:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
саллам марҳамат қиладилар: “Бевани, у
билан маслаҳатлашилмасдан никоҳ
қилинмайди. Қизни розилиги
олинмасдан никоҳ қилинмайди”.
Саҳобалар сўрадилар: “Эй Расулуллоҳ!
Қизнинг розилиги нима?” Расулуллоҳ:
“Индамаслиги”, деб жавоб қилдилар.
Беванинг сўзини олиш лозим. Беванинг
яқинлари унинг никоҳга очиқ
розилигини олишлари керак. Қиздан эса
розилиги сўралади. У очиқ жавоб
беришга мажбур қилинмайди. Унинг
индамаслиги кифоя. Зеро, қиз очиқ
жавоб беришдан тортинади. Оиша
розийаллоҳу анҳо онамидан бундай
ривоят қилинади: “Оиша онамиз: “Эй
Расулуллоҳ, қиз у ... Читать дальше »

Фарзанд тарбияси масъулияти

Juma00:57


Муқаддас динимизда фарзанд тарбиясига
ота-оналар масъул экани, яна ҳам
аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак,
оилани моддий тарафдан таъминлаш
ота зиммасида бўлганидек, фарзандлар
таълим-тарбияси ҳам асосан отанинг
вазифаси экани кўплаб ҳадиси
шарифларда таъкидланган.
Фарзанд тарбияси ҳақида жуда кўп
маълумотларни келтириш мумкин. Биз
ушбу мўъжаз мақолада фарзанд
тарбиясига ким масъул эканига урғу
бериб, шу хусусда баъзи мулоҳазаларни
айтиб ўтишни лозим топдик.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй
мўминлар, сизлар ўзларингизни ва
аҳли-оилангизни дўзахдан сақлангизки,
унинг ўтини одамлар ва тошлардир. У
(дўзах) нинг устида қаттиқдил ва
қаттиққўл, (фақат) ўзларига буюрилган
нарсани қиладиган фаришталар
турур” (Таҳрим, 6).
Ушбу оятда мўмин киши ўзи ва оила
аъзоларини Аллоҳга итоа этиш, У Зот
қайтарган ишлардан тийилишга
чақириш орқали жаҳаннам азобидан
қутқариши лозимлиги таъкидланмоқда.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
“ўзларингизни ва аҳли-оилангизни
дўзахдан сақланглар!” оятини тиловат
қилдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, биз
оиламизни дўзахдан қандай қилиб
сақлаймиз?” дейилди. Шунда у зот:
“Уларни Аллоҳ яхши кўрадиган нарсага
буюрасизлар, Аллоҳ ёмон кўрадиган
нарсадан қайтарасизлар ... Читать дальше »

Фарзанд тарбияси масъулияти

Juma00:56


Муқаддас динимизда фарзанд тарбиясига
ота-оналар масъул экани, яна ҳам
аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак,
оилани моддий тарафдан таъминлаш
ота зиммасида бўлганидек, фарзандлар
таълим-тарбияси ҳам асосан отанинг
вазифаси экани кўплаб ҳадиси
шарифларда таъкидланган.
Фарзанд тарбияси ҳақида жуда кўп
маълумотларни келтириш мумкин. Биз
ушбу мўъжаз мақолада фарзанд
тарбиясига ким масъул эканига урғу
бериб, шу хусусда баъзи мулоҳазаларни
айтиб ўтишни лозим топдик.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй
мўминлар, сизлар ўзларингизни ва
аҳли-оилангизни дўзахдан сақлангизки,
унинг ўтини одамлар ва тошлардир. У
(дўзах) нинг устида қаттиқдил ва
қаттиққўл, (фақат) ўзларига буюрилган
нарсани қиладиган фаришталар
турур” (Таҳрим, 6).
Ушбу оятда мўмин киши ўзи ва оила
аъзоларини Аллоҳга итоа этиш, У Зот
қайтарган ишлардан тийилишга
чақириш орқали жаҳаннам азобидан
қутқариши лозимлиги таъкидланмоқда.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
“ўзларингизни ва аҳли-оилангизни
дўзахдан сақланглар!” оятини тиловат
қилдилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, биз
оиламизни дўзахдан қандай қилиб
сақлаймиз?” дейилди. Шунда у зот:
“Уларни Аллоҳ яхши кўрадиган нарсага
буюрасизлар, Аллоҳ ёмон кўрадиган
нарсадан қайтарасизлар ... Читать дальше »

« 1 2 3 4 5 6 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Qaysi bo'limlarni sevib mutolaa qilasiz ?
Всего ответов: 11
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama