Боин талоқдан кейинги ҳаёт

Shanba23:24


Савол: ассалому алайкум,
менда бир савол бор эди.
“Оила ва никоҳ” саҳифасини
ўқиб чиқдим. Унда катта боин
талоқдан кейин эр-хотин
бирга яшаши учун нима
қилиши айтилмаган экан ёки
умуман бирга яшаш мумкин
эмасми?
Жавоб: бу ерда ҳаммаси баён
қилинган. Муҳтарам
ўқувчимиз тушунмаганлар.
Ўша мақолада “Боин талоқ
икки хил бўлади: кичик боин
талоқ ва катта боин талоқ.
Бир ёки икки марта талоқ
бўлса, кичик боин талоқ
бўлади. Бунда икки тараф
розилиги ва икки гувоҳ билан
никоҳ янгиланиши мумкин.
Ражъий талоқда бўлгани каби,
фақат эрнинг пушаймонлиги
ва қайтиши етарли бўлмайди.
Талоқ учта бўлса, катта боин
талоқ бўлади. Бунда аёл эрга
ҳаром бўлади. Биргаликдаги
турмушлари тугайди. Шу сабаб
талоқ масаласига масъулият
билан ёндашиш, афсус-
надоматга сабаб бўладиган
ишлардан узоқ бўлиш лозим”,
дейилган. Демак, боин талоқ
бир ёки икки марта бўлса, эр
ва хотин хоҳласалар, икки
гувоҳ иштирокида
никоҳларини янгилайдилар.
Агар боин талоқ учтага етса,
хотин бошқа эрга тегиб, у
билан ҳаёт кечириб, сўнг
талоқ қилинган ҳолдагина
аввалги эрига никоҳланиши
мумкин бўлади. Уч талоқдан
кейин, юқоридаги шартни
бажармагунча, эр ва хотин
бир-бири билан яшаши
мумкин эмас. Шу сабаб
“талоқ”, ... Читать дальше »

Жинсий алоқа вақтидаги нопоклик

Shanba23:18


Савол: ассалому алайкум.
Саволим уятли (узр
сўрайман!). Лекин,
билмаганим учун сўрашни
жоиз деб ўйладим. Эркак
киши аёлига жинсий яқинлик
қилганида аёлини тўла
қониқтириш учун қўллари
билан авратига тегса, уни
мастурбация қилса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мусулмон эркак ўз хотинининг
барча аъзоларига қараши,
ҳатто фаржини қўли билан
ушлаши жоиз. Бунга ҳеч
қандай монеълик йўқ. Сабаби
хотини унинг нафсини
қондириш воситасидир. Эркак
ҳам аёли учун худди шундай.
Аммо жинсий алоқа вақтида
эркак бармоғини аёлининг
фаржига тиқиши нафақат
шариат, балки ҳар қандай
соғлом инсон табиати қабул
қилмайдиган нарсадир. Чунки
покиза бармоқни фарж ичига
тиқиш эркакнинг ожизлигига,
бошқа тарафдан нопок ишдан
тап тортмаслигига далолат
қилади. Бармоқ уни айтилган
жойга тиқиш учун берилмаган
одамга. Балки бу ишни
бажариш учун эркаклик
аъзоси бор. Асл эркак бундай
ишни қилишни ўзига ор деб
билади ва жинсий қувватини
кучайтириш ҳаракатида
бўлади (албатта, ўз хотини
учун). Агар жинсий қувват
кучли бўлса, бармоқни ишга
солишга ҳожат қолмайди!
Илгари “эркак аёлининг
жинсий аъзосига қараса
бўладими?” каби саволлар
бериларди. Аммо ҳозирги
авлод вакиллари “жинсий
аъзони ўпиш мумки ... Читать дальше »

Никоҳнинг рукнлари

Shanba23:15


Ҳанафий мазҳабига кўра,
никоҳнинг рукнлари
(шартлари) қуйидагилар:
1. Ижоб ва қабул.
2. Эр.
3. Хотин.
4. Валий.
5. Икки гувоҳ.
Ижоб никоҳланаётган икки
тарафдан бирининг, хоҳ эр,
хоҳ хотин бўлсин, олдиндан
қилган таклифидир.
Қабул иккинчи тарафнинг
таклифини қабул қилиш.
Ижоб ва қабул ўтган замон
феълида ифоадаланади.
Масалан, эркак “сени
хотинликка қабул қилдим”,
аёл эса “сизни эрликка қабул
қилдим”, дейиши лозим. “Сени
хотинликка қабул қиламан
ёки қилмоқчиман” каби
келаси замонни англатувчи
сўзлар билан ифодаланган
никоҳ ҳисобга ўтмайди. Агар
таклиф келаси замонга, қабул
ўтган замонга оид феъл билан
ифодаланса, никоҳ тўғри
бўлади. Никоҳни қайд этувчи:
“Хотинликка қабул
қиласизми?” деганида, эркак
“қиламиз”, эмас, балки,
“хотинликка қабул қилдим”,
дейиши керак.
Ижоб ва қабулда
ишлатиладиган сўзлар
абадийликни англатиши
керак. Вақтинчаликни
ифодаласа бўлмайди. Вақтини
тайин қилиб, фалон ойга,
фалон йилга никоҳландик,
дейилса, никоҳ ботил бўлади.
Исломда муваққат никоҳ ва
мутъа никоҳи ҳаром қилинган.
Араб тилини билмайдиганлар
ижоб ва қабул лафзларини ўз
тилларини айтсалар ҳам
бўлади.
Никоҳда валийнинг бўлиши
шарт. Оиша розийаллоҳу анҳу
... Читать дальше »

Она ва завжанинг оиладаги ўрни

Shanba23:14


Жамиятнинг бўғини бўлмиш
оилаларнинг тинч-тотув,
хонадонларимиз файзли
бўлиши ва турмушимиз
осудалигида муҳтарама
оналаримиз билан бир
қаторда аҳли аёлимизнинг
ҳам ўрни каттадир. Улар
фарзандларимиз тарбиячиси,
бизларнинг меҳрибонимиз ва
суянчиғимиз, кези келганда
доно маслаҳатчимиздир. Хўш,
оналар ва завжалар оилада
муҳим ўринга эга эканлар биз
эркаклар уларга қандай
муносабатда бўлишимиз
керак? Бу иккисидан қай
бирининг ҳаққи улуғроқ? Бу
каби саволларга жавоб топиш
учун муқаддас динимиз
кўрсатмаларига назар
солинса, етарли
маълумотларга эга бўлинади.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻰ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗِﻴﻞَ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﻦْ ﺃَﺑَﺮُّ ﻗَﺎﻝَ: ﺃُﻣَّﻚَ ﻗَﺎﻝَ: ﺛُﻢَّ ﻣَﻦْ
ﻗَﺎﻝَ: ﺃُﻣَّﻚَ ﻗَﺎﻝَ: ﺛُﻢَّ ﻣَﻦْ ﻗَﺎﻝَ: ﺃُﻣَّﻚَ ﻗَﺎﻝَ
ﺛُﻢَّ ﻣَﻦْ ﻗَﺎﻝَ: ﺃَﺑَﺎﻙَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻓِﻲ
ﺍﻷَﺩَﺏِ ﺍﻟْﻤُﻔْﺮَﺩِ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади: “(Бир киши
томонидан:) “Эй Расулуллоҳ,
кимга яхшилик қилай”,
дейилди. У зот: “Онангга”,
дедилар. У: “Кейин кимга
(яхшилик қилай)”, деб сўради.
У зот: “Онангга”, дедилар. У:
“Кейин кимга (яхшилик
қилай)”, деди. У зот яна:
“Онангга”, дедилар. У: “Кейин
кимга (яхшилик қилай ... Читать дальше »

Талоқ турлари

Shanba23:07


Талоқ икки хил бўлади. Булар
сунний талоқ ва бидъий талоқ.
1. Сунний талоқ.
Қуръони карим ва суннатга
мувофиқ ажралишга сунний
талоқ дейилади. Бунда эркак
ва аёл ўртасида жинсий алоқа
бўлган бўлса, ҳайздан кейин
бир талоқ бериши, жинсий
муносабат бўлмаган бўлса,
бир марта талоқ бериши
сунний талоқдир. Бу ражъий
талоқ бўлади.
Сунний талоқнинг учта шарти
бор:
– ҳайз ичида бўлмаслиги;
– ҳайздан поклангач, жинсий
муносабат қилмаган бўлиши
керак;
– фақат бир марта талоқ
қўйиши керак.
Сунний талоқнинг бир қанча
ҳикматлари бор. Биринчидан,
киши талоқ қилишдан олдин
ўйлаш имконига эга бўлади.
Хотинини талоқ қилмоқчи
бўлган одам бир поклик
ҳолида бир талоқ беради,
иккинчи талоқни бергунча
кутади, бир муддат айрилиққа
сабр қила олмаслигини билиб,
пушаймон бўлса, яна хотинига
қайта олади. Шу билан
ортиқча ташвиш ва
оворагарчиликдан қутулади.
2. Бидъий талоқ.
Суннатга зид бўлган талоқ
бидъий талоқдир. Хотинга
ҳайз ҳолида ёки покланиши
билан жинсий муносабатда
бўлиб ёки бир поклик
муддати ичида биттадан
ортиқ берилган талоқ бидъий
талоқ бўлади. Бидъий талоқ
тушса ҳам, уни қилган эр
гуноҳкор бўлади.
Қайтиб уйланиш жиҳатидан
талоқ ражъий ва боин
талоқларга бўли ... Читать дальше »

Уйланишнинг шаръий ҳукми

Shanba23:05


Шариатда уйланишнинг ҳукми
киши жисмоний қуввати, оила
мустаҳкамлигини уддалаши
ва бошқа омилларга кўра беш
хил бўлади. Булар:
1. Фарз.
Уйланишга, оилани боқишга
имкони бор ва хотинга зулм
қилмайдиган, эркаклик
бурчини адо қила оладиган,
уйланмаса, зинога қўл уриши
аниқ бўлган, зинодан
сақланишнинг бошқа
йўлларини топа олмаган
кишининг уйланиши фарз.
Бундай кишилар уйланмай
юрсалар қаттиқ гуноҳкор
бўладилар.
2. Вожиб.
Уйланишга ва оиласини
боқишга лаёқатли, хотинга
зулм қилмайдиган, уйланмаса,
зинога қўл уриш хавфи бор
кишилар уйланиши вожиб.
Бундай кишилар ҳам
уйланмасалар гуноҳкор
бўладилар.
3. Суннат.
Уйланмаса ҳам ўзини зинодан
сақлай оладиган, уйланса,
оилани боқишга ва хотинига
зулм қилмасликка қодир
кишиларнинг уйланиши
суннат. Бундай кишилар
улансалар савобга
эришадилар.
4. Ҳаром.
Уйланса, хотинини боқа
олмайдиган, жинсий алоқага
лаёқатсиз, оилада адолат қила
олмайдиган кишиларнинг
уйланиши ҳаром. Сабаби бу
билан аёлларга зулм қилинган
бўлади.
Жинсий алоқага қодир, аммо
уйланишга маблағи йўқ
йигитларга қодир
бўлгунларига қадар рўза
тутиш тавсия этилади.
Агар бир кишида никоҳ
ҳукмининг фарз ва ҳаром
бўлиши жамланиб қол ... Читать дальше »

Исломий тўй қандай бўлади?

Payshanba01:20


Савол: ассалому алайкум.
Менинг икки саволим бор эди:
1. Исломий тўй қандай
бўлади? 2. Агар фақат аёллар
бўлса, музиқа ва рақсга рухсат
борми?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Никоҳ тўйи ҳақида бир қанча
ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﻣِﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﺍﻟﺰُّﺑَﻴْﺮِ ﻋَﻦْ
ﺃَﺑِﻴﻬِﺄَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﺃَﻋْﻠِﻨُﻮﺍ ﺍﻟﻨِّﻜَﺎﺡَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Омир ибн Абдуллоҳ ибн
Зубайр отасидан ривоят
қилишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Никоҳни
эълон қилинглар!” деганлар
(Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий
ва Табароний ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Бу ҳадисда йигит ва қиз оила
қурганида уларнинг
тўйларини халққа эълон
қилиш айтилмоқда. Зеро, икки
ёш турмуш қурганини ошкор
қилинмаса, одамлар турли
гап-сўзлар тарқатиши мумкин.
Мана шундай миш-мишлар
олдини олиш учун никоҳни
одамларга эълон қилиш
керак. Бу валийма – тўй қилиш
билан амалга оширилади.
ﻋَﻦْ ﻣُﺤَﻤَّﺪِ ﺑْﻦِ ﺣَﺎﻃِﺐٍ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻓَﺼْﻞُ ﻣَﺎ
ﺑَﻴْﻦَ ﺍﻟْﺤَﻼﻝِ ﻭَﺍﻟْﺤَﺮَﺍﻡِ ﺍﻟﺪُّﻑُّ ﻭَﺍﻟﺼَّﻮْﺕُ
ﻓِﻲ ﺍﻟﻨِّﻜَﺎﺡِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Муҳаммад и ... Читать дальше »

Хотин жинсий алоқага рози бўлмаса...

Yakshanba23:51


Савол: ассалому алайкум! Мен
хотинимни яхши кўраман,
лекин ўртамизда тез-тез
келишмовчилик бўлиб туради.
Бунинг асосий сабаби, мен
хоҳлаган пайтда бирга
бўлишни истамайди. Ҳатто
икки ойлаб бирга бўлмаган
вақтларимиз бўлган. Бу менга
қаттик таъсир қилади: уйда ва
ишда асабийлашиб юраман.
Бошқа аёлга борсаммикан,
деб ўйлайман. Нима қилишни
билмайман. Маслаҳат беринг!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Бу нарса эр ва хотин бир-
бирларининг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини
билмасликларидан келиб
чиқиши мумкин.
Аслида хотин соғлом бўлса,
эрини жинсий алоқадан ман
қилмаслиги, эри қачон бунга
хоҳиш билдирса, унинг
истагини бажо келтириши
лозим. Бу ҳақида кўплаб
ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻌَﻦْ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﺫَﺍ
ﺩَﻋَﺎ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗَﻪُ ﺇِﻟَﻰ ﻓِﺮَﺍﺷِﻪِ ﻓَﺄَﺑَﺖْ ﺃَﻥْ
ﺗَﺠِﻲﺀَ ﻟَﻌَﻨَﺘْﻬَﺎ ﺍﻟْﻤَﻠَﺎﺋِﻜَﺔُ ﺣَﺘَّﻰ ﺗُﺼْﺒِﺢَ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Агар эр ўз хотинини
тўшагига чақирса ва у
келишни инкор қилса,
фаришталар тонг отгунча
ўша аёлга лаънат
айтади” (Бухорий, Муслим, Абу
Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон
ри ... Читать дальше »

Odnoklassniki.RU da oshkora ZINO ....

Juma23:14


Diqqat buni o'qishingizni talab qilaman.... Odnoklassniki.RU saytida muhokamalarda , gruppalarda quyidagi so'zga ko'zingiz tushishi ko'payib bormoqda: "Realniy sexga qiziqadiganlarni real hayotda qondiraman, eridan ajrashkan kenyashkalar yoki sexga qiziquvchi qizlarni lichkada kutaman.... Hammasi sir bo'lib qoladi , agar uyalsangiz SALOM yoki JONIM deb yozsangiz tushunib olaman....." va shunga o'hshash so'zlar ... Astag'firulloh insonlar qayoqqa qarab ketyapti ?? Jahannamgami yoki jannatgami ? Ular jannatdagi "HUR QIZLARGA" qiziqishmasmikin a? Bir kun payg'ambarimiz (s.a.v) ni oldilariga bir kishi kelib: "Ey Allohning Elchisi men ZINO qilishni hohlayman" dedi , shunda Rosululloh s.a.v javob qildilar: O'z onang bilan Zino qilishni hohlaysanmi ? Yoki o'z opang bilan zino qilishnichi, yoki o'z qizing bilan zino qilishni hohlarsan deganda savol bergan kishi javob qildi: Aslo Rosululloh s.a.v hohlamayman ! Payg'ambarimiz s.a.v: Shunday ekan ular ham kimnidur qizi , kimnidur onasi kimnidur opasi dedilar. Shundan keyin savol bergan kishi qalbida zinodanda yomon ko'rgan amali bo'lmadi.... Ey birodar o'sha so'zni yozishdan avval o'ylanib ko'rchi, agar o'sha yozganingni o'z onanga yozsang qay ahvolga tusharding , opanga yozganingdachi? Yoki o'z farzandinga yozganingdachi ? Hirs va orzu havasga berilmagin zinhor . Tavba qil hozir ham kechmas , tavba qil birodar tavba, chunki Alloh kechirimli zot ! Ul zot albatta kechiradi. Qizlar hursand bo'lmang sizlarga ham bu gap tegishli , turmushda ... Читать дальше »

Ҳайз пайтида жинсий яқинлик килдим...

Juma00:33


Ассалому алайкум, муҳтарам
Шайх Ҳазратлари!
Уйланганман, турмуш ўртоғим
сафарга чиқиб, бир неча
кундан кейин келди. Қайтиб
келган куни тунда яқинликни
таклиф қилган эдим, ҳайз
кўрганлигини айтиб рад қилди.
Мен ҳам бунга рози бўлиб
ухлаб қолдим. Кейин уйқуда
яқинлик қилишга ҳаракат
қилибман. Жинсий алоқа
қилишни якунига етказишдан
аввал уйқум сал ёзилиб,
хотинимнинг ҳайзда эканлиги,
бу ишни қилмаслик
кераклигини ўйлаганим эсимда,
лекин ўзимни тўхтата олмадим.
Катта гуноҳ иш қилганлигимни
билиб қийналяпман.
Билишимча, ҳайз кўришни
бошлаганига 10 кун бўлмаган.
Қилган ишимдан жуда
пушаймондаман.
Бу ҳолда никоҳ бузилади деб
ҳам эшитгандай бўляпман, шу
тўғрими? Бу ишнинг ҳукми
нима бўлади? Энди каффороти
учун нима қилишим керак?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому-алайкум.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир
роҳманир роҳийм.
ҲАЙЗ ПАЙТИДА ҚИЛИНГАН
ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИКНИНГ
КАФФОРОТИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам ҳайзли ҳолдаги
хотинига жинсий яқинлик
қилган шахс ҳақида:
«Бир динор ёки ярим динор
садақа қилади», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят
қилишган.
Ислом шариатида ҳайз кўриб
турган аёлга жинсий яқинлик
қилиш манъ этилга ... Читать дальше »

Муслималар учун энг муҳим ўн қоида

Juma00:33


1. Турмуш ўртоғингиз учун
жозибадор бўлинг.
Ўз турмуш ўртоғингизни
кўнглига йўл топишда Аллоҳ
томонидан берилган
гўзалликдан фойдаланинг.
2. Уни яхши кафиятда кутиб
олинг
Тасаввур қилинг, эрингиз
чиройлик кийиниб олган аёл,
меҳр билан тайёрланган таом,
гўзал тарбияли болалар кутиб
ўтирган покиза уйга кириб
келди - буларнинг хаммаси
эрингизнинг сизга мухаббати
ошишига хизмат килмайдими?
Энди иккинчи тараф бунга
жавобан нима килишини
тасаввур килаверинг.
3. Жаннат хурларининг
таърифларини кўриб чиқиб,
уларга ўхшашга харакат
қилинг.
Қуръон ва Хадисларда жаннат
аёлларини ипакдан булган
либослар кийишганлиги,
кўзлари катта, тим қора
эканликлари, эрига куйлаб
беришлари в.х.к. каби маълум
сифатлари билан таърифлаган.
Эрингиз учун ипак либосларни
кийиб, кўзларингиз
"каттайиши" учун қовоғингизга
тенлар қўйиб, эрингизга куйлаб
беринг.
4. Уйингизда тақинчоқларни
тақиб, ясаниб юринг.
Қизлар ёшлигиданоқ Қуръонда
сифатланганидек зираклар
тақиб, чиройлик кийимлар
кийиб, ясаниб юришади. Хотин
булиб, эрингиз учун ясаниб,
чиройлик кийимлар кийиб
юринг.
5. Эрингиз билан хазил қилинг,
ўйнашинг.
Шу ўринда бир сир: эркаклар
хазил килиб турадиган, беғубор
аёлларга талп ... Читать дальше »

Аёл қўли билан эрини истимно қилса бўладими?

Payshanba01:49


Савол: аёл эрининг
манийсини тушириши
мумкинми?
Жавоб: бисмиллаҳ,
валҳамдулиллаҳ, вас-солату
вас-саламу ъала росулиллаҳ!
Жумҳур уламоларга кўра, эр ўз
закарини ўйнаб истимно
қилиши ҳаромдир. Аммо (saboq.org saytidan olingan) аёлининг қўли билан маний
чиқаришида бирон кароҳат
йўқ, дейилади. Бунга қуйидаги
оят далил қилинади: “Улар
авратларини (ҳаромдан-
зинодан) сақлагувчи
кишилардир. Магар ўз жуфти
ҳалоллари ва қўлларидаги
чўриларидангина
(сақламайдилар). Бас, улар
маломат қилинмаслар. Энди
ким шундан ўзгани (яъни,
зино ва Ислом шариатида
ҳаром қилинган бошқа
нарсаларни) истаса, бас, ана
ўшалар ҳаддан
ошгувчилардир” (Мўминун,
5-7).
Ушбу оятга кўра, мусулмон
банда фақат никоҳидаги
хотини ё бўлмаса чўриси
билангина жинсий алоқа
қилиши жоиз. Бундан
бошқаси ҳаддан ошиш
саналади. Жинсий муомала
бобида ҳаддан ошган
бандалар маломат қилинади.
“Иқнаъ” китоби муаллифи:
“Эркак ўз хотинидан хоҳлаган
вақтида ва истаган суратда
ҳузурланиши жоиз. Фақат олд
тарафдан келиш шарти билан.
Шунингдек, эр хотинининг
қўли билан истимно қилса
бўлади”, деган.
Ибн Ҳажар Ҳайтамий
“Туҳфатул-муҳтож”да:
“Эркакнинг ўз қўли билан hazon.ru saytidan olingan жимоъсиз ҳолда истимно
қилиши ҳаромд ... Читать дальше »

Оғизга яқинлик қилиш

Payshanba01:48


Савол: эр аёлининг оғзига
яқинлик қилса ва бўшанса
бўладими? (Бу савол бир аёл
тарафидан берилган ва унинг
жавобини жуда истиҳола
билан келтирмоқдамиз! –
таҳририят).
Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамду
лиллааҳ! Бу саволни
беришнинг ўзи жуда уятли.
Банда ҳайвон эмаски, нима
қилиб бўлса ҳам нафсини
қондиришни ўйласа!
Ҳазрати инсон боласи поклик
нима, ҳалол ва ҳаром
нималигини ажратиб олиши,
бавл, мазий, вадий ва маний
каби нарсалар нопок экани,
булар оғиз у ёқда турсин,
ҳатто қўл ва либосни ҳам кир
қилишини тушуниб етиши
керак.
Сўнгги вақтларда мана шу
каби саволлар жуда кўпайиб
қолди. Назаримизда, бунинг
асосий иккита сабаби бор.
Булар:
1. Турли фаҳш ишлар
тасвирланган киноларни
кўриш ва улардан
“илҳомланиш”. Бу иш
мусулмон банда учун
ҳаромдир. Аллоҳ ва охират
кунига имон келтирган банда
бундай нарсалардан узоқ
юриши керак. Жинсий
муомалада ғайридин Европа
халқларига кўр-кўрона тақлид
қилаётганлар охиратдаги
оқибатлари ҳам уларникига
ўхшаб қолишидан
қўрқсинлар!!!
2. Баъзи “муфтий” ва
“олим”ларнинг бу иш
жоизлигига фатво бераётгани.
“Мухлис.уз” сайтига бир савол
келди. Унда: “Фалон сайтда бу
иш жоизлиги айтилибди. Сиз
шунга нима дейсиз?”
дейилган. ... Читать дальше »

Жинсий алоқа вақтидаги нопоклик

Payshanba01:29


Савол: ассалому алайкум.
Саволим уятли (узр
сўрайман!). Лекин,
билмаганим учун сўрашни
жоиз деб ўйладим. Эркак
киши аёлига жинсий яқинлик
қилганида аёлини тўла
қониқтириш учун қўллари
билан авратига тегса, уни
мастурбация қилса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мусулмон эркак ўз хотинининг
барча аъзоларига қараши,
ҳатто фаржини қўли билан
ушлаши жоиз. Бунга ҳеч
қандай монеълик йўқ. Сабаби
хотини унинг нафсини
қондириш воситасидир. Эркак
ҳам аёли учун худди шундай.
Аммо жинсий алоқа вақтида
эркак бармоғини аёлининг
фаржига тиқиши нафақат
шариат, балки ҳар қандай
соғлом инсон табиати қабул
қилмайдиган нарсадир. Чунки
покиза бармоқни фарж ичига
тиқиш эркакнинг ожизлигига,
бошқа тарафдан нопок ишдан
тап тортмаслигига далолат
қилади. Бармоқ уни айтилган
жойга тиқиш учун берилмаган
одамга. Балки бу ишни
бажариш учун эркаклик
аъзоси бор. Асл эркак бундай
ишни қилишни ўзига ор деб
билади ва жинсий қувватини
кучайтириш ҳаракатида
бўлади (албатта, ўз хотини
учун). Агар жинсий қувват
кучли бўлса, бармоқни ишга
солишга ҳожат қолмайди!
Илгари “эркак аёлининг
жинсий аъзосига қараса
бўладими?” каби саволлар
бериларди. Аммо ҳозирги
авлод вакиллари “жинсий
аъзони ўпиш мумки ... Читать дальше »

Истимно (кафтаки) ҳукми

Payshanba01:27


Савол: ассалому алайкум,
Одилхон қори ака. Менинг
исмим А. Ёшим 23 да. Баъзи
сабабларга кўра, Аллоҳ насиб
қилса 25 ёшда
уйланмоқчиман. Аллоҳга
шукр, имконим борича 5
маҳал намозни ўқийман,
Рамазон ойида рўза тутаман,
қўлимдан келганча
яқинларимга яхшилик
қиламан. Ёмон иллатлардан
узоқ юриб, яхши инсонлар
билан мулоқотда бўлишни,
қисқасини айтганда, Аллоҳ
буюрган амалларни бажариб,
У Зот қайтарган ишлардан
тийилиб юришга ҳаракат
қиламан. Аммо ҳаётимда бир
муаммо бор. Гарчи аёлларга
бориб зино қилмасам-да,
15-20 кунда бир сунъий
равишда шаҳватимни
қондириб тураман. Бу ҳолат
баъзан уйқудалигимда ҳам
содир бўлиб туради. Яқинда
бир саҳифада олатини қўли
билан ўйнаши ҳам худди зино
каби гуноҳ экани ва бунинг
оқибатлари кейинчалик ҳам
яхши бўлмаслиги ҳақида ўқиб
қолдим. Шу гап тўғрими? Мен
қандай йўл тутишим керак?
Илтимос, бу ишнинг олдини
олиш ва тавба қилишим учун
қандай маслаҳат бера оласиз?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Жинсий шаҳватни қўл билан
қондириш, қўл ёрдамида
маний чиқариш араб тилида
“истимно”, форс тилида
“кафтаки” дейилади.
Истимно ҳаром ишдир. У
билан рўза очилади ва ғусл
қилиш вожиб бўлади.
Истимно қўл билан ёки ... Читать дальше »

« 1 2 ... 6 7 8
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama