Оила жанг майдони эмас

Chorshanba00:30


Оила жамият негизи. Унинг соғлом ва
мустаҳкам бўлиши жамият тараққиётига
асос бўлади. Шу нуқтаи назардан ўсиб
келаётган ёш авлод онгу шуурида оила
тушунчасини шакллантириш алоҳида
аҳамиятга эга. Айтмоқчи бўлган
фикрларимизни бежиз “Оила жанг майдони
эмас” деб номламадик. Боиси, баъзи ёшлар
томонидан муқаддас оила даргоҳи жанг
майдонига менгзалиши ачинарли ҳол.
Оилавий муносабатлар доимо
икки тарафдан – эрдан ҳам, хотиндан ҳам
маълум қурбонликларни талаб қилади.
Лекин тарафлар худбинлик қилса-чи? Ҳеч
ким қурбонлик беришни истамаса-чи? Унда
оила жанг майдонига айланади. Эр-хотин
“Ким кучли?” мусобақасига киришади. Эр
улфатларига оилада эришган “ғалабалари”
ҳақида оғиз кўпиртирса, хотин эса бу
беллашувда қандай макрлар билан ютиб
чиққанидан гапиради. Аҳвол шу тарзда
давом этса, ўттиз йилдан сўнг нима
бўлади? Агар оила араваси базўр юришда
давом этса ҳам турмуш дарсларини олган
эр ва хотин ортга боқиб пушаймон бўлади.
Қўлларида турган бахтли бўлиш имконини
бой бериб, ҳаётларини ким учун
яшаганларини тушунмай афсус чекадилар.
Ҳаёт – сизнинг ҳаётингиз, уни ўз
қўлингиз билан қурмоғингиз даркор. Ҳеч
нарса ўз-ўзидан келмайди, шу қатори бахт
ҳам. Бир замонлар ёнингиздаги инсонни
бахтли қилишни орзулаганингизни эсланг.
Ўзингиз ҳам бахтга лойиқ эканингизни ҳис ... Читать дальше »

'' Йигитлар бокирами ёки кизларми ??''

Seshanba23:20


Бир неча йиллар олдин
телевидения орқали ва
интернетда "Бокиралик юки”
номли
бир фильм омма эътиборига
ҳавола қилинди. Бунинг
оқибатида кўп норозиликлар
ва фикр мулоҳазалар
билдирилди. Савол жавоблар
бўлди. Ҳамма бу фильмдан
кўзланган мақсадни ва унинг
оқибатини билди. Бу фильм
ижодкорлари маҳкамага
тортилди. Унинг яратилишинг
асосий сабаби шу эдики.
Қадимдан қон қонига сингиб
кетгган, ҳатто диндан анча
узоқ бўлганлар ҳам бокира
бўлмаган қизга
уйланишликни ор деб
биладиган бизнинг ўзбек
халқимизга бокирасизликни
тарғиб қилиш эди. Яъни
тўйдан олдин келин бўлмиш
қизнинг қиз бўлишини нима
кераги бор, ўшанингсиз ҳам
қанчадан қанча халқлар оила
қуришаяптику. Ундан кўра
анча тажрибалисига уйланган
маъқулмасми, каби ғояларни
тарғиб қилиш эди. Биз бу
фильм ва унинг ёмонлиги
ҳақида гапирмоқчи эмасмиз.
Юқорида айтилганидек у
ҳақда улуғларимиз етарли
жавобларни бериб қўйишган.
Биз эса ўша бокираликнинг
ҳозирги ҳаётимиздаги аҳволи
ҳақида бир оз
гаплашмоқчимиз. Боя
айтганимиздек бизнинг
халқимизда тўйдан олдин
қизнинг ҳамма тарафидан
кўра бокиралиги муҳим бўлиб
қолган. Бу бизнинг Ислом
дини орқали шакллаган
ақидамиз, урфимиз. Чунки
қадимдан маълумки бизнинг
ю ... Читать дальше »

Уйланишдан қўрқадиган йигитлар

Payshanba01:21


Қолаверса, кишининг бахти, хотиржамлиги
ва шодлиги энг аввало унинг оиласи билан
боғлиқ. Оилавий бахт — кишининг
жамиятдаги ўрни, мавқеъини белгилаш
билан бир қаторда, унинг узоқ ва соғлом
ҳаёт кечиришини ҳам кафолатлайди. Ҳеч
эътибор берганмисиз, нотаниш давраларга
тушиб қолганимизда ёки дўсту биродарлар
билан учрашиб қолганимизда дастлабки
савол-жавоблар оила ва фарзандлар
билан боғлиқ бўлади:
— Турмуш қурганмисиз?..
— Фарзандлардан нечта?..
Иш, ўқиш, жамиятдаги бошва ютуқлар
кейинги ўринларда сўралади. Башарти,
оилавий ҳаёти тугал-тўкис бўлмаган
кишининг карьераси, ишдаги мавқеъи
баланд бўлган тақдирда ҳам, элимиз
ундайларни ёқламайди. Тўғри, касб-кори
ортидан обрў топиш яхши, аммо болажон
ўзбек халқи бахт деганда ўғил-қизли
хонадонни, эрига бош эгиб хизматга
шайланган аёли, аҳли аёлига меҳрибон
бўлган эркаги бор оилани тушунади.
Бежизга ўзбегимиз “Йигитнинг келинчаги,
аёлнинг беланчаги бўлсин” деб ният
қилмайди.
Замонамизга келиб хорижий
мамлакатларнинг ўзига хос “маданият”и
таъсирида айрим йигит-қизларимиз
дунёқарашида миллийлигимизга ёт
қарашлар шаклланяптики, пировардида
айримлар “карьера қилишим керак, ўзимни
ўнглаб олишим керак” деган баҳоналар
билан турмуш қуришни пайсалга солишни
ўрганганлар. Уларнинг фикрига кўра оила
... Читать дальше »

Аёл машғул ё чарчаган ҳолда бўлса, эрининг қўшилиш истагини рад қилиши мумкинми?

Payshanba01:20


Савол: Аёл машғул ё чарчаган ҳолда бўлса,
эрининг қўшилиш истагини рад қилиши
мумкинми?
Жавоб: Йўқ, нима билан машғул бўлишидан
қатъи назар, уни рад этиши мумкин эмас.
Ҳадиси шарифда бундай дейилади: «Эри
ҳожатига чақирганида аёл нон ёпаётган
бўлса ҳам, келсин». Зеро, унинг эри билан
машғул бўлиши энг муҳим ишдир. Агар
чарчаган бўлса ҳам, мумкин қадар эрига
муомала қилиши керак.

Оилали аёлга уйланган кишининг

Payshanba01:09


Савол: ассалому алайкум, қори ака. Эри
бор аёлга уйланган кишининг ҳукми
қандай?
Жавоб: ва алайкумус салом. Аллоҳ таоло
шундай деган: “Қўлингизга мулк бўлиб
тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам
(ҳаром қилинди)” (Нисо сураси, 4-оят).
Эри бор аёлга уйланиш ҳаром. Бу зинодир.
Эри ўлган ва эридан ажралиб, ҳали иддаси
тугамаган аёл ҳам эрли ҳисобланади.
Хуллас, эри бор аёлга уйланиш
вақтинчалик ҳаром. Агар унинг эри ўлса
ёки эридан ажрашиб, иддаси тугаса, кейин
унга уйланиш жоиз бўлади. Валлоҳу
аълам!

Никоҳсиз яшаётганлар ҳақида

Payshanba01:07


Савол: ассалому алайкум. Мен сизни яна
безовта қиляпман. Агар фақат тўй
қилиниб, ош берилиб, лекин никоҳ
ўқилмаган бўлса, улар эр-хотин
ҳисобланадими? Шундай шароитда
яшаётган эр-хотинлар гуноҳ иш қилаётган
бўлишадими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Қуруқ тўй
қилишнинг ўзи етарли эмас. Агар шаръий
никоҳ ўқилмаган бўлса, улар эр-хотин
ҳисобланмайди. Ҳар сафар бирга
бўлганида, зино қилганлик гуноҳи
ёзилаверади. Зино жуда ҳам оғир гуноҳ!
Дарров тавба қилиб, хатони тўғрилаш
керак. Зудлик билан! Ҳозироқ!

Сафардан кейин никоҳни янгилаш керакми?

Payshanba01:07


Савол: ассалому алайкум, ҳурматли
домла. Сизга бир саволимиз бор эди: бир
дўстим ишлаш мақсадида бошқа юртга
кетган эди. Оиласини, яъни икки нафар
фарзанди ва аёлини ташлаб кетганди.
Энди бир йилдан ошиқ вақт ўтиб уйига
қайтиб келгач, яна янгидан никоҳ
ўқитишим керак экан деб ўйлаб юрибди.
Шу жоизми? Илтимос, батафсил жавоб
берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом. Эр ва хотин
ўртасидаги никоҳ шартномаси жуда
мўътабар бўлиб, бу арзимас сабаблар
билан бузилавермайди. Чунончи, эр
сафарда 6 ой ёки йиллаб қолиб кетиши
орадаги никоҳга зиғирча ҳам таъсир
кўрсатмайди. Никоҳ фақат эрнинг талоқ
қилиши ёки баъзи ҳолларда қозининг
ҳукми билангина бекор қилиниши мумкин.
Аввало, оиласини ташлаб, ўзга юртларда
ойлаб, йиллаб қолиб кетиш мўмин киши
учун тўғри эмас. Шундай бўлган тақдирда,
эр ва хотин ўртасидаги никоҳ давом
этаверади, уни янгилаш шарт эмас.
Валлоҳу аълам!

Нафсни тийиш чегараси

Payshanba01:01


Савол: ассалому алайкум! Одилхон қори
ака, мен бу саволни беришдан аввал жуда
иккиландим. Чунки, биринчидан, бу
шахсий савол. Иккинчидан, буни
ғайриоддий савол деб ўйладим. Лекин
бошқа чорам қолмади. Қори ака, сизнинг
тиббиёт ҳақида ҳам мақолаларингиз бор.
Шунинг учун бу саволга жавоб бера
оласиз деб ўйладим. Беодоблигим учун
узр! Мен кўпинча порнографик киноларни
жуда кўп томоша қилардим (Аллоҳ
кечирсин). Интернетга қизиққанимдан сўнг
сизнинг мана шу сайтингиз ва Ислом.уз
порталидаги мақолаларини ўқиб,
хаётимда жуда катта ўзгариш пайдо
бўлди. Чунки мен қилаётган иш
нотўғрилигини англаб етдим ва тамоман
ҳаётим ўзгариб намозни вақтида жамоат
билан масжидда ўқийдиган бўлдим. Аҳли
илмлар билан бирга юриб илмга
қизиқишим ортди. Аллоҳга шукр, буларда
сизнинг ҳам ҳиссангиз бор. Шундан сўнг
ўз-ўзидан аввалги фаҳш ишларимни
ташладим. Аввал кўчада аёлларга кўзим
тушса, жуда шаҳватим қўзғарди. Лекин
ҳозир кўча-кўйда юрсам аёлларга кўзим
тушса, баъзида очиқ расмларга кўзим
тушса (буни синаб кўрдим ҳам) умуман
шаҳватим қўзғамай қолди. Ишонасизми,
умуман қизиқишим қолмабди. Қори ака,
жуда қўрқиб кетяпман. Уйлансам панд
бермасмикин? Нима қилай? Шифокорга
борайми? (Жуда уяляпман шифокорга
боргани) Ёки маълум вақтдан кейин яна
изига тушиб кетармикин? Илтимос ... Читать дальше »

Жинсий алоқа вақтида бола уйғониб қолса...

Payshanba00:58


Савол: ассалому алайкум. Жинсий алоқа
пайтида фарзандим йиғлаб қолди. Шу пайт
аёлим фарзандимга қараса бўладими?
Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Болани
эмизса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Жинсий алоқа
вақтида болани бошқа хонага олиб чиқиб
туриш афзал. Сабаби у бирон нарсани
кўриб англамагани билан қулоғи эшитади.
Шундан эҳтиёт бўлиш керак. Агар ногаҳ
кўриб қолса, унга таъсир қилиши мумкин.
Агар эр ва хотин жинсий яқинлик
қилганларидан кейин уларнинг эмизикли
боласи уйғониб қолиб, орада ғусл қилишга
фурсат бўлмаса, аёл ғусл қилгунича бола
қаттиқ йиғлаб қолиш хавфи бўлса,
кўкрагини яхшилаб ювиб боласини эмизса
бўлади. Бунда қўл, оғиз-бурун ва юз ҳам
ювиб олинади.
Жунуб аёлнинг фарзандини овитиши ёки
уни эмизиши мумкинлиги зарурат
юзасидандир. Ғусл қилгандан сўнг
боласини эмизиши афзал.
Эр ва хотин жинсий алоқа учун бола яхши
ва узоқроқ ухлайдиган вақтни ихтиёр
қилишлари лозим. Шунда ўзлари ҳам
ноқулай ҳолатга тушмайди, болалари ҳам
безовта бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Уйланишдан олдин қизни синаш

Payshanba00:55


Савол: ассалому алайкум. Саволим
шундан иборат: мен бир қизга уйланмоқчи
бўлсам, уни синаб кўриш ва қандай
қизлигини билиш учун телефон рақамини
ўртоғимга берсам бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Қиз боланинг
иффатини синашнинг бундан бошқа йўли
йўқми?! Наҳотки, уни дўстингиз билан
гаплаштириб кўришингиз шарт бўлса?!
Шариатда уйланишдан олдин гувоҳлар
иштирокида қизни кўришга рухсат
берилган. Аммо йигитнинг ўртоғи ҳам
гаплашиб кўрсин, дейилмаган. Валлоҳу
аълам!

Ёш болаларни ўпиш мумкинми?

Juma00:50


Савол: ассалому алайкум. Қори ака, яна
бир савол: ёш болаларни эркалаб, меҳр-
шафқат юзасидан ўпиш мумкинми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Ёш
болаларни меҳр-шафат кўрсатиш
маъносида ўпиш жоиз. Бунга етарли
ҳужжатлар бор.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻠَﻤَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺃَﻥَّ ﺃَﺑَﺎ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺒَّﻞَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺍﻟْﺤَﺴَﻦَ ﺑْﻦَ ﻋَﻠِﻲٍّ
ﻭَﻋِﻨْﺪَﻩُ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ ﺑْﻦُ ﺣَﺎﺑِﺲٍ ﺍﻟﺘَّﻤِﻴﻤِﻲُّ ﺟَﺎﻟِﺴًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ: ﺇِﻥَّ ﻟِﻲ
ﻋَﺸَﺮَﺓً ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻮَﻟَﺪِ ﻣَﺎ ﻗَﺒَّﻠْﺖُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺃَﺣَﺪًﺍ ﻓَﻨَﻈَﺮَ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺛُﻢَّ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻻ ﻳَﺮْﺣَﻢُ ﻻ ﻳُﺮْﺣَﻢُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ .
Абу Салама ибн Абдураҳмондан ривоят
қилинишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
шундай деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Ҳасан ибн Алини ўпдилар.
У зот ҳузурларида Ақроъ ибн Ҳобис
Тамимий ўтирганди. Ақроъ: “Менинг ўн
нафар фарзандим бор. Аммо улардан
биронтасини ҳам ўпмайман”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
унга қарадилар ва: “Ким раҳм қилмаса унга
ҳам раҳм қилинмайди!” дедилар” (Бухорий,
Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий
ривояти).
Ушбу ривоятга кўра, ёш болаларни ўпиш
жоиз, балки суннатдир.
“Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм
қилинмайди”, дейилишидан ... Читать дальше »

Зинокор аёлга уйланиш ҳукми

Juma00:49


Савол: ассалому алайкум. Саволим
шундан иборат, эркак киши бир аёл билан
зино қилиб, кейин унга уйланса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак бирон
аёл билан зино қилган бўлса, уларнинг
никоҳи тўғри бўлишида ҳеч қандай
ихтилоф йўқ. Лекин бунда икковлари ҳам
тавба қилиб, тўғри йўлга киришлари
керак. Аммо никоҳга олувчи у билан зино
қилмаган бўлса, уламолар бу борада
ихтилоф қилишган. Шофеъий, Молик,
Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Юсуф ва Зуфар:
“Бундай никоҳ тўғри эмас”, дейишган.
Аммо Абу Ҳанифа ва Муҳаммадлар
наздида зинокор аёлга уйланиш тўғри
бўлади.
Аллоҳ таоло шундай деган: “Зинокор
эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага
уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор
эркак ёки мушрик уйланади. Ва бу (яъни,
зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга
ҳаром қилингандир” (Нур, 3).
Саҳиҳ қавлга кўра, бу ердаги “уйланиш-
никоҳланиш”дан мурод “зино қилиш”дир.
Шунда оятнинг маъноси қуйидагича
бўлади: “Зинокор эркак фақат зинокор
аёл ёки мушрика билан зино қилади. Бу
қабиҳ ишни осий зинокор аёл ёки унинг
ҳаромлигини тан олмайдиган мушрика аёл
содир этади. Зинокор аёл билан ўзига
ўхшаган зинокор эркак ёки зинонинг
ҳаромлигини эътироф этмайдиган мушрик
зино қилади. Зино Аллоҳ ва охират кунига
имон келтирган мўмин бандалар учун
ҳаромдир.
Ибн Аббос розияллоҳу а ... Читать дальше »

Келин-куёв қандай бўлиши керак?

Juma00:48


Савол: Ҳар бир вояга етган йигит-қиз ўзига
муносиб жуфти ҳалол учратишни орзу
қилади. Мусулмон йигит ёки қиз ўзига
жуфт танлаганида нимага эътибор бериши
керак?
Жавоб: Ўсмир йигит ва қиз балоғат ва
етуклик ғунчалари очилаётган пайтда,
куни келиб ўзига жуфт бўлажак умр
шеригининг сифатларини хаёлан белгилай
бошлайди.
Инсонларнинг бу сифатларга қарашлари
тарбияларига кўра турличадир. Кимдир
шаклий сифатларни – бўй, ранг ва кўз
шаклларини шарт деб белгиласа, бошқа
биров мол ва бойликка эътибор беради.
Яна бири бўлажак жуфтининг обрў-
эътиборига, насабига диққат қилади.
Ҳақиқатда бу сифатларнинг барчаси
матлуб ва марғуб. Унга эга бўлган жуфтни
излашга тўсиқ йўқ. Аммо бу сифатларнинг
ҳаммасидан яхшироқ ва фойдалироқ бир
сифат ҳам бор. У диёнат сифатидир.
Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилишган:
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) айтдилар: «Аёлга моли, обрўйи,
жамоли ва дини учун уйланилади.
Диёнатли аёлга эриш, қўлинг тупроққа
ёпишгур!» Бу диёнатли аёлдан бошқа аёлга
уйлансанг, пушаймон бўласан,
деганларидир.
Бинобарин, йигитнинг мақсади диёнатли
қизга уйланиш бўлиши керак. Агар қиз
диёнатли бўлиб, устига мол, обрў ва
гўзаллик соҳибаси ҳам бўлса, жуда яхши.
Аммо мол, обрў ва гўзаллик эгаси бўлса-ю, < ... Читать дальше »

Алдагани бола яхшими?

Juma00:47


Ёлғончилик жамият ҳаётини издан
чиқарувчи, келажак авлод тарбиясига
салбий таъсир кўрсатувчи иллатдир.
Маълумки, муқаддас динимиз Исломда
ёлғон гапиришдан қайтарилган. Жумладан,
ёлғончи алдашда давом этаверса, Аллоҳ
даргоҳида “каззоб” деб ёзиб қўйилиши
таъкидланган.
Шундай кишилар борки, улар ёши
катталар билан муомалада рост гапириб,
ўзлари билиб-билмай болаларни
алдайдилар. Сабаби болаларни алдашга
жуда енгил нарса деб қарайдилар. Аслида
катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ
бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди
шундай гуноҳ ёзилади. Расули акрам
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада
бизларни огоҳлантирганлар.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺎﻣِﺮٍ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺩَﻋَﺘْﻨِﻲ ﺃُﻣِّﻲ ﻳَﻮْﻣًﺎ ﻭَﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻋِﺪٌ ﻓِﻲ ﺑَﻴْﺘِﻨَﺎ ﻓَﻘَﺎﻟَﺖْ: ﻫَﺎ ﺗَﻌَﺎﻝَ ﺃُﻋْﻄِﻴﻚَ
ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻭَﻣَﺎ ﺃَﺭَﺩْﺕِ ﺃَﻥْ
ﺗُﻌْﻄِﻴﻪِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺃُﻋْﻄِﻴﻪِ ﺗَﻤْﺮًﺍ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻣَﺎ ﺇِﻧَّﻚِ ﻟَﻮْ ﻟَﻢْ ﺗُﻌْﻄِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻛُﺘِﺒَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻚِ ﻛِﺬْﺑَﺔٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ
ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ .
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади:
“Онам бир куни мени чақирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
уйимизда ўтиргандилар. Онам: “Кел, сенга
манавини бераман!” дедилар. Шунда ... Читать дальше »

Ҳалол сеҳр

Juma00:46


Насиҳатларимни муслима аёллар учун
тақдим этаман. Бу насиҳатларга амал
қилиш билан хотин эрини сеҳрлаб, мутлақо
ўзига қаратиб олиши турган гап. Бу иш,
албатта, Аллоҳ таоло ҳалол қилган
нарсалар билан бўлади:
– аёл эри учун зийнатлансин;
– эрига бирон-бир хунук нарсани
кўрсатмасин;
– эри ундан фақат ширин ҳидларни
туйсин;
– ҳамиша гўзал табассумли бўлсин;
– эрига ва эрининг яқинларига фақат
яхши сўз айтсин;
– эрининг молини, шаънини муҳофаза
қилсин;
– фарзандларига меҳрибон ва шафқатли
бўлсин;
– Аллоҳга осий бўлмайдиган барча
ишларда эрига итоат этсин.
Лекин, ҳозирги кунимизга назар соладиган
бўлсак, мутлақо тескари ҳолатнинг гувоҳи
бўламиз. Хотин киши бирор юмуш билан
ёки маросим учун уйдан чиқар экан,
бўяниб-безаниб, хушбўйланиб, бисотидаги
нафис кийимларни кияди. Ишини битириб,
уйига қайтиб келгач эса, бўёқлар ювилади,
тақинчоқлар ечилади, чиройли кийимлар
жойига илинади (Қанча машаққатлар
билан у кийимларни, олтин тақинчоқларни
сотиб олиб берган эр эса, уларни кўриб
баҳра олишдан маҳрум юраверади).
Ўрнига эски кийимлар кийилади, улардан
овқат, пиёз ҳиди келиб туради... Ҳолбуки,
аёлнинг зийнатланишига ва чиройига
бошқалардан кўра эр ҳақлироқ эмасми?
Синглим, қизим, келиним... Қулоғингга
яхшилаб қуйиб ол: агар эринг кўча ... Читать дальше »

Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?

Juma00:45


Савол: ассалому алайкум. Мен бир йилдан
буён Россияда ишлайман. Аёлим билан
анчадан бери кўришмаганим учун
орамизга талоқ тушиб қолмайдими?!
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом. “Талоқ” сўзи
луғатда “озод қилиш”, “қўйиб юбориш”
каби маъноларни англатади. Шаръий
истилоҳда маълум-аниқ ёки кинояли
(талоққа далолат қилувчи) сўз ё бўлмаса
унинг ўрнини босувчи бирон ишора билан
никоҳ шартномасини кўтаришга талоқ
дейилади.
Эр ва хотин ўртасига бирон сабабсиз
талоқ тушмайди. Жумладан, уларнинг узоқ
айрилиқлари ёки бирга яшасалар-да,
анчадан бери жинсий алоқа
қилмаётганлари талоққа сабаб бўлмайди.
Эр хотинини “сен талоқсан”, деб талоқ
қилмаса ёки талоққа далолат қилувчи
бирон сўз айтмаса, улар орасига талоқ
тушмайди. Ислом шариатида талоқ жуда
масъулиятли ва нозик масаладир. Хотинни
талоқ қилиш имкони фақат эрга берилган.
Яна шу нарсаларни билиб олиш керакки,
талоқ тушиши учун эр-хотин ўртасидаги
никоҳ тўғри қийилган бўлиши керак. Кейин
хотинни эридан бошқаси талоқ қила
олмайди. Талоқ тушиши учун эр талоқни
вожиб қилувчи сўзни айтишни ният қилган
бўлиши керак. Фақиҳлар иттифоқига кўра,
ҳазиллашиб талоқ қилган эрнинг талоғи
тушади.
Ҳанафий уламоларга кўра, эр узоқ
сафарга кетиб, оиласига керакли
миқдорда маблағ ташлаб кетс ... Читать дальше »

Нифосда жинсий алоқадан тийилиш

Juma00:44


Савол: ассалому алайкум. Туғруқдан қанча
вақтдан кейин эр ва хотин жинсий алоқа
қилиши мумкин?
Жавоб: ва алайкумус салом. Аёл
туққанидан сўнг маълум муддат
келадиган қон “нифос” дейилади.
Нифосли аёл худди ҳайз кўраётган аёл
ҳукмида бўлиб, бу вақтда у намоз ва
Қуръон ўқимайди, рўза тутмайди,
шунингдек, поклангунича эри билан
жинсий алоқа қилмайди.
Фақиҳлар наздида нифоснинг энг оз
муддатининг чегараси йўқ. Қачон поклик
аломати кўринса, ғусл қилиб, амалларни
адо этишни бошлайди. Мазҳаббошимиз
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида
нифоснинг энг оз муддати 15 кун, Абу
Юсуф наздида эса 11 кун.
Нифоснинг энг кўп муддати борасида
икки хил қавл айтилган:
1. Ҳанафийлар ва ҳанбалийлардан бўлган
жумҳур уламоларга кўра, нифоснинг энг
кўп муддати 40 кундир. Абу Исо
Термизийнинг таъкидлашича, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли
илм бўлган саҳобаларидан нақл
қилинишича, нифосли аёл қирқ кун намоз
ўқимайди. Магар шу муддат ичида поклик
аломатини кўрса, ғусл қилиб, намоз
ўқишни бошлайди. Агар қирқ кундан кейин
ҳам қон тўхтамаса ва одат кунларига
тўғри келиб қолса, у ҳайз қонидир. Агар
қирқ кундан кўп келган қон одат
кунларига тўғри келмаса, у истиҳоза
қонидир.
2. Моликийлар ва шофеъийларга кўра,
нифоснинг энг узоқ муддати 60 кундир.
... Читать дальше »

Пуштни тушириш мумкинми?

Juma00:43


Савол: Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча
туғишни истамай, пуштни тушириш (аборт)
учун ҳаракат қиляпти. Бу борада
шариатнинг ҳукми қандай? Агар туғиш она
соғлигига хавф солса, ҳомилани тушириш
жоизми?
Жавоб: Бу масала фиқҳий китобларда
батафсил ёритилган. Фуқаҳоларнинг бу
ҳақдаги сўзлари ва хулосаларидан энг
кучли ва эҳтиётлисини қуйидаги тартибда
баён этиш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, фуқаҳоларнинг ҳаммалари
пуштни жон киргизилгандан сўнг
заруратсиз тушириш (олдириш) ҳаром, деб
айтганлар. Она ҳаёти хатарда қолиши каби
ҳолат бўлганида пуштни тушириш мумкин.
Ҳадиси шарифларда кўрсатилганидек,
пушт яратилишининг аввалги тўрт ойидан
сўнгги ўн кун ичида унга жон киргизилади.
Иккинчидан, жуссасидан баъзи аъзолар:
соч, бармоқ, оёқ кабилар кўринган ва
билинган ҳомилани тушириш жиноятдир.
Унинг тушишига сабабчи бўлган одамга,
она ё бошқа бўлса-да, «ғурра» (пушт
товони) бериш вожиб бўлади. Уламо ва
фуқаҳоларнинг бу борадаги фикрлари
бундай: бу босқичдаги пуштда жон
бўлмайди, шундай бўлса-да, уни тушириш
жиноятдир, заруратсиз тушириш ҳаромдир.
Учинчидан, баъзи уламолар ҳомилани
жуссаси кўринмасдан ва шаклланмасдан
олдин тушириш мумкин, деганлар. Пушт
яратилишининг аввалги қирқ кунида шу
босқичда бўлади, демак, ҳануз сув (нутфа)
ҳолида туради, нутфани та ... Читать дальше »

Нима гап, фарзандингиз...ми?

Juma00:42


Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак,
сиз уни қаттиқ назорат остига олган
экансиз!
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?
Демак, сиз уни шижоатлантирмас
(руҳлантирмас) экансиз!
Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?
Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!
Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак,
сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни
кўп ҳимоя қилар экансиз!
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат
қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида
овозингизни пасайтирмас экансиз!
Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?
Демак, сиз уни мақтамас экансиз!
Фарзандингиз бахил-қизғанчиқми? Демак,
сиз у билан ўзаро шериклик-ҳамкорлик
қилмас экансиз!
Фарзандингиз бошқаларга нисбатан
тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга
нисбатан қўпол муносабатда бўлар
экансиз!
Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга
кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!
Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак,
сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!
Фарзандингиз сизни безовта қилиб,
тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни
бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас
экансиз!
Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими?
Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб
қилар экансиз!
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора
экансиз!
Психолог-профессор Ториқ ал-Ҳабиб

Никоҳ ақди ҳақида маълумот берсангиз!

Yakshanba00:38


Савол: никоҳ ўқилиши ҳақида маълумот
берсангиз!
Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ.
“Никоҳ” шаръий истилоҳда жинсий
муомалани ҳалол қилиш учун битилган
ақддир. Яъни, уйланиш, оила қуриш
“никоҳ” дейилади.
Ҳанафий мазҳабига кўра, никоҳнинг шарти
тўртта. Булар: 1. Ижоб ва қабул, 2. Эр, 3.
Хотин, 4. Икки гувоҳ.
Ижоб никоҳланаётган икки тарафдан
бирининг олдиндан қилган таклифидир.
Иккинчи тарафнинг бу таклифни қабул
қилиши “қабул” дейилади. Ижоб ва қабул
ўтган замон феъли билан ифодаланади.
Масалан, эр “сени хотинликка қабул
қилдим” ёки хотин “сизни эрликка қабул
қилдим” дейиши талаб этилади. “Сени
хотинликка қабул қиламан” каби келаси
замонни англатувчи жумла билан никоҳ
ўрнига ўтмайди.
Агар таклиф келаси замонда, масалан
“фалончи қизи, сиз фалончи ўғлига
хотинликка рози бўласизми?” деб
сўралганда, қиз “рози бўлдим”, деса ҳам
никоҳ тўғри бўлади. Муҳими қабул ўтган
замонда бўлиши керак.
Турмушга чиқаётган қиз балоғатга етган
бўлса, унинг розилиги шарт. Агар
балоғатга етмаган бўлса, уни валиййи
никоҳлаши мумкин.
Никоҳ қийилаётган мажлисда эр ва хотин,
шунингдек, гувоҳлар иштирок этиши, ҳозир
бўлишлари шарт.
Никоҳ тўғри бўлиши учун гувоҳлар бўлиши
керак. Гувоҳлар бўлмасдан Аллоҳни ёки
фаришталарни гувоҳ келтириб қилинган
никоҳ тў ... Читать дальше »

« 1 2 3 4 ... 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama