Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?

Yakshanba05:22


Савол: ассалому алайкум. Жавоб учун
раҳмат, устоз! Мен буни билмагандим.
Менга бир дуо ўргатинг, севги-муҳаббат
деган нарса хаёлимдан чиқиб кетсин!
Безовта қилганим учун узр.
Жавоб: ва алайкумус салом. Инсон
қалбидан севгини чиқариб ташлайдиган
дуо борлигини билмайман. Мен сизга
севгининг ҳар қандай тури жоиз эмас,
деганим йўқ. Балки номаҳрамларга ёмон
назар билан тикилиш ва шариатга зид
бўлган хоҳишларни билдириш мумкин
эмаслигини айтгандим. Аммо сиз
турмушга чиқмаган бўлсангиз, Аллоҳга
дуо қилиб, солиҳ бир киши билан оила
қуришни, оилангиз бахтли,
фарзандларингиз саодатли бўлишини
сўрашингиз жоиз. Лекин тўйдан олдин
маълум бир кишиларга рағбат билдириб,
уларга севги изҳор қилиш мумкин эмас.
Агар қалбга шайтоний васвасалар келса,
у ҳолда “аъвзу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм”дейиш, иблис
васвасасидан паноҳ тилаш,
шаҳватларни кесувчи ўлимни эслаш
лозим бўлади. Бу ҳаёт ўткинчи, “ўлдим-
куйдим”ли моддий севгидангина иборат
эмас. Моддий севгини ҳаёт мазмунига
айлантириб олганлар қаттиқ
адашадилар. Улар “севги бу ҳаётдир”,
“севгисиз ҳаёт йўқ”, деб барча нарсани
севгига боғлаб қўядилар. Бу нотўғри
тушунча. Тўғри, эр ва хотин ўртасидаги
севги, муҳаббат ва бир-бирини ҳурмат
қилиш ҳисси оила мустаҳкамлигида
катта аҳамиятга эга. Аммо моддий ... Читать дальше »

Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?

Yakshanba05:17


Савол: ассалому алайкум, устоз. Мен
юрагимдаги бир саволга ҳеч қаердан
тўлиқ жавоб ололмаяпман. Саволим
шундай: мен бир қизни яхши кўраман,
лекин у бошқаси билан турмуш қуриб
кетган. У ҳам мени яхши кўради. Аммо
ҳозир орамизда ҳеч қандай муносабат
йўқ. Мен уни ҳақиқатдан қаттиқ яхши
кўраман. Китобларда келадики,
жаннатда ҳар бир инсон ҳаётлик
даврида яшаган инсонлари билан
яшайди (ҳурлардан ташқари
демоқчиман). Агар у аёл бўлса, бир
нафар эркак билан ёки икки эркак билан
турмуш қурган бўлса, улардан энг
солиҳини танлайди, дейилган. Демак,
мен яхши кўрган қизимдан абадиятга
айрилдимми? Мен ҳаётлик давримда у
билан никоҳ қурмаган бўлсам ҳам уни
жаннатда никоҳимга ололаманми?
Илтимос, шу саволга аниқроқ жавоб
беринг!
Жавоб: ва алайкумус салом. Жаннатда
ҳар бир одамнинг жуфти бўлади. У ерда
бўйдоқ бўлмайди. Хабарларда бу дунёда
эр-хотин бўлганлар жаннатда ҳам
шундай бўлиши, бунинг устига
эркакларга ҳурлардан никоҳлаб
қўйилиши айтилган.
Агар хотин икки ёки ундан кўп эркакка
турмушга чиққан бўлса:
1. Жаннатда уларнинг энг охиргиси
билан яшайди.
2. Жаннатда улар ичидан энг яхшиси,
ўзи ёқтиргани билан яшайди.
Агар аёл турмушга чиқмасдан вафот
этган бўлса ёки эри жаннатга кира
олмаса, у ҳолда жаннатдаги бошқа
эркаклардан би ... Читать дальше »

Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили

Yakshanba05:16


Ҳар бир жамиятнинг асосини оила
ташкил қилади. Оиланинг тинчлиги,
бахт-саодати эркак ва аёлнинг бир-
бирига ҳурмати, бир-бирини ўзаро
тушуниши ва сир сақлаши билан
чамбарчас боғлиқ. Шу маънода қуйида
эркак ва аёл ўртасидаги сирни сақлай
билмаслик, уни ошкор қилиш қандай
оқибатларга олиб келиши ҳақида
айтилган ҳадислар билан танишамиз.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﻣِﻦْ ﺃَﺷَﺮِّ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﻨْﺰِﻟَﺔً ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞَ
ﻳُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻪِ ﻭَﺗُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺛُﻢَّ ﻳَﻨْﺸُﺮُ ﺳِﺮَّﻫَﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ.
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Қиёмат
куни Аллоҳ даргоҳида мартаба
жиҳатидан одамларнинг энг ёмони
аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг
сирини ошкор қиладиган
кимсадир” (Муслим ва Ибн Абу Шайба
ривояти).
Ушбу ҳадисда оила мустаҳкамлиги дарз
кетишига, эр ва хотин ўртасидаги
алоқалар ёмонлашишига сабаб
бўладиган омил ҳақида сўз бормоқда.
Зеро кўпгина оилалар айнан сир сақлай
билмаслик, оғзи бўшлик оқибатида
бузилиб, жамиятда хотинсиз эркаклар,
бевалар ва тирик етимлар пайдо бўлади.
Бу ерда эр ва хотин ўртасида бўладиган
иш, гап ва шунга ўхшаш бировлар
билмаслиги керак бўлган нарсаларни ... Читать дальше »

Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq

Yakshanba05:13


Оила жамият таянчидир. Жамиятнинг
мустаҳкам ва барқарор бўлиши кўп
жиҳатдан оилалар тинчлигига боғлиқ.
Жумладан, эр ва хотин, қайнона ва
келин ўртасидаги илиқ муносабатлар
жамиятнинг кичик бўлаги саналган
оилалар тинчлигини таъминлашди
катта ўрин тутади.
Муқаддас динимиз Исломда эркакларга
ўз жуфти ҳалоллари билан яхши
муомалада бўлиб, бахтли яшашга
ҳаракат қилиш буюрилган. Жумладан,
хотинга яхши муомала қилиш ва
оилани ҳар тарафдан таъминлаш эрнинг
зиммасида бўлса, хотин эрига итоат
қилади ва фарзандлар тарбиясини билан
машғул бўлади. Оилада ҳар кимнинг ўз
вазифаси бор. Аммо эр ва хотин ўз
вазифаларини унутиб қўйсалар ёки уни
кўнгилдагидек бажармасалар, орада
жанжал келиб чиқиб, оилалар тинчлиги
бузилиши мумкин. Бу кўп ҳолларда
оиланинг бузилишига сабаб бўлади.
Муқаддас динимизда масаланинг бу
жиҳати ҳам ислоҳ қилинган. Жумладан,
икки киши орасини ислоҳ қилиш,
аразлашган эр ва хотинни яраштириб
қўйиш катта савобли ишлардан экани
таъкидланган. Чунончи, ажралиш
арафасида турган оилаларни асраб
қолиш, уларга керакли кўрсатмаларни
бериш авваламбор қайнона ва қайнота,
қолаверса, маҳалла-кўй ва ёши улуғ
кишиларнинг вазифасидир.
Бунинг акси ўлароқ турли майда гаплар
ва туҳмат-бўҳтонлар билан тинч
оилалар ажралишига сабабчи бўлиш
... Читать дальше »

Тарбиянинг бир усули

Yakshanba05:12


Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий
ҳазратларининг жажжи ўғиллари бор
эди. Қачон бир нарса сўраса, онаси:
“Аллоҳ таолодан сўра!” деб буюрарди.
Шунда болакай маъсум қалби ила
саждага бош қўяр ва Парвардигоридан
ўзи истаётган нарсани беришини
ёлвориб сўрар эди. Онаси эса, шу аснода
ўша нарсани бир бурчакка яшириб
қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандек
юраверарди. Бола “назр-ниёзи”ни
тугатиб, сўнг излаб, ҳалиги нарсани
топиб оларди.
Бу ҳол бир қанча муддат давом этди.
Бир кун уйда ҳеч ким йўқлигида шайх
Тустарий ўғлининг кўнгли ниманидир
тусаб қолди ва онаси ўргатгани каби
саждага бош қўйиб, Аллоҳдан кўнгил
истагини ато этишини илтижо қилди.
Оламлар Парвардигори ҳам унинг
сўраганини бажо айлади. Болакай у
нарсани ҳамиша оладиган жойидан
олди.
Онаси уйга қайтаркан, дилбандининг
қўлидаги нарсани кўриб, қаердан
олганини сўради. Соф қалб, соф туйғулар
соҳиби бўлган болакай: “Ҳамиша
оладиган жойимдан, онажон”, дея жавоб
берди...
“Кўнгил султонлари” китобидан
Манба: www.muxlis.uz

Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?

Yakshanba05:11


Савол: ассалому алайкум. Савол шуки,
маълум бир ёшга этиб вафот этган
фарзандлар шафоатгўй бўлади,
дейишади. Фарзанди вафот этган ота-
оналар учун охиратда қандай ажрлар
бор? Менинг бир ойлик қизим бу оламни
тарк этди. Шу сабаб шундай савол
беряпман!
Жавоб: ва алайкумус салом. Фарзанди
вафот этганда сабр қилиш ва Аллоҳдан
савоб умид қилиш фазилати ҳақида
ривоятлар кўп. Қуйида уларнинг
баъзиларини келтирамиз.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻳَﻘُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪُ ﺗَﻌَﺎﻟَﻰ : ﻣَﺎ ﻟِﻌَﺒْﺪِﻱ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦِ ﻋِﻨْﺪِﻱ ﺟَﺰَﺍﺀٌ ﺇِﺫَﺍ
ﻗَﺒَﻀْﺖُ ﺻَﻔِﻴَّﻪُ ﻣِﻦْ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﺛُﻢَّ ﺍﺣْﺘَﺴَﺒَﻪُ ﺇِﻻَّ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят
қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло: “Дунё аҳлидан бирон
жигарбандининг жонини олганимда
қайси бир мўмин бандам (сабр қилиб,)
Мендан савоб умидида бўлса, унинг
мукофоти фақат жаннат бўлади”,
дейди” (Бухорий, Аҳмад ва Байҳақий
ривояти).
Бу ривоятда алоҳида урғу берилаётган
жиҳат шуки, банда мусибатга сабр
қилиш билан бир қаторда Аллоҳдан
савоб умидида ҳам бўлиши керак.
Бурайда розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳузурларида эдим. У ... Читать дальше »

Ҳомила тушишига оид ҳукмлар

Yakshanba05:06


Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Саволим шуки, менинг икки нафар қиз
фарзандим нобуд бўлган. Биринчи
фарзандим аёлим соғлиғи ёмонлашгани
туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Шифокорлар “агар олдирмаса, аёлинг
бошқа фарзанд кўролмайди, ўзининг
ҳаёти хавф остида қолади”, дейишгани
сабабли 6.5 ойлик вақтида олдирилган.
Иккинчиси ҳам худди шунга ўхшаш
воқеа туфайли 5-6 ойлик вақтида нобуд
бўлган. Иккала фарзандим ҳам
туғилганида овоз чиқармаган,
йиғламаган. Биринчи фарзандимни
мозорга кўмганман. Иккинчисини
шифокорлар беришмаган. Шу сабабли
ўша фарзандларимга исм қўймаганман.
Ўша фарзандимга исм қўйиш лозимми
ёки йуқ? Аллоҳга шукр, ҳозир бир ўғлим
бор, бир ярим ёшда. Шу саволимга
жавоб берсангиз, илтимос сиздан!
Жавоб: ва алайкумус салом. Агар бола
туғилганида унда тириклик белгиси
бўлган бўлса, унга ном қўйилади, ювиб
жанозаси ўқилади. Агар болада
тириклик аломати бўлмаса, ювиб, исм
қўйиб кўмилади. Агар ҳомилада тўлиқ
одам ҳолати бўлмаса, устидан сув
қўйиб, латтага ўралади ва исм қўйиб
кўмилади. Демак, туғилиб ёки
туғилишда нобуд бўлган болада
тириклик аломати бўлса, унга исм
қўйилади, ювиб жанозаси ўқилади. Агар
тириклик аломати бўлмаса, исм қўйиб,
ювилади ва кўмилади, жаноза
ўқилмайди.
Агар малакали ва ишончли муслима
табиба онани ... Читать дальше »

Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми

Yakshanba05:05


Савол: ассалому алайкум! Анчадан бери
сизга маслаҳат ўрнида бир савол
бермоқчи эдим: ишхонада мен билан
бирга ишлайдиган бир қизга кўнгил
қўйиб, ота-онамни совчиликка юборган
эдим. Уйимиз таъмирланаётгани боис бу
йил тўй қилолмаймиз. Қиз
тарафдагилар бир йил узоқ муддат
бўлгани учун аниқ бир тўхтамга
келмадилар. Биз бир жойда
ишлаганимиздан ўртамизда илиқлик
пайдо бўлган. Лекин ишхона ва бошқа
жойда пинҳона равишда учрашмаймиз.
Фақат телефонда SMS орқали
хабарлашиб турамиз. Бу ҳақида ота-
онамизнинг хабарлари йўқ (балки
сезишар). Мени қийнаётган нарса шуки,
бегона қиз ва йигит SMS орқали
гаплашиб туришига динимизда қандай
қаралади? Бу вазиятни тўғри ечилиши
учун нима маслаҳат берган
бўлардингиз?
Жавоб: ва алайкумус салом. Динимизда
икки номаҳрамнинг холи жойда бирга
бўлиши, гаплашиши мумкин эмас.
Зинога, ёмон ишларга сабаб бўладиган
нарсалардан тийилиши лозим. Сиз совчи
қўйиб, тўйни тезлаштиришингиз ҳар
тарафлама яхшидир. Аммо тўйга анча
вақт бор бўлса, у ҳолда, ўша қиз билан
гувоҳлар иштирокида гоҳ-гоҳида
учрашиб турсангиз бўлади. Аммо
гувоҳларсиз кўришиш, гаплашиш
мумкин эмас. Ҳатто SMS, WhatsApp,
электрон почта ё бошқа воситалар
орқали бўлса ҳам. Сабаби бу шаклдаги
мулоқот бориб-бориб кўришишга, кейин
бошқа ишларга саб ... Читать дальше »

Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад

Yakshanba05:02


“Никоҳ” сўзи “қўшиш”, “киришиш”,
“боғланиш” маъноларини билдиргани
учун, эр билан хотин ўртасини боғловчи
битимга ном қилиб қўйилган.
Шаръий маъноси эса қуйидагича: “Бирга
турмуш қуришлари учун шаръий тўсиқ
бўлмаган аёл билан эркакнинг бир-
бирларидан лаззат олишларини ҳалол
йўлга солувчи битим никоҳдир”.
Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг
яхшисидир. Зеро, у инсон зотига
алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини
меҳр-муҳаббат торлари билан боғлайди.
У зурриёт қолдиришга биринчи
қадамдир, жинсий аъзоларни
бузуқликдан сақлаш йўлидир.
Никоҳнинг ҳукми
Никоҳ динимизда тарғиб қилинган
амаллардан бўлиб, Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
суннатларидандир. Бу ҳақда Бухорий ва
Муслим Анас ибн Молик розийаллоҳу
анҳудан бундай ривоят қиладилар: “Уч
киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг уйларига келиб,
аёлларидан у зотнинг ибодатлари
ҳақида сўрадилар. Бу ҳақда маълумот
олганларидан сўнг: “Набий алайҳис-
салом кўп ибодат қилишга эҳтиёжлари
йўқ. Чунки у зотнинг олдин ўтган ва
бўлғуси хатоларини Аллоҳ таоло
кечирган. Биз пайғамбар даражасига
етолмаймиз”, дейишди ва улардан бири:
“Мен кечаларини бундан буён намоз
ўқиб ўтказаман”, деди. Иккинчиси:
“Умрим бўйи рўза тутаман”, деди.
Учинчиси: “Мен аёллардан юз ўгираман,
уй ... Читать дальше »

Маҳр миқдори қанча?

Yakshanba05:00


Савол: ассалому алайкум, қори ака!
Ҳозирги кунда бирин-кетин тенгдош
ўртоқларим оила қуришмоқда. Уларни
шаръий никоҳдан ўтказиш вақтида бир
савол келиб чиқмоқда: куёв келинга
қанча маҳр бериши керак? Бу бирон-бир
меъёр билан ўлчанадими? Илтимос,
ҳозирги кун талабидан келиб чиққан
ҳолда шу саволга жавоб берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом. Барча
фақиҳлар наздида, маҳрнинг кўпи
чегараланмаган. Бу куёвнинг ҳиммати
ва молиявий ҳолатига қараб
белгиланади.
Бироқ, уламолар маҳрнинг оз бўлиши
мустаҳаб эканини таъкидлашган. Сабаби
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳодан
қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “У (аёл)ларнинг энг
яхшиси маҳри енгил бўлганидир”,
деганлар (Табароний ва Ибн Ҳиббон
ривояти).
Маҳрни енгил қилиш хайрли иш экани
ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам
бор. Лекин ҳар бир ишда ўртача бўлиш
Ислом шариати талабларидан эканини
маҳр бобида ҳам унутмаслик лозим.
Маҳрнинг энг кам миқдори борасида
турли фикрлар айтилган. Жумладан,
шофеъий ва ҳанбалийлар наздида,
маҳрнинг энг кам миқдори
белгиланмаган. Балки бирон қийматга
эга, сотиладиган, мол сифатида
қадрланадиган ҳар қандай нарса оз ё
кўп бўлишидан қатъи назар маҳр
бўлади. Бироқ жуда арзимас нарсаларни,
кишилар наздида қиймати паст
буюмларни маҳр сифатида бериб ... Читать дальше »

Маҳр миқдори қанча?

Yakshanba04:59


Савол: ассалому алайкум, қори ака!
Ҳозирги кунда бирин-кетин тенгдош
ўртоқларим оила қуришмоқда. Уларни
шаръий никоҳдан ўтказиш вақтида бир
савол келиб чиқмоқда: куёв келинга
қанча маҳр бериши керак? Бу бирон-бир
меъёр билан ўлчанадими? Илтимос,
ҳозирги кун талабидан келиб чиққан
ҳолда шу саволга жавоб берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом. Барча
фақиҳлар наздида, маҳрнинг кўпи
чегараланмаган. Бу куёвнинг ҳиммати
ва молиявий ҳолатига қараб
белгиланади.
Бироқ, уламолар маҳрнинг оз бўлиши
мустаҳаб эканини таъкидлашган. Сабаби
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳодан
қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “У (аёл)ларнинг энг
яхшиси маҳри енгил бўлганидир”,
деганлар (Табароний ва Ибн Ҳиббон
ривояти).
Маҳрни енгил қилиш хайрли иш экани
ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам
бор. Лекин ҳар бир ишда ўртача бўлиш
Ислом шариати талабларидан эканини
маҳр бобида ҳам унутмаслик лозим.
Маҳрнинг энг кам миқдори борасида
турли фикрлар айтилган. Жумладан,
шофеъий ва ҳанбалийлар наздида,
маҳрнинг энг кам миқдори
белгиланмаган. Балки бирон қийматга
эга, сотиладиган, мол сифатида
қадрланадиган ҳар қандай нарса оз ё
кўп бўлишидан қатъи назар маҳр
бўлади. Бироқ жуда арзимас нарсаларни,
кишилар наздида қиймати паст
буюмларни маҳр сифатида бериб ... Читать дальше »

Болалар жаннат райҳонларидир!

Yakshanba04:50


Фарзанд Аллоҳнинг саноқсиз неъматлари
ичида энг азизидир. У дунё ҳаётининг
зийнатидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда
шундай марҳамат қилади: “Мол-мулк ва
фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир”.
Фарзанд қалб райҳони, ҳаёт
шамчироғидир. Ёшлик чоғларида уларни
эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта
бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд
бўламиз. Вафот қилганимиздан кейин эса
уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли
номаи аъмолимиздаги савобларимиз
зиёда бўлади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида
фарзандлар дунё ҳаётининг, оила
турмушининг зийнати эканини
таъкидлаш билан бирга болалар
сабабидан ота-оналарга юкланадиган
бурч ва масъулиятларни ҳам эслатади:
“Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва
оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар
ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз”.
Соғлом ва ривожланган жамият биринчи
ўринда инсон ҳақида қайғуради. Унда
яхшиликка интилишни ва ёмонликка
қарши чиқишни тарбиялайди. Янги
авлодни тўғри тарбия қилиш бу йўлдаги
илк одимлардир, чунки улар бизнинг
келажагимиз.
Юқоридаги ояти каримадан маълумки,
ота-она ва ўқитувчиларга Аллоҳ таоло
тарафидан катта масъулият юклатилган.
Фарзандларимиз бизга берилган
Аллоҳнинг неъмати ва омонатидир. Бу
омонат учун қиёмат куни У Зот ҳузурида
жавоб берамиз.
Бола кичик экан уни тарбия қилиш
осонро ... Читать дальше »

Зинокорларни тошбўрон қилиш масаласи

Yakshanba04:48


Савол: ассалому алайкум. Араб
давлатларида зинокорларни тошбўрон
қилишади. Тириклайин ерга кўмиб
қўйишади. Уларнинг бундай қилишга
нима ҳаққи бор? Улар оддий банда-ку
ёки шунақа қилиш ҳақида китобларда
ёзилганми? Шу ҳақида маълумот
берсангиз.
Жавоб: ва алайкумус салом. Қуръони
каримда зинокорларга қандай жазо
қўлланиши айтилган. Яъни, ҳали оила
қурмаганлар зино қилса, юз дарра
урилади. Агар оилали бўла туриб зино
қилгани исботланса, суннатда
кўрсатилганидек, тошбўрон қилинади.
Бу ҳеч қандай зулм эмас, балки
адолатдир. Бу билан катта жиноят содир
этган мусулмон банда гуноҳдан
покланади ва жамият турли маънавий
ва тиббий иллатлардан тозаланади.
Зинокорларни жазолашнинг ўз тартиб-
қоидалари бор. Кўзга кўринган
зинокорни ёки икки бегона-
номаҳарамларнинг гаплашиб турганини
кўриб қолиб, дабдурустдан тутиб олиб,
дарра билан жазолаш ёки тошбўрон
қилиб кетавериш мумкин эмас. Бунинг
маълум шартлари бор. Жумладан:
1. Зинокорнинг мусулмон, балоғатга
етган, ақлли ва озод бўлиши. Мусулмон
бўлмаганлар шаръий жазога
тортилмайди. Шунингдек, балоғатга
етмаганлар, ақли ноқис, жиннилар, озод
бўлмаган қулларга ҳам шаръий жазо
белгиланмайди.
2. Зинокор тўғри никоҳ билан уйланган
ва эр-хотин сифатида ҳаёт кечирган
бўлиши. Никоҳ ўқитилиб, аммо ... Читать дальше »

Никоҳ тўйида узук тақишшартми?

Yakshanba04:47


1. Савол: ассалому алайкум! Эркак
кишилар учун тилло буюм ишлатиш,
тилло узук ва соат тақиб юриш ҳамда
ипак мато ҳаромлиги биламиз. Аммо
янги уйланган куёвлар бармоққа тилло
узук тақиб юришлари керак, дейишади.
Бу борада шариатда нима дейилган?
1. Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак
киши никоҳда узук тақиши шарт
қилинмаган. Никоҳ тўйи ва узук тақиш
бир-бирига боғлиқ эмас. Лекин
келиннинг маҳрига тилло узук олиб
бериш жоиз.
Айтганингиздек, мусулмон эркак тилло
буюмларни ишлатиши, ипак матодан
фойдаланиши мумкин эмас. Бу қатъий
суратда белгилаб қўйилган. Абу Мусо
Ашъарий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Умматимнинг аёлларига тилло
ва ипак ҳалол қилинди. Умматим
эркакларига бу нарса ҳаром
қилинди” (Термизий, Насоий ва
Абдураззоқ ривояти. Ҳадис санади
саҳиҳ). Аммо куёв тўйда узук тақишни
жуда хоҳласа, кумушдан узук ясаттириб
тақиб юрса бўлади. Лекин тўйда узук
тақиш шарт деб билиш керак эмас.
Бухорий ва Муслим келтирган ривоятда
айтилишича, Набий саллаллоҳу алайҳи
ва саллам кумушдан узук ясаттириб
олганлар. Ўша узук у зотнинг қўлларида
эди. Кейин Абу Бакр розийаллоҳу анҳу
қўлига ўтди, кейин Умар розийаллоҳу
анҳу қўлига ўтди, кейин Усмон
розийаллоҳу анҳу қўлига ўтди. Сўнгра
Арийс қудуғига тушиб ... Читать дальше »

Яширин тарзда иккинчи хотингауйланса бўладими?

Yakshanba04:45


Савол: ассалому алайкум, Одилхон қори
ака. Бир акахон номларидан савол
беряпман. Савол шуки, никоҳидаги
биринчи аёлига билдирмай бошқа
фарзандли бева хотинга уйланса
бўладими? Жавоб учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом. Аслида
эркак иккинчи никоҳга ҳар томондан
қодир бўлса, уйланиш учун ота-она ёки
биринчи хотинининг розилиги шарт
эмас. Никоҳнинг шартлари бажарилса
бўлди. Аммо оила тинчлиги ва ота-
онаси, қолаверса, фарзандлари
онасининг ҳурмати юзасидан эркакнинг
ўзаро розилик билан иккинчи никоҳга
ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.
Сабаби куни келиб, аёл эри иккинчи
хотинга уйланганини барибир билиб
қолади. Буни умр бўйи беркитиб
юришнинг иложи йўқ. Натижада эр-
хотиннинг аразлашиши, бир-биридан
кўнгли қолиши, ҳатто оила бузилиши,
етимлар кўпайиши эҳтимоли пайдо
бўлади. Шу сабаб бунда эркак аввал ота-
онаси, кейин аёлининг олдидан ўтиб,
уларга вазиятни тўғри тушунтириб,
иккинчи никоҳга ҳаракат қилса,
қуриладиган оила мустаҳкам ва
банданинг юзи ҳар вақт ёруғ бўлади. Акс
ҳолда одамлардан сир сақлаб қурилган
оилада яхшилик йўқдир. Яширинча
иккинчи хотинга уйланиб кўп мусибат
ва қийинчиликларга учраганларни
кўрганмиз. Шундай экан, ҳаммага эълон
қилган ҳолда, ҳеч кимдан беркитмай
туриб иккинчи никоҳга ҳаракат қилиш
... Читать дальше »

Жинсий аъзони ушлаш чегараси

Yakshanba04:44


Савол: ассалому алайкум. Менинг
саволим шундан иборат: эр ўз
маҳрамининг авратини ушлаши ёки
ўпиши мумкинми? Илтимос, бу иш
гуноҳ бўлса, тушунтириб беринглар!
Ҳаммамиз шу авратдан тушганмиз-ку!
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак ўз
никоҳидаги аёлнинг ҳар бир аъзосига
назар солиши, уни ушлаши мумкин. Аёл
ҳам ўз эрининг ҳар бир аъзосига,
жумладан фаржига назар солиши ва уни
ушлаши жоиз. Лекин иккиси ҳам бир-
бирининг фаржини ўпиши мумкин эмас!
Сабаби оғиз покиза аъзо, фарж эса
ўпиладиган аъзо эмас. Фақат уни ҳожат
юзасидан ушлашга рухсат берилган.
Масалан, эркак истинжо қилишга қодир
бўлмаса, никоҳидаги аёли унга истинжо
қилишда ёрдамлашиши мумкин.
Бошқаларга бу иш рухсат этилмайди.
Инсон икки фарждан ўтиб яралгани
бошқа масала. Бу нарса, ўша фарж ва
ундан чиқадиган нарсалар покиза,
дегани эмас. Буни тўғри тушуниш керак.
Фарждан тушганмиз-ку, деб жинсий
муомала вақтида хоҳлаган ишини
қилавериш мусулмон одамга тўғри
келмайди!

Хотинига ғазаб билан “йўқол”, деса...

Yakshanba04:42


Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Талоқ масаласида саволим бор эди. Ўз
аёлини тарбиялаш вақтида қаттиқ
бақириб юборса, нафрати ошиб
кетадиган даражада “йўқол, кўзимга
кўринма!” сўзлари билан урушса, талоқ
тушиб қолмайдими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Агар ўша
сўзни талоқ ниятида айтса, талоқ
тушади. Бошқа ниятда айтса, тушмайди.
Бу ҳақида қуйида бироз тўхталиб
ўтамиз.
Талоқ очиқ-ойдин ёки кинояли лафзлар
билан айтилиши мумкин. Очиқ-ойдин
талоқда эр хотинига “сен талоқсан”, “сен
талоқ бўлгувчисан”, “сени талоқ
қилдим” ёки “сен талоқ қилингансан”,
дейди ва бу билан бир ражъий талоқ
тушади.
Кинояли талоқда эса лафзда талоқ ва
ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли
бўлади. Масалан, эр хотинига ғазаб
билан “чиқ”, “кет”, “тур”, “холисан”,
“бегонасан”, “ҳаромсан”, “сана”, “сен
биттасан”, “сен ҳурсан” каби сўзларни
талоқ ниятида айтса, талоқ тушади.
Агар талоқ ниятида айтмаса, талоқ
тушмайди.
Киноя лафзларининг айтиладиган
ҳолатлари уч хил бўлади:
1. Розилик ҳолати.
2. Ғазаб ҳолати.
3. Талоқ ҳақида музокара бўлиб турган
ҳолат.
Агар киноя лафзлари розилик ҳолатида,
ғазабланмаган ёки талоқ ҳақида баҳс
бўлмаган ҳолатда айтилса, талоқ
тушмайди. Фақат эр: “Мен бу гапни
талоқ ниятида айтдим”, деса, талоқ
тушади.
Агар эр ға ... Читать дальше »

Талоқдан кейин никоҳ ўқитиш

Yakshanba04:41


Савол: қори ака, Аллоҳ рози бўлсин.
Жавобларни ўқиб кўп билим ҳосил
қиляпмиз. Менинг саволим қуйидагича:
агар эркак аёлини бир талоқ қилса,
кейин никоҳ ўқитиб бир муддат яшагач,
яна талоқ қилса ва яна никоҳ ўқитса,
сўнг яна бир бор талоқ қилса, шу
ҳолатда никоҳ ўқиш мумкинми? Яна
1-2-никоҳ ўқилган ҳолларда аввалги
талоқлар ўз кучини йўқотадими ёки
сақланиб қоладими? Охирги учинчи
талоқда бир талоқ дейилса ҳам уч талоқ
бўладими ёки бир талоқми? Сизни
қаттиқ ҳурмат қилувчи мухлисингиз.
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: агар талоқ учинчи марта
алоҳида ҳолда қилинса ҳам учинчи
талоқ ҳисобланиб, бундай кейин эр-
хотин бирга яшай олмайдилар. То хотин
бошқа эрга турмушга чиқиб, у эр ҳам
хотинни талоқ қилсагина, иддаси
чиққанидан кейин биринчи эри билан
яшаши мумкин бўлади. Шу сабаб талоқ
сўзини ишлатмаслик афзал. Дўқ-
пўписани бошқа нарса билан қилиш
керак.
Бир-икки талоқдан кейин никоҳ ўқитиш
билан аввалги талоқлар ўз кучини
йўқотмайди. Балки хотинини икки
марта талоқ қилган эр яна бир бор
оғзига бўшлик қилса, хотини билан яна
эр-хотин бўлиб яшаши жуда қийин
бўлиб қолади. Талоқ қилиш ҳуқуқи
эркакка берилишининг ҳикмати кўп. Шу
сабаб эркак ўз номига яраша талоққа
шошилмаслиги, хотини билан бирга
яшаш учун барча чораларни кўриши
... Читать дальше »

Жинсий алоқанинг қандай турларидан қайтарилган?

Yakshanba04:40


“Ҳаё имондандир” дейилади ҳадиси
шарифда. Мўмин банда фаҳш ишлардан
ҳаё қилиши керак. Аммо ҳалол ва
ҳаромни аниқ билиб олиш йўлида
ортиқча уятчанлик бандага зарар
қилади. Шу маънода қуйида жинсий
ҳаёт билан боғлиқ баъзи муҳим
маълумотларни эътиборингизга ҳавола
қиламиз.
Эр ўз никоҳидаги хотинининг фақат олд
тарафидан яқинлик қилиши керак. Орқа
аврат ва бошқа жойларга жинсий алоқа
қилиш қатъиян мумкин эмас. Ҳадиси
шарифларда хотинининг орқа авратига
яқинлик қилганлар ҳақида қаттиқ
гаплар айтилган. Масалан, Сунан
соҳиблари келтирган ривоятда бу ишни
қилганлар малъун (лаънатланган) экани
зикр этилган. Бу жуда оғир гап. Лаънат
бандани Аллоҳнинг раҳматидан
узоқлаштиради. Лаънат бандани дунё ва
охиратда бадном қилади. Бу маънодаги
ҳадис бошқа муҳаддислар томонидан
ҳам келтирилган. Ибн Аббос
розийаллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Эркак ёки аёлнинг орқасига яқинлик
қилган (кимса)га Аллоҳ назар
қилмайди” (Термизий ва Аҳмад
ривояти). Демак, хотинининг орқа
авратига яқинлик қилиш бандани
Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум этади. Бу
нарса ўша манфур ишнинг гуноҳи
кабира эканидан дарак беради. Қайси
банда аввалда билмай шу ишни қилган
бўлса, тавба қилади ва бошқа бу ишга
қўл урмайди. Шунда унинг тавбаси
қабул қ ... Читать дальше »

Амакисининг қизини никоҳигаолиш мумкинми?

Yakshanba04:39


Савол: ассалому алайкум, қори ака. Мен
ўз амакимнинг қизини никоҳимга олсам
бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Ҳа, бўлади.
Бу иш ҳукман жоиз бўлса-да, бироқ
шариат томонидан бунга тарғиб
қилинмаган. Сабаби амакингизнинг қизи
ёшлигидан сизга сингил ўрнида бўлиб
қолган ва яна яқин қариндошлар
ўртасидаги никоҳнинг тиббий жиҳатдан
зарарлари ҳам борки, бу ҳақида узоқ
гапириш мумкин. Сиз қариндош
бўлмаган қизлардан бирига
уйланишингиз афзалроқ. Яна ихтиёр
ўзингизда.
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга
тарғиб қилинмаслигининг яна бир
сабаби бор. Ҳаётда ҳар қандай ҳолатлар,
инсон хаёлига келмаган ишлар содир
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Маълумки, никоҳ қурган эркак ва аёл
доим ҳам тотли ҳаёт кечириб
кетавермайдилар. Улар бир-бирига
муносиб эмаслиги тўйдан кейинроқ
маълум бўлиб қолиши мумкин. Бундай
ҳолатларда, яъни бирга яшашнинг
умуман иложи бўлмаган ватқларда
талоққа, яхшилик билан ажрашишга
рухсат берилган. Ана энди фараз
қилайлик, ўзаро қариндош бўлганлар
ўртасида шундай иш бўлиб қолса, нима
бўлади? Шариатнинг моҳиятини англаб
етган мўмин бандалар буни тўғри
тушунишлари мумкин. Аммо диндан
хабари йўқлар учун бу фожеадан бошқа
нарса эмас. Улар қизлари ёки ўғиллари
“бебахт” бўлгани учун қариндошлардан,
туғишган ака-укалари ёк ... Читать дальше »

« 1 2 ... 4 5 6 7 8 »
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 88
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama