Shanba01:10
Савол: Аллоҳ бизга фарзанд ато этди. Фарзанд туғилиши биз эр-хотинга қандай вазифаларни қўяди? Жавоб: Бола туғилганидан сўнг қилиниши лозим бўлган суннат ва мустаҳаб ишларнинг муҳимлари қуйидагилар: 1. Чақалоқ туғилганидан кейин биринчи эшитадиган сўзи азон бўлиши учун ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтиш мустаҳабдир. 2. Чақалоқ туғилгач, отаси ё бошқа фозил киши хурмо ё шунга ўхшаш нарсани чайнаб, уни чақалоқ оғзига суриши ҳам мустаҳабдир. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаи киромлардан бир нечаларнинг фарзандларига шундай қилганлар. Абу Бакр Сиддиқнинг қизи Асмонинг ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайр (Аллоҳ таоло уларнинг барчаларидан рози бўлсин) туғилганида Пайғамбаримиз шундай қилганлар. Асмо унга Маккада ҳомиладор эди ва Мадинага ҳижрат қилиб Қубога келишлари билан Абдуллоҳни туғди. Уни Расулуллоҳ ҳузурларига олиб боргач, У зот (алайҳиссалом) хурмо келтиришларини сўрадилар ва хурмони чайнаб уни оғзига туфладилар. Шундай қилиб, унинг қорнига биринчи кирган нарса Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан оғзини сурдилар ва ҳақига дуо қилдилар, унга барака тиладилар. Абдуллоҳ Мадинадаги муҳожирларнинг Исломда туғилган биринчи чақалоғи эди. 3. Бола туғилганида унга яхши
...
Читать дальше »
Chorshanba00:10
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам пардозли хотин- кизларнинг Қиёмат кунидаги аҳволлари ҳақида берган хабарларида, уларнинг жаннатга киришдан узоклаштирилишлари ва (кириш учун) кечикишлари баён қилинган. Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл этди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимнинг икки тоифаси борки, мен уларни кўрмадим» - дедилар. «улар ярим-ялангоч кийинган, ўзига мойил қилиб, нозланиб юрадиган, бошлари эса туянинг эгилган ўркачи каби аёллар. Улар жаннатга кирмайдилар, жаннатнинг бўй- ҳидлари фалон-фалон (узок) масофалардан келсада, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар». (Имом Муслим, ҳадис № 2128). Аёлларнинг (номаҳрамлар кўрсин дея) пардоз-андоз қилишлари катта гуноҳлардан экани, шубхасиздир. Чунки, бу гуноҳни қилган хотин-қизлар учун қаттиқ ваъийд ва жазолар айтилган ва уларнинг пардозлари сабабли жаҳаннам аҳлидан бири бўлиб қолишлари мумкиндир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Дунёда кийинган қанча-қанча хотин- қизлар борки, охиратда яланғочдирлар», дейилган (Имом Бухорий, ҳадис № 115; Термизий, «Сунан», ҳадис № 2196; Имом Молик, «ал- Муваттоъ»: 2/ 913). Сўнгги ҳадис қуйидагич
...
Читать дальше »
Chorshanba01:24
Савол: ассалому алайкум. Эркак киши жимоъдан кейин ғусл қилгач, қолдиқ маний чиқса, яна ғусл қилиши лозимми? Бир фатвода ундай кишига фақат таҳорат лозим, дейилибди. Яна аёлнинг фаржидан ғуслдан кейин эрнинг маний қолдиғи келса, унинг ҳукми нима? Жавоб: ва алайкумус салом. Жунубликдан ғусл қилгач, закарда қолган маний ёки мазий чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт эмас. Бунда намоз ўқимоқчи бўлинса, закар ва либосни поклаб, таҳорат қилиб олиш кифоя қилади. Магар ғуслдан сўнг маний шаҳват билан чиқса, унда ғусл қилиш керак. Закардаги қолдиқ маний қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди. Манийнинг бир бор шаҳват билан чиқиши ила бир марта ғусл қилиш вожиб. Манийнинг қолдиғи яна покланишни лозим этмайди. Сабаби қолдиқ чиқиши билан банданинг бутун танаси нопок бўлмайди. Чунончи бир марта маний чиқиши билан икки марта ғусл қилиш шарт эмас. Закар ёки аёл фаржидаги қолдиқ нарсалар фақат таҳоратни бузади, холос. Хусусан, аёл ғусл қилганидан кейин эрининг манийси фаржидан чиқса, у ҳам қайтадан ғусл қилиши шарт эмас. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалийлар мазҳаби уламолари ғусл вожиб бўлиши учун манийнинг шаҳват билан чиқишини шарт қилишган. Хулоса қиладиган бўлсак: 1. Агар ғуслдан сўнг аввалги манийнинг қолдиғи чиқса, қайта ғусл қилиш шарт эмас. 2. Агар ғ
...
Читать дальше »
Chorshanba00:33
Савол: Аёлимни тўшакка чорлаганимда у ибо туфайлими ёки бу ишни гуноҳ ҳисоблайдими, ечингани асло кўнмайди. Бу шаръан мумкинми ёки яланғоч ҳолда қўшилиш гуноҳми? Жавоб: Эр хотини билан кийимларини ечмай қўшилиши маъқул эмас. Зеро, бу ҳолда истаганидек тўла лаззат ололмайди. Эр-хотиннинг иккиси ҳам қўшилишдан олдин тўла ечинса, яхши бўлади. Чунки улар бир-бирларининг ҳамма аъзоларига, жумладан, жинсий аъзоларига ҳам қарашлари мумкин. Бунда гуноҳ йўқ.
Chorshanba00:32
Савол: ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, эр-хотин бирга яшамаса, қанча муддатда талоқ тушади? Яна бир савол: эр ўз аёлига нисбатан жинсий алоқада қандай фаҳш ҳаракатлар қилса талоқ тушади? Уят бўлса ҳам сўрашга мажбур бўлдим. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Жавоб: ва алайкумус салом. Агар эр сафарга кетса, унинг қаердалиги маълум бўлса, орадан қанча муддат ўтса ҳам эр- хотин ўртасига талоқ тушмайди. Зеро, талоқ талоқ ва унинг маъносини англатувчи махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки уч талоқ сабабидан унинг ҳалоллигини нуқсонга учратишдир. Талоқ фақат эр тарафидан содир бўлади. Талоқ тушиши учун эрда қандай шартлар бўлиши лозимлиги фиқҳ китобларида батафсил баён қилинган. Эр-хотин жинсий алоқа вақтида номақбул ишларни қилишлари сабабидан улар орасига талоқ тушмайди. Лекин мусулмон банда нозик алоқа вақтида ҳам одобга амал қилиши матлубдир. Қуйидаги манзилларда талоқ ҳақида қўшимча маълумотлар берилган:
Chorshanba00:31
Ибн Сино ўзининг “Уй-жон тутиш тадбири” ҳақидаги асарида аёлларнинг ўн етти хислатини санаб кўрсатади. Унга кўра, дастлаб аёл оқила ва имонли, шарм-ҳаёли ва ор-номусли, дидли ва фаросатли, ораста, ўз эрига садоқатли, итоаткор, дилкаш, бехархаша, покиза, вазмин, мулойим ва ўзини тутиб олган жиддий ва улуғвор, ҳар бир хатти-ҳаракатида яхши хислатлари сезилиб турадиган тежамкор, эрининг оғир дамларида унга малҳам бўла оладиган мушфиқу меҳрибон бўлиши керак. Демак, Ибн Сино бу ерда аёлларнинг донолигини мақтайди. Унингча, агар аёл оқила бўлса, ўз эрининг ишончли дўсти ва ҳамдарди бўла олади, у бевафоликни қоралайди, оилани ҳалокатга олиб борадиган нарса, ўша бевафолик, дейди. Ибн Сино киши доимо эркин ва озод ҳаракат қилиши лозим, хатти-ҳаракатлари учун инсонга масъулият, бурч юклатилган, дейди. Ибн Сино бола тарбиясига оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўйишдан бошлашни лозим топади ҳамда болаларга яхши, муносиб исм танлашни ота-онанинг даслабки олижаноб вазифаларидан ҳисоблайди. Алломанинг фикрича, гўдак эмизикли ёшдан ўтиши биланоқ, отаси у ҳақида қайғуриши, уни нохуш таъсир ва шу каби кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиши зарур. Бола олти ёшга қадам қўйганида, уни мураккаб бўлмаган вазифаларни бажар
...
Читать дальше »
Chorshanba00:29
Савол: Тўй – халқимизнинг энг суюкли ва эътиборли урф-одатларидан. Ислом динимизнинг никоҳ тўйини ўтказиш борасида алоҳида кўрсатмалари борми? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Жавоб: Мусулмонлар орасида динсизларга тақлид афсус ва надомат қўзғайдиган даражада кенг тарқалди. Хусусан, бу ҳол тўй ва ҳашамлар соҳасида кўпроқ ёйилган. Тўйлар ҳаромларни писанд қилмаслик, ароқхўрлик ва бошқа тубанликлар қилинадиган маросим бўлиб қолди. Бинобарин, бу ўринда мусулмонларга тўйлар қандай бўлиши лозимлигини ва Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда ворид бўлган ҳадиси шарифларни эслатиб қўймоқчимиз. Тўй ҳам Аллоҳ таолога тоатнинг бир кўринишидир. Унинг розилиги ва тавфиқига сабабдир. Тўй никоҳни эълон қилиш учун, одамлар фалон йигит фалон қизга уйланганини билишлари, шубҳа ва гумон бартараф бўлиши учун йўлга қўйилгандир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) никоҳни эълон этишни ва одамлар орасида ёйишни буюрганлар. Тўйдан мақсад кишиларни таомга даъват этишдир. Яъни, таом пишириб, одамларни уни ейишга чақиришдир. Қўй сўйиб тўй қилиш фазилатдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сафийя онамизга уйланганларида бўтқа ва хурмо билан, Зайнаб бинт Жаҳш онамизга уйланганларида эса қўй сўйиб тўй ўтказганлари бир неча ҳадисда баён қилинг
...
Читать дальше »
Payshanba01:22
Савол: Яқинда никоҳ кечаси ҳақида сўз борганида «биринчи учрашув», деган гапни айтиб қолишди? У нима дегани? Жавоб: «Биринчи учрашув» деганда эр хотинини қўлидан тутиб уйига олиб кириши тушунилади. Аёлнинг эр уйига бу тарзда кириши эр-хотинлик ҳаёти ҳамма кўринишларининг бошланиши ва муқаддимасидир. «Биринчи учрашув» деганда, шунингдек, қўшилишга ҳам ишора бор. Аёлнинг эр уйига кириши унинг бир оиладан иккинчи оилага, бир уруғдан иккинчи уруғга ўтиши, демакдир. У ота- онаси ва туғишганлари бағрини тарк қилиб, эрнинг «умр шериги»га айланади. Худди шу гаплар эр бўлиб хотинига масъул бўлган эркакка ҳам тегишлидир. У энди оила олдидаги барча бурчларини уддалаши керак бўлади. Эр ҳам, хотин ҳам ўрталаридаги «биринчи учрашув» лаҳзасига руҳий ҳозирлик кўришлари лозим. Бу учрашувдан олдин эркак хотини билан тотув яшашга, унга сабр, идрок билан яхши муомала қилишга ўзини ҳозирласин. Бу нарса осон эмаслигини, муҳим ва жиддий ишга қадам қўяётганини кўз олдига келтирсин. Аёл ҳам «эрка қиздан» «жавобгар хотинга» айланишдек муҳим ишга ўзини тайёрласин. Уларнинг ҳар бири нимага қадам қўяётганини, уларни масъулиятга садоқат кутаётганини яхши билишлари керак. Мазкур иборанинг ишора маъносига – қўшилишга келсак, эр-хотин бу иш уларга насл қ
...
Читать дальше »
Payshanba01:20
Савол: Қандай никоҳ фосид никоҳ ҳисобланади? Жавоб: Гувоҳсиз никоҳ, иддаси тугамаган опасидан сўнг синглисига уйланиш, тўртинчи аёлининг иддаси ўтмай, бешинчисига никоҳ қилиш, иддадаги аёлга никоҳланиш фосид никоҳлардир. Никоҳнинг фосид бўлганини билган эр ҳам, хотин ҳам уни бузишлари лозим бўлади. Фосид никоҳда қовушув бўлмаган бўлса, идда ва маҳр вожиб бўлмайди. Агар қовушув бўлса, идда ўтиради, маҳр белгиланмаган бўлса, маҳри мисл берилади. Агар белгиланган бўлса, маҳри мисл ва белгиланган маҳрдан қайси бирининг миқдори оз бўлса, шу берилади. Савол: Мен хизматим тақозоси билан беш-олти ойлаб қўшни мамлакатда тураман. Ўша ерда уйланишим мумкинми, буни биринчи аёлимга маълум қилишим шартми? Жавоб: Никоҳ абадий ақд-боғланишдир. У ўлгунча эр-хотин бўлиб яшашни тақозо этади. Никоҳдан кўзланган мақсад насл қолдириш ва уни тарбиялашдир. Бу мақсад кўзланмаган никоҳ мутъа никоҳи бўлади. Бир неча кун яшашни айтиб никоҳланиш «вақтинчалик никоҳ» дейилади. «Раддул Муҳтор»да бундай дейилади: «Мутъа ва вақтинчалик никоҳ ботилдир». Бу икки тур никоҳнинг ҳаромлигига шиаларнинг бир тоифасидан бошқа барча мазҳабдаги уламолар иттифоқ қилишган.
Payshanba01:19
Савол: Бева қолган айрим кишилар турмуш қуришга имкониятлари бўла туриб, негадир тоқ ўтишади. Бу ҳақда динимизнинг қандай кўрсатмалари бор? Жавоб: Шаръий ва тиббий монелар бўлмаган ҳолда тоқ ўтиш жоиз эмас. Фақирларни жуфтлаш бой мусулмонларнинг бурчидир. Бу нарса иффатли ва номусли турмушнинг ягона йўли бўлиб, жамиятни ахлоқсизликдан муҳофаза қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг солиҳларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ Ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир» (Нур сураси, 32-оят). Бу ояти жалиладан мурод Ислом жамиятида узрсиз бўйдоқ ва бевалар бўлмасин, жинсий истаклар фақат шаръий йўллар билан қондирилсин, демакдир. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) бундай дейдилар: «Уч кундан кейин ўлишимни билсам ҳам, бўйдоқ ўтишдан уйланмоқни афзал кўраман» (Суютий). Уйланмаслик мумкинми? Савол: Мусулмон тарки дунё мақсадида уйланмаслиги мумкинми? Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Исломда тарки дунё қилиш йўқ.
Payshanba01:17
Савол: Уйланишнинг шаръан бир неча ҳукмлари бор, деб эшитиб қолдим. Шу ҳақда маълумот берсангизлар. Жавоб: Шариатдакишининг жинсий қуввати, оила масъулиятини адо эта олишига кўра, уйланишнинг ҳукми беш хилдир: 1. Уйланиш фарз – маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, фақат уйланиш билан зинодан сақлана оладиган одамларга. 2. Уйланиш вожиб – маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, уйланмаса, зинога кетиш хавфи бўлган кишиларга. 3. Уйланиш суннат – маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, жинсий муносабатга лаёқатли одамларга. 4. Уйланиш ҳаром – маҳр ва аёл нафақасига қодир бўлмаган, жинсий лаёқати йўқлиги аниқ кишиларга. 5. Уйланиш макруҳ – маҳр ва аёл нафақасини топиб беришидан ва жинсий ожизликдан хавфсираган одамларга. Савол: Уйланиш учун керак бўлган имконият чегараси нима? Жавоб: Йигит учун даромади ва мавқеига яраша ўзига муносиб уйга эга бўлишга етарли мол бўлиши кифоядир. Аммо маҳр ва тоқатдан ортиқча уй анжомларини кўпайтириш ҳамда қийнаб қўядиган нарсаларни ўзига юклаши маъқул эмас ва унда яхшилик йўқдир.
Payshanba01:15
Савол: Қизга совчи қўйиш динимизда бор нарсами ёки урф-одатга кирадими? Умуман, совчиликнинг тартиб- қоидалари қандай бўлади? Жавоб: Никоҳдан олдин совчилик суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларига ва бошқаларга совчилик қилганлар. Совчиликдан мақсад қизнинг хоҳишини, шунингдек, ота-онасининг фикрини, никоҳга розилиги ё рози эмаслигини билишдир. Совчилик одатда эр тарафидан бўлади. Совчилик эрнинг аёлни бирга яшашга таклиф этишидир. Никоҳдан олдин қиз ва оила аъзоларининг розилиги лозим. Совчилик қиз ва унинг яқинларининг фикрларини кўрсатади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларнинг ўзлари талаб қилмаганида ё ижозат бермаганида уларни никоҳлашдан қайтарганлар. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: «Бевани у билан маслаҳатлашмасдан никоҳ қилинмайди. Қизнинг розилиги олинмасдан никоҳ қилинмайди». Саҳобалар сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ! Қизнинг розилиги нима?» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Индамаслиги», деб жавоб қилдилар». Беванинг маслаҳатини олиш лозим. Беванинг яқинлари унинг никоҳга очиқ розилигини олишлари керак. Қиздан эса розилиги сўралади. Аммо у очиқ жавоб
...
Читать дальше »
Payshanba01:13
Савол: Кимлар билан никоҳланиш ҳаром? Жавоб: 1. Насл-насаб ва авлод жиҳатидан никоҳи ҳаром бўлган аёллар: а) она, ота-онанинг оналари, бува- бувиларнинг оналари ва ҳоказо; б) қизлар, ўғил-қизларнинг қизлари ва барча қиз набиралар; в) опа-сингиллар, ака-ука ва опа- сингилларнинг қизлари, қиз набиралари; г) аммалар, холалар, ота-онанинг амма- холалари. Уларнинг қизларига уйланиш мумкин. 2. Насл-насаб ва авлод жиҳатидан никоҳи ҳаром бўлган эркаклар: а) ота, ота-онанинг оталари, бува- бувиларнинг оталари ва ҳоказо; б) ўғиллар, ўғил-қизларнинг ўғиллари ва барча ўғил набира-чеваралар; в) ака-укалар, ака-ука ва опа- сингилларнинг ўғиллари, ўғил набиралари; г) амакилар, тоғалар, ота-онанинг амаки-тоғалари. Уларнинг ўғилларига никоҳланиш ҳаром эмас.
Payshanba01:12
Савол: «Никоҳ ақди», «маҳр» ҳақида маълумот берсангиз. Жавоб: Никоҳ ақди ийжоб (таклиф) ва қабулдан иборат. Таклиф эркак ё унинг вакилидан бўлиши мумкин. Аёл ё унинг вакили ҳам никоҳ ақдини таклиф этиши жоиз. Қабул таклифга муносиб тарзда, иккинчи тарафдан бўлади. Никоҳ ақди учун барча мақбул кўрган лафз «Мен сизга тегдим» лафзидир. Аёл гувоҳлар ҳузурида эрга «Мен сизга тегдим», деса ё унинг вакили: «Мени вакил қилган қизни сизга хотинликка бердим», деб айтса, никоҳ ақдини таклиф қилган бўлиб, иккинчи томон эр «Қабул қилдим», дейиши билан (тубандаги шартлар ила) никоҳ ақди боғланган ҳисобланади. Никоҳ ақди пайтидаги гувоҳлар балоғатга етган, озод, мусулмон икки эр ё мазкур сифатли икки аёл ва бир эр бўлишлари ҳамда никоҳланувчиларнинг ийжоб ва қабул сўзларини эшитишлари никоҳ ақдининг муҳим шартидир. Никоҳланаётган эр ва аёл ҳам бир- бирларининг ийжоб ва қабулларини гувоҳлар ҳузурида эшитишлари шарт. Никоҳланувчиларнинг ота, ака-ука каби қариндошлари ҳам никоҳ ақдига гувоҳ бўлишлари мумкин. «Ийжоб» ва «қабул» билан бирга маҳр миқдори ҳам айтилади. Маҳрнинг нақд ва насия миқдори кўрсатилади. Шунингдек, аёлнинг бошқа шартлари, масалан, ихтиёрини ўзида қолдириб, хоҳлаган жойда ё маълум муддатда бир боин талоқ қилиш ҳуқуқини олиш ка
...
Читать дальше »
Payshanba01:10
Аллоҳ таоло айтади: “Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини никоҳлаб қўйинглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли-карами билан бой – беҳожат қилади. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, Билгувчидир” (Нур, 32). Яъни, ораларингизда никоҳга қудрати етадиган ҳур эркак ва аёлларни, шунингдек, қул ва чўриларингиз орасидаги солиҳ кишиларни никоҳлаб қўйинглар. Уларга моддий ва маънавий ёрдам беринглар. Камбағаллик ва қўли калталик уларни оила қуришдан тўсиб қўймасин. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўяди ва ҳожатларини раво қилади. Аллоҳ хоҳлаган бандасига кенг ризқ берувчи, фазлу карами кенг ва бандалар ҳолатларидан хабардор Зотдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳур ва қул бандаларини никоҳланишга амр қилмоқда ва бунинг эвазига бойлик ваъда қилмоқда”, деган (Ибн Жарир, Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривояти). Абу Бакр Сиддиқ ҳам: “Аллоҳнинг амрига итоат этиб никоҳланинглар! Шунда сизларга У Зот ваъда қилган бойлик мукаммал қилиб берилади”, деб туриб мазкур оятни ўқиган экан (Ибн Абу Ҳотим ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Никоҳланиш билан бойлик талаб қилинглар. Чунки Аллоҳ: “Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли-карами
...
Читать дальше »
Yakshanba07:27
Савол: Қизни ота-онаси беришни истамаса, олиб қочса бўладими? Жавоб: Йўқ. Бу бирор ҳолда ҳам мумкин эмас. Бу шарафга номуносиб ва шариат ҳукмига зид ишдир. Турмуш қуришга шошмаслик учун рўзадан бошқа йўл ҳам борми? Савол: Йигит ва қизга турмуш қуришга шошмаслик учун ёрдам беришга ҳадиси шарифда зикр қилинган рўзадан бошқа йўллар борми? Жавоб: Ҳа, бир қанча йўллар бор. Бегона аёлларга назар қилишдан кўзни тўсиш, Қуръони каримни кўп тиловат қилиш, бузуқ киноларни кўрмаслик, жинслар ҳақидаги китоб ва қиссаларни ўқимаслик шулар жумласидандир. Қизни розилигисиз эрга бериш мумкинми? Савол: Ота ё бошқа қариндошлар қизни розилигисиз эрга беришлари мумкинми? Жавоб: Балоғатга етган қизни розилигисиз эрга беришга ҳеч кимнинг – на отанинг, на қариндошларнинг ҳақлари йўқ. Йигит ёқтирган қизига дил изҳорини билдириши мумкинми? Савол: Йигит бир қизни ёқтириб қолса, унга: «Менга ёқиб қолдинг», «Мен сени яхши кўраман», «Сенга совчи юбораман», дейиши мумкинми? Жавоб: Ҳа, мумкин. Қиз ҳам йигитга шундай деса бўлади. Узук тақиш ҳукми нима? Савол: Унашганлик белгиси сифатида машҳур бўлган узук тақишнинг ҳукми нима? Жавоб: Йигит ва қизнинг унаштирилгани ё турмуш қургани аломати сифатида тақиладиган узукни мусулмонлар
...
Читать дальше »
Yakshanba07:25
Савол: Қариндошга уйланишнинг ноқулай томонлари борми? Жавоб: Амма, тоға, хола ва амакилар маҳрам, аммо уларнинг фарзандлари номаҳрам бўлади. Демак, холавачча, амакиваччалар ўзаро никоҳланишлари шаръан ҳалолдир. Аммо бегоналарга қараганда қариндошларга уйланишнинг баъзи хавфли ва ноқулай томонлари бор. Маълумки, фарзанднинг соғлом ва бақувват туғилишида эр-хотиннинг бир- бирига меҳр-муҳаббатли ва кучли жинсий истакда бўлишлари ғоят аҳамиятлидир. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам эркакларга жинсий алоқа чоғи шошилмасликни, хотинларини қондиришга ҳаракат қилишни тавсия этганлар. Баъзан шундай бўладики, амакиваччалар бир ҳовлида вояга етишади, бир-бирларини жуда яқин ҳис қилишади, бинобарин, уларда бир- бирларига нисбатан жинсий майл баъзан умуман бўлмайди. Шунингдек, қариндошлар орасида эмикдошлик кўп учрайди. Мана шу икки жиҳат фарзандларнинг ногирон туғилишига сабаблардан асосийларидир. Бугунги илм-фан боланинг нуқсонли, ногирон туғилишига асосий сабаб қилиб қариндошларга, яъни амакивачча, холавачча, тоғаваччаларга никоҳланишни кўрсатмоқда. Қон ўхшашлиги туфайли туғилган келишмовчилик қариндошлар орасида кўпроқ учраши дўхтирларнинг шундай хулосага келишларига сабаб бўлгандир. Аммо улар эмикдошли
...
Читать дальше »
Yakshanba07:25
Савол: Кимлар никоҳ туфайли маҳрам ҳисобланади? Жавоб: Қуйидагилар сиз айтган маҳрамлар қаторига киради: – ота-онанинг, улар ота-оналарининг жуфтлари (яъни, ўгай ота-оналар); – фарзандларнинг жуфтлари; – қайнона-қайноталар, уларнинг ота- оналари (Бу маҳрамликка никоҳ бўлишининг ўзи кифоя, қовушиш шарт эмас); – эр-хотиннинг бошқа оилаларидан бўлган фарзандлари ҳар иккаласи учун ҳам маҳрамдир. 1. Никоҳ туфайли маҳрам бўлган аёллар: – отанинг никоҳида бўлган аёли (у ҳам она ҳукмида). У аёлнинг оналари, бувилари; – ўғилларнинг, набираларнинг хотинлари-келинлар; – хотиннинг оналари, ота-оналарининг оналари. Бу аёллар никоҳ ўқилиши билан маҳрамга айланишади; – ўгай қизлар, ўгай ўғил-қизларнинг қизлари. Яъни, хотиннинг аввалги оиласидан бўлган қизлари. Бунда эркак аёл билан қовушганидан кейингина ўгай қизлар маҳрамга айланади. 2. Никоҳи туфайли маҳрам бўлган эркаклар: – ўгай оталар, уларнинг оталари (онасининг у эр билан қовушиш шарти билан); – қизларнинг, набира қизларнинг эрлари (бу маҳрамликка никоҳнинг ўзи кифоя); – эрнинг отаси, эрнинг ота-онасининг оталари; – ўгай ўғиллар, ўгай ўғил-қизларнинг ўғиллари. Никоҳ туфайли маҳрам бўлган зотлар эмикдошлик ва зино собит бўлганда ҳам маҳрамга айланади. М
...
Читать дальше »
Yakshanba07:23
Савол: Аллоҳ насиб қилса, яқинда уйланмоқчиман. Аммо бўлғуси келиннинг фақат суратини кўрдим. У билан кўришишим шариатга тўғри келадими? Жавоб: Номаҳрам эркак ва аёлга қараш шаръан ҳаромдир. Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдек вожибдир. Нур сурасининг 30–31-оятлари мазмуни бундай: «Мўмин эркакларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар! Бундай қилиш гуноҳдан сақланишлари учун яхшидир. Аллоҳ таоло амалларидан хабардордир. Мўмина аёлларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар». Аммо уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) кўриши, нияти совчилик бўлиши шарти билан жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: «Уни кўрдингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Бор-да, уни кўр», дедилар». Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин». Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўр
...
Читать дальше »
Yakshanba07:22
Савол: Аёлига ҳайз пайтида яқинлашиб қўйса, нима қилиш керак? Жавоб: Аллоҳ таоло: «Ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва покланмагунларича уларга яқинлашмангиз» , деб буюрган (Бақара сураси 222-оят). Аёл агар ўн кундан кам ҳайз кўрадиган бўлса, ҳайздан тозаланиб ғусл қилганидан кейингина эри унга яқинлаша олади. Саволдаги ҳолатга келсак, киши билмай аёлига ҳайз ҳолида яқинлик қилиб қўйса, истиғфор айтиб, гуноҳига тавба қилиши лозим. Аммо қасддан, нафсига қул бўлиб аёлига қўшилган бўлса, баъзи уламоларнинг сўзларига кўра, унга каффорат вожиб бўлади. Каффорат миқдори бир динор (4,25 грамм тилла)дир. Бу ҳолда иккала тарафнинг ўзаро рози бўлиши бу ҳаром ишни ҳалолга айлантира олмайди.
|
Reklama