Seshanba00:51
Eringiz siz bilan o'zini baxtiyor va xursand his qilib, doim sizga intilib, ishdan chiqib uyga siz tomon shoshilib kelishi uchun siz (ya'ni ayol) harakatda bo'lmog'i ngiz lozim. Bu harakat nimadan iborat: 1. Mazali tushlik Ishdan charchab kelgan erkak uchun mazali ovqatlanish juda katta ahamiyat kasb etadi. Qorni och erkak juda jahldor bo'ladi, sezganmisiz? Shuning uchun har kuni eringizni ajoyib, mazali va to'yimli ovqatlar bilan kutib oling. Har kungi dasturxoningiz turlicha bo'lsin. Osh juda yoqimli ovqat, lekin haftada 3 marta osh qilib bersangiz, bu taom eringiz joniga tegishi aniq. Izlaning, harakat qilib eringizni xursand qiling. Asosiy taomdan tashqari shirinliklar haqida unutmang. Issiqqina ovqatdan keyin o'z qo'lingiz bilan pishirgan shirinliklar eringiz har kuni uyga shoshib kelishini ta'minlaydi. 2. Go'zallik Uy-yumush ishlari bilan band bo'lib o'zingiz haqingizda unutib qo'ymang. Eringiz uyga kelish vaqtiga chiroyli bo'lib oling. Bu degani chiroyli mehmonga kiyiladigan ko'ylakni kiyish kerak emas, uy kiyimingiz ham saramjon, sizga loyiq, sizga yarashib turadigan bo'lishi kerak degani. Undan tashqari tunda eringiz bilan yolg'iz bo'lganingizda ham, pijama yoki eski olimpikani emas, b
...
Читать дальше »
Shanba00:50
Оилавий бахтни белгиловчи аломатлардан бири – ҳар икки жинс томонидан муайян гигиена қоидалари ва шаҳвоний эстетикага хос равишда қовушишдир. Жинсий яқинлик мутлақо ёлғизликда амалга оширилмоғи даркор. Бу лаҳзаларда имкони борича гўзаллик ва жўшқинлик, ширин туйғулар, орзу-хаёллар, ваъдаю вафо, хуш кайфият, меҳрибонлик ҳукм сурмоғи керак. Жуфтлар қовушадиган хона озода ва шинам бўлса, айни муддао. Тунги соатлар жинсий яқинлик учун жуда ҳам хосдир. Ана шунда эркак ва аёлнинг танасида юз берадиган хатти-ҳаракатлар, етук жинсий қониқиш ҳосил қилиш учун хуш ёқиб, енгил кечади. Шуни айтиш керакки, тик турган ҳолда ёки ўтирган ҳолда жинсий алоқа қилиш ярамайди. Чунки бу нотабиий ҳолатда мушакларда ортиқча зўриқиш вужудга келадики, оқибатда жинсий аъзоларда жароҳат ёхуд бирор касаллик юз бериши мумкин. Тўйиб овқатланган заҳоти жинсий алоқага киришиш зарарли. Чунки бу ҳолатда ичаклар фаолиятига путур етади ва асаб тизимининг ороми бузилади. Айни вақтда, оч қоринга жинсий алоқа қилиш ҳам хавфли. Зўриқтирувчи ақлий ёки жисмоний меҳнатдан кейин эса яхшилаб ҳордиқ чиқариб, тетиклангандан кейингина алоқага киришиш мақсадга мувофиқ. Эр ёки аёл бирор оғир хасталикка ч
...
Читать дальше »
Juma00:40
Савол: Турмуш қурганимизга ўн бир йил бўлди. Эр-хотин икковимиз бахтли ҳаёт кечиришга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳозиргача эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари ва хотиннинг эр зиммасидаги ҳақлари нималардан иборат эканини тўла билмаймиз. Илтимос, шу ҳақда ҳам батафсилроқ маълумот берсангиз. Жавоб: Солиҳа аёл уйига боғланган бўлади, ҳожат бўлмаганида чиқмайди, ўз ҳолини яхшилаш, уйини тартибга келтириш, болаларини тарбиялаш, оиласини бахтиёр қилиш унинг мақсади бўлади. Намозларни вақтида адо этади. Рамазон ойида рўза тутади. Аллоҳни ёдидан чиқармайди. Аллоҳ таоло берган насибасига қаноат қилади. Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилганидагина солиҳа аёл бўлади. Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир: 1. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақи ва ҳамма яқинларининг ҳақидан ҳам устун қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳақи жуда каттадир. 2. Ҳайз ва нифос кунларидан бошқа барча ҳолда эри ундан ором ва лаззат олишни хоҳлаган пайтда тайёр бўлиши лозим. Эрига тўсқинлик қилиш, эрининг у билан қўшилиш истагини ҳар қандай вақтда қайтариши мумкин эмас. Агар эрининг рағбатига жавоб бермаса, гуноҳкор бўлади. Фаришталар уни лаънатлайди. Бу ҳақ
...
Читать дальше »
Dushanba23:03
O'zbek oilalarining ko'pchiligida er-xotin orasida muammo bo'lmay, qaynoila bilan muammo bo'ladi. Qaynona, qaynota, qaynsingil, hatto ba'zida qayniukalar ham eri-xotin orasida sovuqchilik paydo bo'lishiga sababchi bo'ladi. Bu normal holatmi? O'zbek oilasi hech qachon faqat er, xotin va ularning farzandlari bilan kifoylanmagan. O'zbek oilasida qainyoila a'zolari, qo'shnilar, boshqa qarindoshlar ham inobatga olinadi. Buning yaxshi tomonlari qancha ko'p bo'lsa, xuddi shunday salbiy tomonlari ham yo'q emas. Eng qudratli va ta'sirli salbiy tomoni shundaki, yosh oilaning hayotiga hamma aralashadi. Kelinning ham o'g'ilning ham ota-onasi fikricha, aynan ular farzandlari uchun nima kerakligini biladilar va o'z fikrlarini farzandlariga o'qtiradilar. Orada tushunmovchilik, gijgijlatish, xafagarchilik va janjallar yuz beradi. Statistikaning ko'rsatishicha, er-xotin munosabatlarining orasida qancha kam odam yoki holat bo'lsa, shuncha ular baxtli bo'lishi uchun imkoniyat ko'payadi. Ba'zi kelinlar shunday deydi: "Yaxshi ham qaynona-qaynotam bilan yashaymiz, bo'lmasa erim har kuni ichib kelar edi. Ulardan qo'rqib ichmaydi". Shu kabi fikrdagi kelinlar hech tushunadilarmi aytayotgan xatolarini? Aga
...
Читать дальше »
Payshanba01:29
1-қадам Турмуш ўртоғингиз уйга келганида «Хуш келибсиз!» дея табассум ила қарши олинг. 2-қадам Ишдан, кўчадан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги сиз учун жуда қизиқлигини билдиринг. Лекин бу қизиқиш «терговчи ва айбдор шахс суҳбати»га ўхшаб қолмасин. 3-қадам Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бироз четга суриб, у билан ёнма-ён ўтириб суҳбат қуринг. Бундай суҳбатларга фарзандларингиз ҳам қўшилсин. Кун давомида қилинган ишлар, олинган таассуротлар ҳақида бўладиган дилкаш суҳбатлар, турли мавзулар бўйича мунозаралар оила аъзоларини янада яқинлаштиради. 4-қадам Ёрингиз уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, уйга қайтишини сабрсизлик билан кутганингизни, келганидан жудаям қувонганингизни айтинг. 5-қадам Уйдан ишгами, бозоргами, қаергалигидан қатъи назар, кўчага чиқиб кетаётган турмуш ўртоғингизга юзингизда табассум ила оқ йўл тиланг. Хайрлашаётиб, уни интизорлик билан кутишингизни албатта айтинг. Ҳар қандай эркак ўзи меҳр билан кутилаётган хонадонга доим ошиқади. 6-қадам Муваффақиятга эришганида ҳам, ёки иши ўнгидан келмай турганида ҳам жуфти ҳалолингизга елкадош бўлинг. «Мен» ва «Сиз» сўзлари ўрнига «БИЗ»ни қўлланг.
...
Читать дальше »
Payshanba01:20
Turmush qurganimga bir necha yil bo'lgani bilan hammasi huddi yaqindagina bo'lgandek tuyuladi. Oradan shuncha yil o'tganini faqat bolajonlarimizning katta bo'lishi eslatib turadi. Sevgilim, mening hayotim mazmuni, umr yo'ldoshim, qahramonim! Siz bilan butun umr birga bir yostiqqa bosh qo'yib yashashni Ollohim nasib etsin! Sizni baxtli qilish menga nasib etsin! Shunday uzun yo'lni birga baham ko'rar ekanmiz, sizga bir maslahatim bor qalqonim: Men bilaman biz baxtli bo'lamiz. Lekin, umr davomida ko'plab qiyinchiliklar bizga uchraydi, ko'plab insonlar yo'limizdan o'tadi. Ba'zida bir-birimizga hatto nafrat bilan ham qaraydigan soniyalar, daqiqalar ham bo'ladi. Farzandlarimiz ulg'ayadi, o'z oilasini topib ketadilar. Biz esa doim yonma-yon, bir-birimizga suyanchiq, yupanchiq bo'lib kelamiz. Suyanchiq bo'lish bilan birga, eng ko'p bir-birimizdan zarba ham yeymiz. Axir sizga bo'lmasa kimga zarda qilaman....axir menga bo'lmasa kimga jahl qilasiz? Biz qarindosh bo'lmasligimiz bilan qondosh bo'lib ketamiz. Yo'q, undan ham yaqinroq, biz birdek bo'lamiz. Bir birizmini qoplab turuvchi birlik. Vaqt o'tadi, yoshimiz ulg'ayadi, shu damda biz uchun qadriyatlar o'zgaradi. Yoshlikdagi niyatlar bilan yoshi ulg'ayga
...
Читать дальше »
Yakshanba21:49
Поллюция бу эркакларда (асосан хали уйланмаган йигитларда ва узини жинсий алокадан узок вакт тийиб юрган кишиларда) буладиган холат булиб, купинча тунда, уйку вактида, эротик маънодаги туш куриш натижасида шахватнинг отилиб кетишидир. Угил болаларда мояклар уруг (сперма) ишлаб чикара бошлагач, тахминан 14-15 ёшлардан юз беради. Ойда 1—2 марта булиб турган поллюция холати уйланмаган hazon.ru dan olingan йигит учун касаллик белгиси булиб хисобланмайди. Баъзан бу холат уйланган, доимий жинсий алокада булиб турган эркакларда хам учрайди. Бу касаллик белгиларидан бири булиб, бундай киши тезда мутахассис шифокорга мурожаат этиши зарур. Аслида поллюция химоя воситаси хисобланади. Мояклар ишлаб чикараётган уруг шу оркали узига йул топади. Жинсий мазмундаги тушлар аёлларда хам булади, лекин бунинг поллюцияга хеч кандай алокаси йук.
Dushanba15:45
Kunnilingus — ayol tashqi jinsiy a’zosini til va lab bilan ta’sirlab jinsiy qo`zg`alish xosil qilish. Lotinchadan olingan: cunnus — ayollarning tashqi jinsiy a’zosi + lingo — yalash; sinonim: kumbitmaka, lambitus) Islomda xarom hisoblanadi. Saytda va Forumda bu mavzuda savol berish qat’iy taqiqlanadi.
Chorshanba22:47
Баъзан жаҳл аралаш ғайрихитоблар қулоққа чалинади: «Ҳукумат бизга изн берган, эркаклар билан тенг ҳуқуқлимиз!» Тенгҳуқуқли бўлиш нима ўзи? Эркак билан аёлнинг баравар айтишишими? Ё аёлларнинг оғир тўрхалталарда бозордан картошка, пиёз ташишими? Синглим, «тенгҳуқуқ» эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка айланиши эмас! Эрингнинг белидаги фартукни ечиб, қўлидан супургини ол. Жуфтинг-ку сен учун ёрдамга кўнибди — раҳмат! Аммо эркак киши минг уринсин, аёлнинг ўрнини босолмайди. Ўзимиздан қўймасин! Эрлар билан баравар ишлаб келамиз, кела солиб ошхонага югурамиз. Жуфтимиз меҳрибон бўлса, дарров ёнимизга киради, у юракдан сенга ёрдам беришга тайёр, аммо на хамирга қўли келсин, на идиш-товоққа! Бу — бирми? Иккинчиси: Меҳмон келди, ҳеч қачон сен гаплашиб ўтириб, эркак киши овқат қилмайди -одобдан эмас! Яна ўзинг балогардонми? Нақ ярим тунда боланг йиғлаб уйғонди ёки у бетоб. Отаси минг алдаб чорласин, бола унга бормайди. Фақат сен билан овунади. Яна сен бедор… Ҳоказо ва ҳоказо. * * * Эскиларнинг: «Аёл киши эркакдан андак пастроқ туриши керак», деган нақли бор. Буни ҳам мен ижобий тушунаман. Нафис овозимиз, нозик қаддимиз, майин табиатимиз билан оилага биз сардор бўлгандан кўра, бу
...
Читать дальше »
Chorshanba22:31
Хонадон бекаси умр йўлдошининг хизмат пиллапояси ва мавқеи борасида қандай муҳим ўринда турмоғи лозим? Умуман бу жабҳада ўрним бор деб ўйлаганмисиз ҳеч? Қайси амалий ҳаракатларингиз учун молия илҳом париси «лавозими»ни қўлга киритган бўлардингиз? Гарчи бу саволлар сизни қийнамаган бўлсада, ҳар бир аёл турмуш ўртоғининг омад ёки омадсизликка эришишида кўпинча инстинктив — Ҳайри ихтиёрий равишда нималарнидир айтади ва бажаради. 1. Муҳитни ўзимиз яратамиз Агар аёл киши турмуш ўртоғига ишонмаса, майли, жимгина юрсин, майли, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмасин, барибир оила бошлиғида ҳам ўзига ишончсизлик пайдо бўлиб, яширинча бу ҳолат учун рафиқасидан ғазабланади. Шу сабабли… Ишонч пойдевори — асосини тиклаймиз. Бунинг учун кичкинагина, аммо самарали машғулотга мурожаат этамиз. Бир варақ қоғоз ва қалам олиб, «Нима учун менинг турмуш ўртоғим ҳаммадан зўр?» саволига ўнта жавоб ёзиб чиқинг. Ҳа, айтганча, умр йўлдошингизга унинг яхши сифатларини айтиб, ширин сўзлар билан қанчалик сийлаб турсангиз, унинг ҳаётида ҳар доим ягона ва энг ҳурматли шахс бўлиб қолишингиз эҳтимоли шунчалик ортади. Ўз қадр-қимматини намоён этишнинг бошқа усулларини оиладан ташқаридаги
...
Читать дальше »
Dushanba03:15
Azal-azaldan shifokorlar to‘la bo‘lmagan kishilar sog‘lig‘i yaxshi bo‘lishini, qon bosimi past yurishini, uzoq yillar yashashini isbotlaganlar. Semirish o‘z xususiyatiga ko‘ra ikki ko‘rinishda bo‘la¬di: haqiqiy semizlik, to‘lalik va semizlik yoki jinsiy yaqinlikdagi suyuqlikning yig‘ilib qolishi oqibatidagi semizlik. Ba’zi ayollar erini o‘zidan yiroqlatish maqsadida ko‘p ovqat va suyuqlik iste’mol qilib, «menga qarama» qabilida ish tutadilar, jinsiy yaqinlikka moyillik bo‘lganida esa ozadilar. Eridan ajralayotgan ayol, odatda, ko‘p ovqat yeya boshlaydi, unga qarama-qarshi o‘laroq o‘ziga jufti halol topgan ayol tezda parhezga o‘tib, oza boshlay¬di. Umuman, zavqli o‘tayotgan jinsiy hayot buyrakning ishlashiga, siydik qopi tonusining oshishiga sababchi bo‘lib, organizmdagi ortiqcha yuqdan xalos etadi. 3. Oshqozon-ichak kasalliklari. Ko‘pgina erkaklar yaxshi jinsiy yaqinlik saraton kasalligining oldini olib, uni bartaraf etishini va oshqozon faoliyatini yax- shilashini biladilar. Jinsiy yaqinlik yaxshi bo‘lmasligi, oshqozon kislotasining oshishi ertama- kechmi oshqozon yarasiga, yara esa saratonga aylanishiga bir qadam ekanini ham ko‘pchilik biladi. Qoniqarli jinsiy hayot oshqozonda kislotaning oshishi, y
...
Читать дальше »
Dushanba03:06
Jinsiy yaqinlik va muolaja yoki boshqacha aytganda, davolovchi jinsiy yaqinlik haqida «Kama Sutra»da, Nik Dujas, Renni Slinjer, Abu Ali ibn Sino asarlarida va jinsiy yaqinlikka oid boshqa kitoblarda ko‘p yaxshi fikrlar aytilgan. XX asrda bu masala ustida, ayniqsa, doktor Xorsli juda yaxshi dalillarni o‘z klinikasidagi kuzatuvlar asosida keltirgan. Biz ham o‘zbek kitobxonlarini olimning tajribalaridan bahramand etishga, uni asos qilib olishga qaror qildik. Tibbiyotda jinsiy yaqinlik yo‘li bilan turli xastaliklarni batamom davolab yuborish, qaytarish yoki yengillatish mumkinligi isbotlandi. Keltirilgan dalillar hamkasblarning qoshini chimirishiga yoki labini tishlashga majbur qilsa, ajab emas. Bunday kasalliklar ro‘yxati belniig yuqorisi va pastki qismini o‘z ichiga oladi. Bularga semirish, siydik qopi kasalliklari, oshqozon va 12 barmoqli ichak yaralari, oshqozon saratoni, gi¬pertoniya, bavosil yurak urishining tezlashuvi, titrash (tremor), tungi vahima kasalligi, bronxial astma, gush (ekzema), eshakemi, giyohvandlik va alkogolizmga qarshi, uyqusizlik, oyoqning semirib ketishi va boshqalar kiradi. Ovro‘poning hamma madanli suvlari, barcha tropik daraxtlar, Xitoyning barcha shifobaxsh o‘tlari jin
...
Читать дальше »
Juma12:29
Савол: Мусулмон киши рашкли бўлиши мумкинми, бу гуноҳ саналмайдими? Жавоб: Инсоннинг ўз ҳақига бошқанинг шерик бўлишини ёмон кўриши рашкдир. Рашк муҳаббатдан келиб чиқади. Рашк эркакка ҳам, аёлга ҳам бирдек яхши сифат ва олий хислат ҳисобланади. Шубҳасиз, аёл рашк қилади. У эри устига хотин олмоқчи бўлганида қаттиқ ғазабланади. Бу ундаги табиий ҳол. У эрига танҳо ўзи эгалик қилишни истайди. Зеро, уни севади. Севмаганида, парво қилмасди. Кундошни қабул қилолмайдиган аёлнинг кўпхотинликка рухсат берган шаръий ҳукмни рад этиши мумкин эмас. Унинг кундошни қабул қила олмаслиги рашк туфайлидир. Аммо шаръий ҳукмни рад этиши ё инкор қилиши ғофилликдан ё адашишдан ўзга нарса эмас. Шариат ҳукмини иккиланмай қабул қиладиган, барча яхшилик ва ҳикмат шариат ҳукмида эканига ишонадиган аёл солиҳа, муслима аёлдир. Аллоҳ таоло мўмин бандаларига жаннатда ато этадиган ҳурлар хусусида ҳам мусулмон аёлларга шу гапларни айтамиз. Мусулмон аёл рашк қилиб, мўминлар учун жаннатда ҳурлар борлигини инкор қилиши ё ёқтирмаслиги мумкин эмас. Чунки у, биринчидан, эри билан жаннатда бўлиши ё бўлмаслигини билмайди. Иккинчидан, жаннатда дунёда бўлганидек рашк бўлмайди. Учинчидан, Аллоҳ таоло
...
Читать дальше »
Juma11:46
Ҳар кимнинг ўз идеали бор. Аёл ҳақиқий эркакни излайди, эркак эса орзусидаги аёлни. Асосийси, улар қачондир учрашишсин. Зеро, ҳар биримиз учун энг муносиб жуфт – кўнглимиз таниган ва тан олган инсон. Хўш, биз, аёллар эркак кишининг орзусидаги аёл қандай эканлигини биламизми? Биламиз, деб ўйлаганларимиз ҳақиқатга қанчалик яқин? Қуйида шулар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Эркак кишига ақлли аёл ёқади, аммо.. . Аслида, кўпчилик эркакларга ақл-фаросатли, ўйлаб гапирадиган ва иш қиладиган, ўзига ишонган, барқарор аёллар ёқади. Фақат кучли жинс вакиллари ақлини ҳадеб пеш қилаверадиган, кўп савол берувчи хонимларни ёқтиришмайди. Маслаҳат. Агар бирор соҳада эрингиздан билимлироқ ва уқувлироқ бўлсангиз, буни кўз- кўз қилманг. Яхшиси, усталик билан фикрингизни тақдим этинг, худди маслаҳатлашаётгандек гап бошланг. Шундагина эркак киши ўзини хотиржам сезади ва фикрингизга қўшилади. Сарвқомат бўлмасак-чи? Аслида, фақат узун оёқлару ингичка бел билан эркакнинг орзусидаги аёлга айланиб бўлмайди. Зотан, эркаклар дуркун қомат соҳибаларига инстинктив тарзда интиладилар: айни қомат аёл кишининг соғлом наслни дунёга келтиришидан далолатдир. Маслаҳат. Подиумга чиқадиган “б
...
Читать дальше »
Seshanba22:25
Мустаҳкам оила – муаммоларсиз эмас, балки уларни ҳал этишга қодир оиладир. Эллик йил бирга яшаган эр- хотиннинг олтин тўйида чолдан сўрашаяпти: – Ота, шунча йиллик турмуш давомида наҳотки бирор маротаба бўлсин ажрашиш фикри хаёлингизга келмаган? – Очиғини айтсам, кампиримни ўлдириб қўяр даражада ғазабланган дамларим бўлган, лекин ажрашишни ҳеч ўйламаганман. Ахир ўртада фарзандлар бор-ку! Ана шунақа гаплар! Тақдирни бузиб бўлмайди. Баъзан энг салбий ҳисларни бегоналар эмас, айнан атрофимиздагилар, яқинларимизга нисбатан туямиз. Нега? Чунки биз умримизнинг кўп қисмини улар билан ўтказамиз. Яқинларимизга ҳар томонлама қаттиқ боғлиқмиз: сирларидан хабардормиз, одатдаги ҳазилларини ҳар куни бир неча маротабадан эшитиб, кулгимиз келмаса-да, кулишга, уларнинг хурракларидан тунларни бедор ўтказишга, камчиликларига кўнишга (ёки уларни бартараф этаман деб ҳар сафар чучварани хом санашга) мажбурмиз. Хўш, нега чидаймиз? Гап фақат фарзандлардами? Ахир бир эмас, бир неча фарзандлар бўлса ҳам, оила ришталарини узганлар қанча? Аслида эса ҳамма гап муҳаббатда! Биз тан оламизми, йўқми, бундан қатъий назар, му
...
Читать дальше »
Seshanba22:17
Oilada ahillik bo'lishiga qaramay, er-xotin orasida bir-biriga nisbatan shunday savol tug'ilishi ko'p uchraydigan holat. Qachon o'zgaradi, axir? Erkak va ayolni bir-biriga jalb qilishda xarakter va temperament katta ahamiyat o'ynaydi. Erkak va ayol biron sabab bilan turmush quradi. Boshidan yoki boshida bilinmay, yillar o'tib er xotinida, xotini esa erida yoqimsiz jihatlarni ko'ra boshlaydi. Misol uchun, erining paypoqlarini har joyga tashlashi xotiniga yoqmaydi, biron joyga ketishdan oldin xotinining uzoq vaqt pardoz-andoz qilishi eriga yoqmaydi. Shu kabi jihatlarni juftliklar bir-birida to'g'rilashga harakat qiladi. Erkak xotinidagi o'ziga yoqmas jihatlarni to'g'irlash niyatida bo'ladi, xotini esa erida. Bu jarayon biron janjal bilan o'tmaydi, aksincha, bu tanbeh va yo'riqlar kun mobaynida, suhbatlashish yoki biron uy ishlari bilan band bo'lgan holatlarda, ichida saqlash, chidash yoki asabiylashish bilan davom etaveridi. Natijada er- xotin orasida gap talashish ko'payib ketadi, xarakter va odat esa o'z holicha o'zgarmay qolaveradi. U holda erining televizorni oldida uxlab qolishlaridan charchagan ayol yoki xotinining ortiqcha vazni bilan kurash
...
Читать дальше »
Juma06:00
O'zbekchilikda sovchi bilan turmush qurish keng tarqalgan udum. Sovchi bilan turmushga chiqqan yoshlar bir-birlarini deyarli tanimaydilar desak adashmaymiz. Ularning sevishib turmush qurganlar bilan orasida bir farq bor. U ham bo'lsa, jinsiy munosabatga bo'lgan qarashi. Agar sevishib turmush qurganlar uchun to'ydan so'ng nihoyat diydoriga yetib, bir-biriga to'yish davri kelsa, sovchi bilan yoki muhhabati hali kuchli bo'lishga ulgurmagan juftliklarda to'ydan so'ng bir-biri bilan tanishish, bir- biriga o'rganish davri boshlanadi. Shunda jinsiy munosabatlarning o'rni qanday? Bu davrda jinsiy munosabatlar eng kerakli munosabatdir! Bir-birini tanimaydigan, yaxshi bilmaydigan yoki hatto befarq bo'lgan juftliklarda hozir ularni birlashtira oladigan yagona kuch mavjud. U ham bo'lsa ehtiros. Undan boshqa his- tuyg'u hozircha hali yetilmagan deb hisoblasa bo'ladi. Boshqa his tuyg'ular rivojlanishi va juftlikni birlashtirishi uchun vaqt talab etiladi. Ehtiros esa to'y kunidanoq juftliklarga sherik bo'la oladi. Shunday ekan, yangi kelin va kuyov turmushining ilk oylarida aynan shu tuyg'uga berilib yashashlari lozim. Ahir undan boshqa hech narsa hozir ularni bunchalik birlashtira olmaydi. Kelinlar kelinlik vazifani ustun qiladilar, kuyov yaxshi o'g'il bo'lib qolay deydi, qaynonaga y
...
Читать дальше »
Seshanba08:07
Mazali, sizfatli hammaga yoqadigan taom tayyorlash uchun ingrediyentlar yaxshi bo'lishi kerakligi haqida barchamiz bilamiz. Jinsiy munosabatlarga ham 3 asosiy ingrediyent talab etilar ekan. Jinsiy munosabatlar har bir oilada mavjud. Ba'zi oilalarda ular juda yaxshi bo'lsa, ba'zilarda u bora- bora yomonlashishi yoki umuman yo'qqa chiqishi kuzatiladi. Lekin o'zimiz ham bilamiz, tadqiqotlar ham shuni tasdiqlaydi, jinsiy munosabatlar bizga ham jismonan ham ruhan juda kerakdir. Jinsiy munosabatlar oddiy, ehtirossiz, sust, boy, qiziqarli, yoqimsiz, yoqimli, ideal yoki boshqacha bo'lishi aynan quyida keltirilgan ingrediyentlarning kamligi, ko'pligi yoki umuman mavjud ekanligiga bog'liq ekan. Bir restoranda oddiy yapon salati o'ta mazali bo'lsa, boshqa bir restoranda xuddi o'sha yapon salati biroz bemazaroq bo'lishi mumkinligini bilamiz. Bunga sabab, bir tomondan, oshpazning mahorati bo'lsa, boshqa tomondan, salatga solingan ingrediyentlar va ularning miqdoridir. Jinsiy munosabatlarda oshpaz rolini er-xotin o'ynaydi. Ya'ni ularning mahorati munosabatlarni yaxshilaydi yoki yomonlaydi. Lekin salatdagidek singari jinsiy munosabatlarni ideal qilish uchun ham oshpazdan tashqari ingrediyentlar ham kerak. Aga
...
Читать дальше »
Payshanba01:28
Jinsiy hayot tajribasida urganilib, ma’lum atamalar bilan nomlangan bosqichlar borki, bularni bilib qo‘yish foydadan holi emas. Bu bosqichlar jinsiy yaqinlikning muhim tarkibiy qismlari bo‘lganligi uchun, ularning ayol va erkaklardagi o‘ziga xosligi xususida so‘z yuritamiz. Libido - xohish-istak, hirsniig yuzaga kelishi; ma’lum ayol bilan jinsiy yaqinlik qilish istagi erkaklarda ayollarga nisbatan osonroq, tezroq yuzaga keladi. Libidoning yuzaga kelishi uchun erkaklarning ayol diydorini ko‘rishining o‘zi ham ba’zan kifoya qiladi. Yigit kishi ayol diydorini, qad-qomatini, kiyimini ko‘rib, hayajonga tushadi, hirsi uyg‘onadi, binobarin, bu libidoning yuzaga kelishiga kuchli ta’sir qiladi. Libido ayollarda birmuncha kech paydo buladi, his-hayajonning yuzaga chiqishi erkaklarga nisbatan birmuncha kuchsiz va davomliroq bo‘ladi. Bunga sabab ularning his- siyotida ruhiy holatning fiziologik holatga nisbatan ustunligidir. Ereksiya quzg‘alish yuzaga kelishidan boshlanib, jinsiy yaqinlikka tayyorlashunga qadar bo‘lgan vaqtni o‘z ichiga oladi. Bu bosqichda ayol jinsiy a’zolarida bir qator o‘zgarishlar yuzaga keladi: qin namlanadi, klitor (jinsiy a’zolarning qon bilan ta’minlanishi) kuchayishi hisobiga katta va kichik ji
...
Читать дальше »
Juma01:44
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр ва нафақа сингари молиявий ва шахсий ҳақлари бор. Улар қуйидагилар: 1. Эр хотинига хушфеъл бўлиши, у билан яхши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт ўтказиши, унга озор етказмаслиги керак. Бу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига амал қилган бўлади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиснинг маъноси шундай: “Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир”. 2. Эр хотинининг озорини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида мулойим бўлиши, унинг хатоларини кечириши керак. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилишдир. Муслим ривоят қилишича, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа оиласига меҳрибонроқ бирон кишини кўрмадим”. 3. Эркак хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазиллашиши, чақчақлашиши ва ўйнамоғи керак. Бу ишлар аёл қалбини кўтаради. 4. Эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-номусини сақлаши керак. Оқибати бузуқлик бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво қарамаслиги лозим. Аммо ёмон ўй, талабчанлик ва ични билишда ҳаддан ош
...
Читать дальше »
|
Reklama